Nurafshon shahar hokimligi
1.83K subscribers
32.7K photos
3.17K videos
44 files
9.82K links
Download Telegram
Нурафшон шаҳар ҳокими имконияти чекланган болалар ҳолидан хабар олди.
Мустақиллигимзнинг 30 йиллиги муносабати билан Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари Н.Кулбекова ва Б.Кахаровлар шаҳримиздаги имконияти чекланган болаларга ёрдам бериш ва уларнинг муаммоларига эътибор қаратиш мақсадида, 1 -гурух ногиронлари ака, ука Холдоров Боходир ва Достонларнинг хонадонига ташриф буюриб уларни байрам билан табриклаб ҳар бирига фойдаланиш учун нотбук жамланмаларини топширди.
Шунингдек, "Дегантепа" МФЙ, Бархаёт кўчаси 38 уйда яшовчи 1 -гурух ногирони Зилола Нишонбоеванинг хам орзулари ушланди. Жорий йилнинг 13 август куни шаҳар ҳокимининг ташрифида, Зилола телевизор кўриш истагини билдирганди. Бугун мустақиллигимзнинг 30 йиллиги муносабати билан Зилола Нишонбоеванинг хонадонига ташриф буюриб телевизор совға қилишди.
@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар "Ойбек" МФЙнинг янги биноси фойдаланишга топширилди
Янги фойдаланишга топширилган бино Мустақиллик байрамининг 30 йиллиги арафасида топширилишида ҳам ўзгача маъно бордир. Энди келажакда маҳалла ходимлари янги бинода аҳоли муаммоларини ҳал этиб, давлат раҳбари томонидан илгари сурилаётган "маҳаллабай" тизимининг ҳаётга тадбиқ этишда янада фаол бўлишади.
Маҳалланинг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан шаҳар ҳокими М.Салиев Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида шаҳарда 6 янги МФЙ жумладан, Дехқонобод, Янги-обод, Тўй-тепа, Юксалиш, Тараққиёт ва Ойбек МФЙларнинг янги бинолари фойдаланишга топширилганлигини, шунингдек, шаҳримизнинг барча МФЙда Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб байрам дастурлари давом этаётганлигини билдириб барчани янги бинонинг очилиши билан табриклади.
Тадбирда иштирок этган кенг жамоатчилик, маҳалла фаоллари ҳамда ёшлар, тўкин байрамона дастурхон устида юртимизга тинчлик, бирдамлик тилаб дуога қўл очдилар.
@Nurafshonpressa