Nurafshon shahar hokimligi
1.85K subscribers
33.2K photos
3.18K videos
44 files
9.93K links
Download Telegram
Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан Нурафшон шаҳар солиқ хизмати ҳодимлари тақдирланди.

Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев, Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги ва 12 август “Давлат солиқ хизмати органлари ташкил топган кун” муносабати билан, Нурафшон шаҳар солиқ хизмати ҳодимларини, самарали ва ҳалол меҳнати ҳамда ўз хизмат вазифасига бўлган садоқати учун тақдирлади.

@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар 14-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Мусиқа раҳбари Н. Тўраева ва тарбиячи М. Ортиқбоевалар бошчилигида ўтказилган тадбирда тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари кўтаринки рухда иштирок этишди.

@Nurafshonpresaa
МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 30 ЙИЛЛИГИГА ҚЎШАЛОҚ БАЙРАМ
Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида Нуруфшон шаҳрининг “Тўй тепа” ва “Янги обод” МФЙ фуқаролари учун қўшалоқ байрам бўлди. Маҳаллалар ўз биносига эга бўлди. Шинам ва замонавий биноларнинг очилиш маросимига Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев ташриф буюрди. Шунингдек, маҳалланинг улуғлари, ҳар жабҳада шаҳар ривожига ҳисса қўшиб келаётган фаоллари қатнашди. Тўкин, байрамона дастурхон атрофига жамулжам бўлган маҳалладошлар юртимизга тинчлик, бирдамлик тилаб дуога қўл очдилар.
@Nurafshonpressa