Фарғона тумани ҳокимлиги
313 subscribers
8.77K photos
1.84K videos
41 files
3.25K links
🔵 Фарғона тумани ҳокимлиги ахборот хизмати расмий канали

Манзил: Фарғона тумани, Водил МФЙ, Марғилон кўчаси 1-уй.

Почта индекси: 150400

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz: https://linkfly.to/40102LfEipB
Download Telegram
Бугун ахборот маконида маълумотлар ниҳоятда кўп, бироқ аҳолига ишончли ахборот тарқатадиган манбалар, афсуски, кам.

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали барча давлат ташкилотларининг расмий маълумотлари эълон қилинадиган ягона ахборот платформасидир.

Агар Сиз хабарларни мунтазам равишда биринчи манбадан олишни истасангиз, «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали (@axborot_xizmatlariAOKA) ни кузатиб боринг.
❗️Шавкат Мирзиёев:

«Бутун дунёнинг бошига тушган бу мураккаб синовдан биз, Худо хоҳласа, янада кучли бўлиб, бир-биримизга меҳримиз янада зиёда бўлиб, албатта ёруғ юз билан ўтиб оламиз.

Фақат тартиб-интизомга қатъий риоя қилиб, ўринсиз ваҳимага тушмасак, тушкунликка берилмасак, марра бизники бўлади.

Бу вақтинчалик қийинчилик ва муаммолар, албатта, ўтиб кетади. Пок ниятли, дину диёнатли, сабр-бардошли, олижаноб халқимиз билан ҳали кўп яхши кунларни кўрамиз,
кўп тўй-томоша ва тантаналарни биргаликда нишонлаймиз, олдимизга қўйган мақсадларимизга албатта етамиз».

Манба

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Шавкат Мирзиёев:

«Из этого сложного испытания, которое переживает весь мир, мы с помощью Всевышнего выйдем еще более сильными, еще более сплоченными.

Если строго придерживаться порядка и дисциплины, не поддаваться панике,
не терять присутствие духа, мы победим.

Эти временные трудности и проблемы обязательно будут преодолены. У нашего добросовестного, благочестивого и стойкого народа будет еще много хороших дней,
еще много праздников и торжеств мы отметим вместе, обязательно достигнем поставленных целей».

Источник

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
UZ: Барча беморларга энг яхши тилакларни тилаймиз ва шифокорларимизга миннатдорлик билдирамиз!

❗️🇺🇿 Американинг CBS телерадиокомпанияси бутун дунёда, жумладан Ўзбекистонда шифокорлар беморларнинг коронавирусдан тузалганини байрам қилишаётган видеотасвирларини намойиш этди!

🌏 Видео 7 апрель — Жаҳон соғлиқни сақлаш кунига бағишланган. Бир кундан камроқ вақт ичида Twitter ва Facebook ижтимоий тармоқларида видеони 50 мингдан ортиқ фойдаланувчи кўрган.

Манба: CBS News

〰️〰️〰️〰️〰️

RU: С наилучшими пожеланиями всем пациентам и благодарностью нашим врачам!

❗️🇺🇿 Американская телерадиокомпания CBS опубликовала видео о том, как врачи по всему миру, включая Узбекистан, празднуют выздоровление пациентов от коронавируса!

🌏 Видео приурочено к 7 апреля — Всемирному дню здоровья. Менее чем за сутки видеоролик в социальных сетях Twitter и Facebook вместе успел набрать более 50 тысячи просмотров.

Источник: CBS News

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌈 Вolajonlarning barchasi kamalakni juda yaxshi ko‘rishadi! Biz esa uy sharoitida oddiy tajriba orqali o‘z qo‘llarimiz bilan kamalak yaratishni taklif qilamiz.

Ranglarni o‘rganamiz va bilimlarimizni mustahkamlaymiz.
Mayda motorikani rivojlantiramiz.
Ijobiy taassurotlarga ega bo‘lamiz.


#uydaqoling #vahimasizkarantin
Президент тиббиёт соҳасига оид янги қарор имзолади

🏥Тиббиёт коллежлари Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари этиб қайта ташкил этилади. Битирувчилар тиббиёт ОТМларининг 2-курсидан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади

🎯Тиббиёт олийгоҳларида мутахассисликка оид бўлмаган фанлар улуши 2 баробарга қисқартирилади

👩‍🎓 Илмий даражага эга тиббий ходимлар маоши сезиларли даражада оширилади

🏛Санитария-эпидемиология соҳасида кадрлар тайёрловчи алоҳида ОТМ очилади

🎓Тиббиёт олийгоҳлари илмий даражалар бериш ҳуқуқига эга бўлади

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
⚡️Стикерни қалбакилаштирганлик учун қандай жазо бор?

⚠️Автотранспорт воситалари учун берилган стикерлардан мақсадли фойдаланиши устидан ўтказилган назорат-рейд тадбирлари давомида автотранспортни қалбаки стикердан фойдаланган ҳолда бошқариш ҳолатлари аниқланмоқда.

❗️Жиноят кодексининг 228-моддасига кўра, ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки сотиш:
👉 11 млн 150 минг сўмдан 22 млн 300 минг сўмгача миқдорда жарима;
👉 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
👉 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

❗️Ўша ҳаракатлар:
• такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса:

👉 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
👉 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
👉 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

❗️ Ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланиш:
👉 5 млн 575 минг сўмдан 11 млн 150 минг сўмгача миқдорда жарима;
👉 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
👉 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
👉 2 йилгача озодликни чеклаш;
👉 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Манба: @huquqiyaxborot

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Республика махсус комиссиясининг қарори билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ташкил қилинди.

Марказ 1197 қисқа рақами орқали ёрдамга муҳтож шахслар, ёрдам беришда ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган кўнгиллилар ва хайрия қилишни истовчи фуқаролар маълумотларини қабул қилишни бошлаган.

Ҳозирги кунга қадар, тақдим этилган рўйхатлар асосида жами 124 нафар фуқаро учун 23,1 млн. сўмлик 224 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлари жамланди ва 4 та туман тиббиёт бирлашмалари ходимларига мурожаат қилган фуқароларга етказиб бериш мақсадида топширилди.

Манба

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
UZ: Эртага, 9 апрелдан бошлаб, Тошкент вилоятининг Олмалиқ, Ангрен, Янгийўл ва Чирчиқ шаҳарларида карантин тартиблари янада кучайтирилади. Фуқароларнинг ушбу ҳудудларга кириши ва чиқиши чекланади. Фавқулодда ҳолатлар ҳамда юк автомобиллари бундан мустасно.

Вазиятдан келиб чиқиб, ушбу ҳудудларга ёндош туманларда озиқ-озиқ ярмаркалари ташкил этилмоқда.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

______________

RU: С завтрашнего дня, 9 апреля, будут усилены карантинные меры в городах Алмалык, Ангрен, Янгиюль и Чирчик Ташкентской области. Гражданам будет запрещен въезд и выезд из этих регионов. За исключением чрезвычайных ситуаций и грузовых автомобилей.

В зависимости от ситуации, в прилегающих к этим регионам районах будут организованы ярмарки продовольствия.

Информационная служба хокимията Ташкентской области.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Davlat: Uzbekistan 🇺🇿

🧮 Aholi: 34084641 kishi

😷 Kasallar soni: 545
🏥 Aktiv holatda: 512
⚰️ O'lim soni: 3
🤧 Bugungi kasallar: 25
🤲 Bugungi o'limlar: 1
🙏 Tuzalganlar: 30

⚠️ UZBEKISTAN aholisining 0.0015989606579690837 % da virus aniqlangan!!!

So'nggi Yangilanish: 20:46:07
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2 ой давомида карантинда бўлган Вухан аҳолиси дунё мамлакатларига мурожаат йўллади.

Вуханликлар уйда қолиш ва мулоқотни чеклаш каби чоралар коронавирус тарқалишининг олдини олишда қандай ёрдам бергани ҳамда касалликни енгишга бўлган ишончни йўқотмаслик кераклигини айтишди.

Газета.uz ушбу видеони ўзбек тилига таржима қилди.

@gazetauz_uzb
❗️Шавкат Мирзиёев коронавирусдан вафот этган шахснинг оиласига ҳамдардлик билдирди

— Ўзбекистонда ҳаёт барқарор суръатда давом этмоқда. Энг асосийси, минг-минглаб юртдошларимиз, айниқса шифокорларнинг фидойи хизмати, ўз бурчига садоқати туфайли кўраётган тезкор чораларимиз ўзининг ижобий натижасини бермоқда, — деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Лекин, мисли кўрилмаган даражада тарғибот ишларига қарамай, уйида даволанган ва оғир ҳолатда ётқизилган 40 яшар бемор кеча оламдан ўтди.

▪️Марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирар экан, давлатимиз раҳбари яна бир бор барчани огоҳликка чақирди:

"Касаллик аломатини сездингизми, дарҳол шифокорларга мурожаат қилинг.
Такрор айтаман, касалликни оиламизга кириб келмаслиги, ўзимиз ва яқинларимизни ушбу иллатдан сақлаб қолиш, энг аввало, ўзимизга боғлиқ!"

Манба: https://president.uz/uz/lists/view/3487

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Шавкат Мирзиёев выразил соболезнования семье умершего от коронавируса

— Жизнь в Узбекистане последовательно продолжается. Самое главное, самоотверженная служба многих тысяч наших соотечественников, особенно врачей, их преданность своему делу, а также оперативно принимаемые меры дают свои положительные результаты, — сказал Президент.

К сожалению, вчера скончался 40-летний больной, который, несмотря на беспрецедентную разъяснительную работу, лечился на дому и был госпитализирован уже в тяжелом состоянии.

▪️Выразив соболезнования семье покойного, глава государства вновь призвал всех к осторожности:

"Если вы почувствовали симптомы заболевания, незамедлительно обратитесь к врачам.
Повторяю, прежде всего от нас самих зависит собственная безопасность, сохранение нашей семьи и близких от заболевания!"

Источник: https://president.uz/ru/lists/view/3487

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
❗️2020 йил 8 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 546 нафарни ташкил қилмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️По состоянию на 8 апреля 2020 года 23:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 546.

Манба: @ssvuz
❗️2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш ТЎХТАТИЛДИ.

Асос — Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги қарори.

✔️ Бунда автотранспорт воситаларига мазкур санага қадар тақдим этилган рухсатномалар асосида ҳаракатланиш ҳуқуқи сақлаб қолинди.

Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларнинг рўйхати қисқартирилиб, алоҳида эълон қилинади.

❗️Кўриб чиқиш жараёнида бўлган аризалар қаноатлантирилмасдан қолдирилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
😷 Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятга оид сўнгги янгиликлар

🔻 Уч кун давомида 250дан ортиқ
янги ҳолат қайд этилгач, 8 апрелга келиб янги аниқланган беморлар сони 26 нафарни ташкил этди. Жами кўрсаткич — 546та.

🔻 Учинчи қурбон берилди. Чирчиқда яшаган 40 ёшли эркак уйда даволанмоқчи бўлиб, касалликни ўтказиб юборган.

🔻 Самарқандда катта корхона бошқарувчиси коронавирус юқтириб олди. У билан мулоқотда бўлган 200га яқин киши карантинга олинди.

🔻 Бухоро қандай қилиб беморлар сони бўйича вилоятлар ичида бир кундаёқ биринчи ўринга чиқиб қолгани маълум бўлди: Кореядан олиб келинган 66 кишида вирус аниқланган.

🔻 Тошкент вилоятининг Олмалиқ, Ангрен, Янгийўл ва Чирчиқ шаҳарлари ҳам карантинга ёпилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Davlat: Uzbekistan 🇺🇿

🧮 Aholi: 34084641 kishi

😷 Kasallar soni: 546
🏥 Aktiv holatda: 512
⚰️ O'lim soni: 3
🤧 Bugungi kasallar: 26
🤲 Bugungi o'limlar: 1
🙏 Tuzalganlar: 30

⚠️ UZBEKISTAN aholisining 0.0015989606579690837 % da virus aniqlangan!!!

So'nggi Yangilanish: 01:21:00
Forwarded from Фарғона тумани ҳокимлиги (Носиржон Раҳимов)
#Биласизми

⚡️Карантин ҳудудидан қочиб кетганлик учун қандай жазо бор?

⚠️ Карантин даврида карантинни ўташ учун белгиланган жойларни карантин муддати тугамасдан ўзбошимчалик билан тарк этиш эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш ҳисобланади.

❗️Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш фуқароларга 4 млн 460 минг сўмадан 6 млн 690 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 6 млн 690 минг сўмдан 11 млн 150 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Агар эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш одамларнинг оммавий касалланиши ёки заҳарланиши реал хавфини келтириб чиқарса ёхуд одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келса:
👉 11 млн 150 минг сўмдан 22 млн 300 минг сўмгача миқдорда жарима;
👉 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
👉 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
👉 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
👉 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Осмонга тикилма, Рози бўл ердан....
Президент озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш видеоселектор ўтказди

Шавкат Мирзиёевнинг қайд этишича, қисқа муддатда фуқароларимиз, давлат ва нодавлат ташкилотлар томонидан “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамғармасига 50 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ўтказилгани – элимизнинг мазкур хавф-хатарга қарши елкама-елка курашишга тайёр эканлигининг ёрқин исботи.

– Мана шундай оғир синов дамларида кўпмиллатли халқимиз саросима ва ваҳимага тушмасдан, аксинча, четдан келган бу балонинг тезроқ ўтиб кетишига, ҳадемай яхши кунлар келишига ишониб, ўзининг мустаҳкам иродаси, меҳр-оқибати ва ҳамжиҳатлигини яна бир бор намоён этмоқда, – деди Шавкат Мирзиёев.

Марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирар экан, давлатимиз раҳбари яна бир бор барчани огоҳликка чақирди:

«Касаллик аломатини сездингизми, дарҳол шифокорларга мурожаат қилинг. Такрор айтаман, касалликни оиламизга кириб келмаслиги, ўзимиз ва яқинларимизни ушбу иллатдан сақлаб қолиш, энг аввало, ўзимизга боғлиқ!»


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
​​Томорқасига экин экмаган фуқаролар ер солиғини оширилган ставкада тўлайди

Бугун бўлиб ўтган видеоселекторда Шавкат Мирзиёев барча фермер, кластер, деҳқонлар карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўз даласида, аҳоли эса томорқасида баҳорги экиш ишларини давом эттириши кераклигини таъкидлади. Акс ҳолда ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш қийин бўлиши ҳаммага аён.

Президентимиз бу йилги мураккаб вазиятни ҳисобга олиб, барча томорқаларда 2-3 марта экин экиш ва қўшимча ҳосил олиш биринчи даражали вазифа бўлиши кераклигини таъкидлади.

Томорқаларда етиштирилган маҳсулотларни ички ва ташқи бозорга етказиб бериш масаласига ҳам эътибор қаратилди.

Ҳозирги синовли даврда томорқа ерларига экин экмаслик, қаровсиз ташлаб қўйиш юртга ва ерга нисбатан хиёнат деб баҳоланиши керак.

Шунинг учун томорқадан самарали фойдаланмаётган хонадон эгалари расман огоҳлантирилиши, ундан кейин ҳам экин экмаганларга ер солиғи оширилган ставкада қўлланилиши маълум қилинди.

Бу борада мутасадди раҳбарларга тегишли ҳужжатни қабул қилиш топширилди. Томорқалар ҳолатини дронлар орқали мониторинг қилиш ҳамда улардан унумли фойдаланиш учун ҳар бир сектор кесимида зарур чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.


👉 @xushnudbek 👈
#Адлия_хабари

⚡️ МАХСУС КОМИССИЯ ХАБАРИ

Ҳурматли фуқаролар!

Коронавирус инфекциясини кенг тарқалишини олдини олиш ва эълон қилинган карантин талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги қарорига асосан, 2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш тўхтатилди.

Бунда автотранспорт воситаларига мазкур санага қадар тақдим этилган рухсатномалар асосида ҳаракатланиш ҳуқуқи сақлаб қолинди.

Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларнинг рўйхати қисқартирилиб, алоҳида эълон қилинади.

❗️Кўриб чиқиш жараёнида бўлган аризалар қаноатлантирилмасдан қолдирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

⚡️Стикерни қалбакилаштирганлик учун қандай жазо бор?

⚠️Автотранспорт воситалари учун берилган стикерлардан мақсадли фойдаланиши устидан ўтказилган назорат-рейд тадбирлари давомида автотранспортни қалбаки стикердан фойдаланган ҳолда бошқариш ҳолатлари аниқланмоқда.

❗️Жиноят кодексининг 228-моддасига кўра, ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки сотиш:
👉 11 млн 150 минг сўмдан 22 млн 300 минг сўмгача миқдорда жарима;
👉 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
👉 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

❗️Ўша ҳаракатлар:
• такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса:

👉 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
👉 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
👉 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

❗️ Ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланиш:
👉 5 млн 575 минг сўмдан 11 млн 150 минг сўмгача миқдорда жарима;
👉 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
👉 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
👉 2 йилгача озодликни чеклаш;
👉 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot