Аброр Мухтор Алий
✔
83.4K subscribers
3.85K photos
6.62K videos
48 files
13K links
Abror Muxtor Aliy - Расмий канал
Шиоримиз:
1.Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
3.Исломий маърифат таратиш.
4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш.
5.Кенгбағирлик
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МАҚОМ

• Олим - жоҳилнинг мақомини яхши билади!
- Чунки олим бир пайтлар жоҳил мақомида бўлган!
• Жоҳил - олимнинг мақомини билмайди!
- Чунки жоҳил олимнинг мақомига келмаган!

©️ Ибн Таймия

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @abrormuxtoraliy
1👍230❤51💯2518👎5🕊4🥰1💔1🫡11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#СУҲБАТ

• Йўл узра суҳбат!

• 18.09.2026.

© Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
✈️ @abrormuxtoraliy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍139❤3727🥰65👎4🕊2✍1🔥1🫡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ПАРИШОН

• Энг сўнгида келди ўлим…

Ғариб кўнглим ўлда-жўлда,
Кезар паришон-паришон,
Болу-шакар ширин, тилда,
Сузар паришон-паришон.

Сўнди оташ, қолди кулим,
Энг сўнггида келди ўлим,
Боғчамдаги ғунча гулим,
Сўлар паришон-паришон.

Топтама мевазоримни,
Тингла оҳ ила зоримни,
Дўстлар бир кун мозоримни -
Қазар паришон-паришон.

(Саййид Мафтунийдан ўзлаштирма)

©️ Маҳбубий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @abrormuxtoraliy
👍236😢51❤4223👎4🫡4💔33❤‍🔥2🤗2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ШЕЪРИЯТ

НИДО

Қуёш ҳар кун чиқса ҳам,
Тунлар ой тўлишса ҳам,
Зулмат йўқолмас бирдам
Чорасиз қолдик эй воҳ,
Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Сиддиқ ғами бошланди
Умар кўзи ёшланди,
Усмон кўнгли ғашланди,
Алий титради ногоҳ,
Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Мазлум қалблар тилинди,
Ҳақсиз ҳақлар олинди,
Оҳ, ўрнингиз билинди,
Тополмай қолдик даргоҳ,
Сиз йўқсиз Расулуллоҳ!

Жаҳолат тўлиб тошди,
Зулм ҳаддидан ошди,
Мазлумни ҳўб талашди,
Йиғлаб излаймиз паноҳ
Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Уммат ёқа вайрондир,
Гиж гижлардан сарсондир,
Оқил ҳам паришондир,
Ҳамон қазмоқдалар чоҳ
Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Ёв кўрдилар суннатни,
Урчитдилар бидъатни,
Тарк этиб шариатни,
Оламни тутди гуноҳ,
Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Бебаҳра бўлиб қолдик,
Бир жойда туриб қолдик,
Тириклай ўлиб қолдик.
Чорасизмиз, ҳам мудроқ,
Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Забт этдилар дунёни,
Унутдилар уқбони,
Ўнг санабон рўёни,
Бўлди ақллар гумроҳ,
Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Инсон "ўз"ни унутди,
Кучли кучсизни тутди,
Роса қадрингиз ўтди,
Қолдик топа олмай роҳ,
Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Қуръон, ҳадис номи бор,
Ҳар кас ўз «ислом»и бор,
Ҳар дил интиқоми бор,
Биров истамас ислоҳ,
Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Бари бир кун кетамиз,
Қасдимизга етамиз,
Сизсиз бунда нетамиз?
Ёлғиз дардкаш саждагоҳ
Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Минг тўрт юз йиллик фитна,
Ҳамон мавжли унутма!
Аллоҳим, мағлуб этма!
Ҳой Уммат, бўлгин огоҳ!
Биз билан Расулуллоҳ!

Суннатни маҳкам тутсак,
Хурофотни тарк этсак,
Расулуллоҳни севсак,
Аллоҳнинг Ўзи гувоҳ!
Биз билан Расулуллоҳ!

Қуёш ҳар кун чиқса ҳам,
Тунлар ой тўлишса ҳам,
Зулмат йўқолмас бирдам,
Чорасиз қолдик эй воҳ,
Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

©️ Маҳбубий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @abrormuxtoraliy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4❤215👍119😢47349🕊6💔6👎4😍1🤗1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҚОИДА

• Бахт — қадарга рози бўлган қалбларда яшайди!

© Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @abrormuxtoraliy
👍226❤60💯2419🕊66👎4🥰4👏3🤗2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ЖОНЛИ

• Йўл узра суҳбат!

• 19.09.2026.

© Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @abrormuxtoraliy
👍160❤3525👏5👎4⚡1🥰1🕊1🤗11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ВИСОЛ

• Кел қаҳва ичамиз!
• Қаҳва мендан, манзара сендан!

©️ Маҳбубий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @abrormuxtoraliy
❤130👍10321❤‍🔥18🔥6💯5🤗5👎33💔2😎2
#СИРОТ

• Сенга душманлиги фақат ҳасади сабабли бўлганлар, ўзи беркиниб олиб, фақат сени орқангдан гапириб, ҳақорат қилиб юрганлар аслида сенга зимдан тан бераётганлардир!
• Тан бермаса эртаю-кеч сен билан машғул бўлармиди?! 😎
• Ҳасад олови эса шу дунёнинг ўзидаёқ уларга келган муносиб жазодир, бу олов уларни ухлатмайди, сени туну-кун кузатишларига мажбур қилади.

© Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @abrormuxtoraliy
👍35664❤39💯377😎5👎4🫡4💔3🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТЎРТЛИК

Худойимга солиб кетавер,
Манзилингга тезроқ етасан!
Кўрмаганга олиб кетавер,
Кўрмагандек бўлиб кетасан!

© Иқбол Мирзо
© Маҳбубий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @abrormuxtoraliy
👍306❤6525💯9🔥6🫡44👎3🕊3🤗3🤓2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ШЕЪРИЯТ

Чин шоирлар бари отилган,
Қолганлари бари сотилган.

Мард сўзим шу - ҳаммаси қўрқоқ!
Ўзим кимман? Сўраманг бироқ.

Мен исмимни айтмасман зинҳор,
Замон нозик, бола-чақам бор...

© Эркин Воҳидов
©️ Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @abrormuxtoraliy
❤176👍15635😎9🤗7💯6👎3🕊33❤‍🔥2🫡1
#ЛАТОИФ

• Нодирбек Якуббоев:
- Ке6+ тузоғини қўйсамми дейман?

• Жавоҳир Синдаров:
- Қўйсангчи?!

• Нодирбек:
- Ҳўп, қўйдим.

😂😂😂

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @abrormuxtoraliy
👍235🤓6826❤2116😎12🔥10👏7🤗7👎6😭3
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
118👍30❤12👎7🫡6🤨3😎3😢1🕊1💔1🤗1
Аброр Мухтор Алий
👇👇👇
#ОГОҲЛИК

МУҲАЙСИНИЙ: КЕЧА «ЖИҲОД»ГА ЧАҚИРГАН, БУГУН СУРИЯ БОЗОРИГА КИРАЁТГАН ДАЪВАТЧИ

• Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Сулаймон ал-Муҳайсиний — Саудия Арабистонидан чиққан воиз бўлиб, Сурия уруши йилларида қуролли мухолифат муҳитида машҳур бўлган шахслардан бири.

• Унинг ўша даврдаги фаолиятини фақат «ваъз айтган шайх» деб тасвирлаш тўғри эмас.
• АҚШ Молия вазирлиги 2016 йил 10 ноябрда Муҳайсинийни санкция рўйхатига киритар экан, уни «Жабҳат ан-Нусра»га молиявий ёрдам кўрсатиш, маблағ йиғиш ва жангчиларни жалб қилишда муҳим роль ўйнаган шахс сифатида таърифлаган.

• АҚШ Молия вазирлигининг ўша ҳужжатига кўра, Муҳайсиний 2013–2015 йилларда «Жабҳат ан-Нусра»нинг Идлибдаги фаолияти учун миллионлаб доллар йиққан.
• 2015 йилда эса жангчиларни қуроллантириш учун ташкил қилинган бир кампания орқали 5 миллион доллар йиғилганини унинг ўзи даъво қилган.

• Энг оғир нуқта — ёшлар масаласи.
• АҚШ Молия вазирлиги маълумотига кўра, 2016 йил апрелида Муҳайсиний Шимолий Сурия бўйлаб «Жабҳат ан-Нусра»га 3 000 нафар бола ва ўсмирни жалб қилишга қаратилган кампанияни бошлаган.
• Бу — АҚШ ҳукуматининг унга нисбатан билдирган расмий айбловидир.

• Ўша йилларда минбарларда «жиҳод», «шаҳодат», «жаннат», «Шом» деган шиорлар янграрди.
• Ёш инсон учун энг қиммат нарса — унинг жони — уруш майдонига тикилди.

• Йиллар ўтди.
• Урушнинг сиёсий манзараси фош бўлди.
• Энди эса Муҳайсиний ҳақидаги хабарларда қурол ва фронт эмас, компания, қурилиш материаллари, инвестиция, бўлиб тўлаш ва Сурия бозори каби сўзлар кўрина бошлади.

• Бу ўзгариш тахмин эмас.
• Муҳайсинийнинг ўз Telegram саҳифасида 2026 йилда: «Бугун “Аммар” компаниямиз орқали халқимиз билан қайта қуришда иштирок этяпмиз», деб ёзилган; у қурилиш материаллари бўйича шартнома ва зарарланган уйларни бўлиб тўлаш асосида таъмирлаш лойиҳаси ҳақида хабар берган.

• 2026 йил июнида «Замон ал-Васл» Муҳайсинийни «Сурия–Халиж инвестиция уйи»га қарашли «Аммар» лойиҳасининг асосий шерикларидан бири сифатида кўрсатди.
• Манбага кўра, лойиҳа 10 мингта зарарланган уйни тиклаш учун жами 50 миллион долларлик молиялаштириш дастурини эълон қилган.
• Бу 50 миллион доллар Муҳайсиний эълон қилган умумий тижорат ҳажмидир.

• Ушбу тасдиқланган фактнинг ўзи ҳам жиддий қиёс учун етарли: кеча миллионлаб доллар қуролли фаолият учун йиғилган муҳитда турган Муҳайсиний бугун миллионлаб долларлик қайта қуриш ва тижорат лойиҳалари билан боғлиқ бизнес муҳитида кўринмоқда.
• Қиёснинг энг таъсирли жойи ҳам шу:
• Кеча — ёшларни урушга жалб қилган эди.
• Бугун ўша уришда ўлганларнинг қабрлари устида тижорий фаолиятга кирмоқда.
• Кеча — қуроллантириш учун миллионлар йиққан эди.
• Бугун — қурилиш учун миллионлаб долларлик лойиҳалар билан ишламоқда!
• Кеча — «жиҳод» ва «шаҳодат» тилини қўллаган эди.
• Бугун — инвестиция, ширкат ва савдо тилини қўлламоқда!
• Албатта, инсон қарашини ўзгартириши мумкин.
• Урушдан кейин қайта қуриш билан шуғулланишнинг ўзи айб эмас.
• Аксинча, тинч иқтисодий фаолият қуролли фаолиятдан мутлақо бошқа йўлдир.
• Аммо бу ерда ўзбек ёшлари учун жуда катта сабоқ бор: бировнинг кечаги шиори учун ўзингизнинг эртанги кунингизни қурбон қилманг.
• Чунки даъватчи кўринган айримлар аслида бошқа юзлари борлигини сиёсий позициясини ўзгартириш орқали намоён қилиши мумкин.
• Аввалги гуруҳини тарк этиб, кечаги шиорини бугун бошқача шарҳлаши мумкин.
• Ҳатто уруш тугагач, ўзи ўлимга юборгарларнинг қабрлари устида компания очиб, тадбиркорга айланиши ҳам мумкин.
• Лекин урушда ҳалок бўлган йигит қайта тирилмайди.
• Ногирон бўлиб қайтган йигит йўқотган аъзосини қайтариб ололмайди.
• Фарзандидан айрилган онага янги бизнес лойиҳа боласини қайтариб бермайди.
• Отасиз қолган болага «вазият ўзгарди» деган сиёсий изоҳ ота бўлиб бермайди.

• Шунинг учун асосий савол Муҳайсинийнинг бугун қанча пул топаётгани эмас.
• Асосий савол: кеча бошқаларнинг фарзандларига тавсия қилинган ҳаёт йўли билан бугун даъватчининг ўзи танлаётган ҳаёт йўли ўртасида шармандали фарқни кўряпсизми?

• Ўзбек ёшлари интернетда «жиҳод», «шаҳидлик», «Шом», «исломий давлат» деган баландпарвоз шиорларни эшитса, ҳиссиётдан олдин савол берсин:
«Бу чақириқнинг охири қаерга олиб боради?»
• Чақираётган одамнинг ўзи қаерда?
• Унинг фарзандлари қаерда?
• Ўн йил аввал унинг сўзига эргашган йигитлар бугун қаерда?
• Қайси бири тирик?
• Қайси бири қамоқда?
• Қайси бири ногирон?
• Қайси бирининг фарзандлари отасиз?

• Абдуллоҳ Зуфар ёки бошқа ҳар қандай даъватчини ҳам шахсига маҳлиё бўлиб эмас, айтган гапи, келтирган далили ва чақирувининг оқибати билан вазиятни ўлчаш керак.

• Умр бир марта берилади.
• Уни илмга сарфлаш, ҳунар ўрганиб, жамият фойдасига ишлатиш, оила қуриш, фарзанд тарбиялаш, ҳалол бизнес қилиш ва юртни обод қилишга сарфлаш Аллоҳ таоло бандасидан талаб қилган ибодатлар турларига киради.
• Энг оғир хатолардан бири эса ўз ҳаётинг ҳақидаги энг катта қарорни интернетдаги Абдуллоҳ Зуфар каби жиннитабиатларнинг оташин нутқ таъсирида қурбон қилишдир.
• Қуръон инсон ҳаётини асрашга буюради:

وَلَا تَقْتُلُوا أَنْفُسَكُمْ إِنَّ اللَّهَ كَانَ بِكُمْ رَحِيمًا

«Ўзингизни ўлдирманг. Албатта, Аллоҳ сизларга меҳрибондир».
• Нисо сураси, 29-оят.

• Дин — бир даъватчининг сиёсий лойиҳаси эмас.
• Бир инсоннинг оташин нутқи ҳам шариат дегани эмас.

• Кеча бошқаларнинг ёшлигини уруш майдонига чорлаган одам бугун ўз келажагини Суриянинг қайта қурилаётган бозори билан боғлаётган бўлса, бу манзара ёш авлодни жиддий ўйлантириши керак.
• Чунки даъватчиларнинг шиори ўзгариши мумкин.
• Сиёсий вазият ўзгариши мумкин.
• Уруш тугаши мумкин.
• Бозорлар қайта очилиши мумкин.
• Аммо қурбон қилинган умр қайтиб келмайди.
• Огоҳ бўлинг!

©️ Аброр Мухтор Алий
5❤327👍228💯6342😢13🫡8🕊77👎5💔3🤗2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОГОҲ_БЎЛИНГ

• Қирғизистонлик Умар қори деган фирибгарга алданманг!...

© Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @abrormuxtoraliy
👍360❤5531👎12🔥12🤓7🫡5⚡4🕊1💔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ЖОНЛИ

• Йўл узра суҳбат!

• 23.09.2026.

© Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @abrormuxtoraliy
👍150❤5333👎66🔥3🥰2🕊1💯1💔1
Forwarded from Power high school
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#СУҲБАТ

• Power High School Мактабимизда футбол!

• 24.09.2026.

©️ Аброр Мухтор Алий

• Сиз ҳам фарзандингизни шу мактабда ўқитмоқчи бўлсангиз, қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг:
👇👇👇

☎️ 95-777-77-25
☎️ 95-012-32-32

📌Каналга аъзо бўлиш учун манзил👇👇👇

PH_school
👍127❤31194👎3🥰2🔥1💔1🤗1😎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#РЕАЛИСТ

• Тушдаги яхшиликларни амалга ошириш учун, уйғониш керак! 😎

© Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @abrormuxtoraliy
1👍214❤37💯1711😎7🥰65👎4🔥2🕊2⚡1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#МУОЛАЖА

• Босинқирашдан қандай халос бўлиш мумкин?!

© Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @abrormuxtoraliy
1👍145❤3019👎4🫡43🤓2🔥1🥰1🕊1