Nurafshon shahar hokimligi
1.84K subscribers
32.8K photos
3.17K videos
44 files
9.82K links
Download Telegram
#Огоҳлантириш

Нурафшон шаҳар Маърифат, Янгиобод, Дехқонобод, Учқун, Ойбек, Бобур ва Тўй тепа МФЙ ларда электр жиҳозларини таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли 16.09.2021 йил 13:00 дан 14:00 гача электр энергияси вақтинча ўчирилади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар 4-сектор ҳудудида жойлашган Ойбек МФЙ М.Улуғбек кўчасида замонавий қуёш энергиясига қувват олувчи тунги ёритиш чироқлари сектор раҳбари ташаббуси билан ўрнатилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
Қурилиш вазирлиги хузуридаги, Қурилиш соҳасидаги назорат инспекцияси бошлиғи К.Н. Туляганов, Нурафшон шаҳрида муҳандислик-коммуникация ҳамда ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш чора-тадбирлари ва қурилиш ишларининг бориши тўғрисида сайёр йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда Тошкент вилоят ҳокими, Нурафшон шаҳар ҳокими, вилоят ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари, вазирликлар, идоралар, ҳўжалик бирлашмалари ва лойиҳа ташкилотлари иштирок этишди.
“2021-2023 йилларда Нурафшон шаҳрида муҳандислик – коммуникация ҳамда ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 260 сонли қарори ижроси юзасидан, амалга ошириладиган лойиҳа ва қурилиш ишлари бўйича мутасадди вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилиб, ташриф давомида билдирилган таклифлар муҳокама қилган ҳолда, қарорлар қабул қилиниб ижрога қаратилди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар ҳокимининг, Нурафшон шаҳрида йул-транспорт инфратузилмаси, мухандислик-коммуникация тармоклари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ривожлантириш дастури асосида, маҳалий бюджет маблағидан секторлар кесмида аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш учун ички йўлларни жорий таъминлаш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан: 3 – сектор, сектор раҳбари О.Ғанибеков ташабускорлигида сектор ҳудудидаги “Юксалиш” МФЙ маҳалласининг асосий йўлининг 250 метрига асфальт қопламси ётқазилди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар маҳалла ва оилани қуллаб қувватлаш бўлимининг ташаббуси билан, “Аёллар дафтари”да рўйҳатда турган ҳотин - қизларимизнинг яшаш шароитлари, уларнинг оилалари, фарзанд тарбиясидаги аҳамияти, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими рахбари Б.Қахаров томонидан катий назоратга олиниб, ҳозирги кунда шаърий никохда яшаб келаётган оилалар яқиндан ўрганилиб, ажримларни олдини олиш мақсадида тушунтириш ишлари йўлга қўйилган.
Хозирги кунда ФХДЁ бўлими томонидан никохлари кайд этилган оилалар хам мавжуд жумладан, “Оппоқ” МФЙ Тошкент йўли кўчаси 27-уйда яшовчи Ғайрат ва Бассибу ларнинг турмушига 15 йил бўлган, айрим сабабларга кўра қонуний никоҳдан ўтмаган ҳолда яшаб келишган. Ушбу оила ҳам "Аёллар дафтари" да ҳуқуқий маслаҳтга муҳтож аёл сифатида рўйхатга олинган, ҳозирда ушбу фуқаролар Нурафшон шаҳар ФХДЁ бўлими томонидан қонуний никоҳдан ўтказилди.
@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар, "Наврўз" МФЙ худудида “Таблетка дорихонаси” фуқароларимизга ҳизмат кўрсатишни бошлади.

Фуқароларимизга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана сотиш учун мўлжалланган “Таблетка дорихонаси”. «TABLETKA PLYUS» МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 1 млрд.сўмни ташкил қилиб ташаббускорнинг ўз маблағлари хисобидан қуриб битказилди.
Ушбу дорихонада 5 нафар иш ўринлари ташкил этилди.
раҳбари: Инагамов Умид Убайдуллаевич
Мазкур дорихонада жорий йилнинг 20 сентябрга қадар мавжуд барча турдаги дори-дармонлар учун 5 фоизли акция чегирмаларидан фойдаланиш имконияти мавжуд. Марҳамат ташриф буюринг.
@Nurafshonpressa