Аброр Мухтор Алий
✔
82.3K subscribers
3.88K photos
6.69K videos
48 files
13K links
Abror Muxtor Aliy - Расмий канал
Шиоримиз:
1.Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
3.Исломий маърифат таратиш.
4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш.
5.Кенгбағирлик
Download Telegram
Abror Muxtor Aliy | Live - Madina Safari (26 Avgust 2024) Аброр…
Аброр Мухтор Алий
#СУҲБАТ

• Ҳадисларнинг ривояти одоби ҳақида!

• 26.08.2024

©️ Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://t.me/AbrorMuxtorAliy
👍210❤18💯10❤‍🔥3👎3💔11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#НАЖОТ

• Илмдан бошқа нажот йўқ,
бўлиши мумкин ҳам эмас!

©️ Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

✅Telegram  🌐 Instagram
📹 Youtube   ✅ Tik Tok 
📝 Facebook 🌐 Umma life

📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://t.me/AbrorMuxtorAliy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍469❤35💯19🔥10❤‍🔥7🕊7👎4🥰3⚡21
Live stream scheduled for
Live stream finished (1 hour)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ШЕЪРИЯТ

Қолмасин

Тур фато* мақсадга юргин, динда нодон қолмасин!
Маърифат гулзорларида кизбу бўҳтон қолмасин!
Кўпчилик даъвоси мўъмин, қилмиши кофирсифат,
Зоҳири ораста лекин қалби вайрон қолмасин!

Ҳақ тараф бўл, бандадан қўрқма ҳидоят сан билан!
Рост Калом бирла амал қил, шунда нусрат сан билан!
Аҳли Сунна ҳофизи бўл, эҳтимол бордир яна,
Фосиқу, БЕСУННАТУ, беюзда имкон қолмасин!

Маърифатни тут, Худонинг орифи бўл аввало,
Ҳам садоқатда сафо-ю, қил адолатга вафо!
Мустафонинг йўли ҳақдир, ғайрига қилма ҳавас,
Дин ғами бирла фиғон қил, ўзга афғон қолмасин!

___
*Фато - йигит.


©️ Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://t.me/AbrorMuxtorAliy
👍365❤32💯12👏11❤‍🔥8🕊5🔥3👎2💔11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОГОҲЛИК

• Азиз ватандошлар, ҳурматли динқардошлар!
• Эътибор берган бўлсанглар, шу кунларда халқимизни ғалаёнга чақириш, турли фитна ва иғволарни тарқатиш ҳаракатлари ғимирлаб қолди!
• Бу иғвони тарақатаётган гуруҳлар халқ орасида эътибор топмагани учун аламзада бўлиб қолган ташландиқ гуруҳлардир!
• Улар шахсан менинг халқ тарафида эканимни, халқимиз ҳам бизни жони-кўнгилдан қўллаб келишини биладилар, лекин тан олгилари келмайди!
• Бугун шу иғвогарлар менинг номимдан халқимизни митинга чиқишга тарғиб қидиб, монтаж видео тарқатишибди!
• Буларда мардлик, ҳамият, виждон ва охиратга иймон бўлмагани учун ўзлари қарши бўлган инсонлардан ҳам тиламчилик қилаверадилар!
• Огоҳ бўлинг ва бу фитнадан барча яқинларингизни ҳам огоҳлантиринг!
• Биз бу разил ва пасткашларга энди алданмаймиз!
• Яқинларимизни ҳам алдашларига йўл қўймаймиз!

©️ Миллатдошларимизга чуқур эҳтиром ила ходимингиз Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://t.me/AbrorMuxtorAliy
👍738❤46🔥13💯11🫡7😎7👎6❤‍🔥4👏41
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР

ИДЛИБДАГИ АҲВОЛ

• Ўзаро жанжалда боши ёрилган ўзбек муолажа қилингандан сўнг Жулонийнинг хавфсизлик хизмати вакиллари ва Аҳмад Муваффақ Зайдон тарафидан қўлга олинди!
• Бешта ўзбек ҳамон қамоқда қолмоқда!
• Идлиб шаҳри марказидаги адлия биноси олдида ўзбеклар йиғилган ва вазият қалтис!

• «Ҳайъатут Таҳрир Аш-Шом»га тобеъ бўлган ўзбек амирлари адлия олдида йиғилган ўзбекларга тарқалишни буюрмоқда ва масалани тинч йўл билан ҳал қилишларини айтишмоқда, аммо улар тарқалишни рад этишмоқда ва оломон кўпайиб бормоқда!
• Қўлга олинган беш ўзбекдан иккитаси «Ливоу Абу Убайда» («Тавҳид ва жиҳод»нинг янги номи) жамоасига тобеъ бўлса, қолган учтаси эса «Ливоу Талҳа» жамоаси аъзоси!
• Жулоний хавфсизлик хизмати ва Аҳмад Муваффақ Зайдоннинг снайперчилари томларга жойлашиб, адлия олдида йиғилган ўзбекларни нишонга олиб туришибди!

©️ Хабарни Аброр Мухтор Алий тайёрлади

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://t.me/AbrorMuxtorAliy
👍428❤28💯14🫡10😢9⚡7❤‍🔥7👎6😭5🕊4🔥3
#ОЛҒА_КАРКИДОН

• Опен Бюджет лойиҳасида Каркидон
қишлоғимиздаги Кўктош МФЙда жойлашган 57 - умумий ўрта таълим мактаби ўқув биноларини мукаммал таъмирлаш учун

ОВОЗ БЕРИШДА ЎЗ ҲИССАНГИЗНИ ҚЎШИНГ:

https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/48/0ba2e3aa-67f2-45a0-91df-ea6408f9cd6a

• Мактабнинг таъмири учун овоз беришда қадрдонлариммздан умид қилиб қоламиз!

©️ Аброр Мухтор Алий

https://t.me/Karkidonliklar24
👍331🗿10❤7👎7❤‍🔥5🌚3😭3🥰2🕊1💯11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#СУҲБАТ

• Никоҳнинг аҳамияти ҳақида!

• 30.08.2024

©️ Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://t.me/AbrorMuxtorAliy
👍217❤17👏7❤‍🔥5💯4👎3🕊11
Audio
#СУҲБАТ

• Никоҳнинг аҳамияти ҳақида!

• 30.08.2024

©️ Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://t.me/AbrorMuxtorAliy
👍236❤17💯10❤‍🔥5🕊4👎31
Forwarded from Power high school
Вы учитель?

Мы ищем вас!

📚Преподавателей по всем предметам.
👩‍💼🧑‍💼Напишите нам через ссылку, чтобы присоединиться к нашей команде:

Инстаграм: @phschool
Телеграмма: @power_school
👍129👎4🕊1
#ТАБРИК

• Мустақиллик куни диний байрам эмас, тўғри!
• Бу кунни қадрлашим динимни қадрлашимга сабаблардан биридир!
• Бу кунларга етолмаган, кўзида дув-дув ёш билан шу кунларни орзусида дуо қилган аждоднинг зиммамдаги ҳаққи учун ҳам, унинг ижобат бўлган дуоси учун ҳам бу кунни қадрлайман!
• Мен бу кунни айнан шу сабаблардан муборак бўлсин дейман!
• Мен мусҳафни қадрлаб, бошимга кўтарар эканман, унинг жилдини ҳам юксак тутаман! «Менга асосийси мусҳаф»-, дея жилдини йиртиб оёқ остига ташламайман!
• Ҳа, Мустақиллик куни диний байрам эмас, тўғри!
• Аммо бу кун диним, ўзлигим, юртим, миллатим, тилим, тарихим истибдод тузумидан озод бўлган кун!
• Бу неъматнинг лаззатини тутқунлик аламларининг аччиғини тотган зотлар тушунади.
• Шукри вожиб бўлган Озодлик куни - Мустақиллик муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

©️ Мустақил Ўзбекистон фуқароси Аброр Мухтор Алий
1👍1.32K❤112🫡53👏25🔥23❤‍🔥20💯17🕊12👎11💔3😎2
#Қатағон_қурбонлари #Мустақиллик #33_йил #Кун_тарихи

▪️31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни

▫️1937-53 йилларда Ўзбекистонда 100 минг одам қатағонга учраган.

▫️Уларнинг 13 минг нафари шафқатсиз отиб ташланган.

▫️Қанчадан-қанча оилалар хонавайрон бўлиб, болалар етим қолган. Биргина 1937-38 йиллардаги катта қатағон даврида 7 мингга яқин ватандошимиз отилган.

▫️️Жумладан, Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхоннинг укалари Ҳасан қори ва фарзандлари Зайниддинхон қори диний сабоқ беришда айбланиб, 1937 йилги репрессия қурбони бўлиб қамалишган. Ҳасанхон қори билан Зайниддинхон қори Сибирга сургун қилинишган, 1938 йилда Улан-уде шаҳрида отиб ташланганлар.

▫️Истиқлол шарофати билан Тошкент шаҳрида озодлик ва мустақиллик учун курашган ана шундай фидойилар хотирасини ёд этиш мақсадида “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуаси ва “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи очилган.

Саҳифаларимиз:👇

Сайт | Youtube | Facebook | Instagram | X

👉 t.me/muftiylaruz
30👍527😢161❤35👏11💯9❤‍🔥7💔7🕊4⚡3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ШОКИЗМ

• Бизга қарши шу каби пасткаш нусхаларнинг тургани ҳақ йўлда эканимизга умид беради!

©️ Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://t.me/AbrorMuxtorAliy
5👍815❤51😎37💯24🔥21🫡12👏10👎6🕊6🤓5⚡3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТАРҒИБ

#ШЕЪРИЯТ

ҒАЛАБА

(Ўзлаштирма)

Тоғда қор бўлганда ҳам,
Баҳоримиз бор бизнинг,
Саҳрода юрганда ҳам,
Анҳоримиз бор бизнинг.

Даҳшат босган туш каби,
Зулмат қопласа уфқни
Йўлимизни ёритган,
Ҳилолимиз бор бизнинг.

Бизга қарши беномус,
Шоқол тўдалар бир саф,
Майдонда рижол - холис,
Хушторимиз бор бизнинг.

Гумбурласа гумбурлар,
Душманнинг ноҳақ саси,
Самоларни титратган,
Азонимиз бор бизнинг.

Ойга чиқмоқни гўё,
Улуғ мақом билганлар,
Аршдан юксак мақомда
Мақомимиз бор бизнинг.

Алдаса ғурур тўла,
Муваққат дунёлари,
Жаннатул маъволарда
Мудомимиз бор бизнинг.

Фрейдни даҳо деган,
«Неожадид» билиб қўй!
Бу Бакру, Умар, Алий,
Усмонимиз бор бизнинг.

Озод халқнинг қўлига,
Ярашмайди кишанлар,
Ҳурриятга жон берган
Мардонимиз бор бизнинг.

Золимларнинг зулмидан
Хавотир қилма эй дўст -
Суянишга кифоя
Раҳмонимиз бор бизнинг.

©️ Ғолиб Сафо

📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://t.me/AbrorMuxtorAliy
👍453❤36🔥11💯11⚡7❤‍🔥7🕊4👎3🤗3😎3😇2