Forwarded from Ta'lim nazorati
#Нодавлат_олий_таълим_ташкилотлари
❓Мен Тошкент амалий фанлар университетига ҳужжат топширдим. Дипломи ўтадими?
✅ Нодавлат таълим ташкилотларига лицензия бериш Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори асосида амалга оширилади.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси веб-сайтига нодавлат олий таълим ташкилотлари рўйхати жойлаштирилиб, бу ерга лицензия олган таълим ташкилотлари ҳақидаги маълумотлар мунтазам янгиланиб борилмоқда.
Ушбу муассасаларга олий таълим хизматлари кўрсатиш учун Таълим инспекцияси томонидан белгиланган тартибда лицензиялар расмийлаштирилган. Улар томонидан берилган диплом мамлакатимиздаги бошқа олийгоҳларники билан бир қаторда тан олинади.
Айнан шу қаторда Тошкент амалий фанлар университети ҳам Таълим инспекцияси томонидан берилган нодавлат олий таълим хизматларини кўрсатиш учун 2022 йил 14 июнда берилган № 029914-сонли лицензияга асосан фаолият кўрсатади.
📌 Шундай экан талаба бўлиш истагида бўлган ёшлар ва уларнинг ота-оналари ҳеч иккиланмай юртимиздаги лицензияга эга нодавлат олий таълим ташкилотлари хизматларидан фойдаланишлари мумкин.
Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.me/uztdi