Nurafshon shahar hokimligi
1.83K subscribers
32.7K photos
3.17K videos
44 files
9.82K links
Download Telegram
Нурафшон шаҳар 3-сектор раҳбари полковник О.Ғанибеков ҳамда Бош вазир қабулҳонаси вакили бошчилигида 3-сектор ҳудудидаги “Юксалиш”МФЙ янги биносида тадбиркорлар ва мурожаатлари бор фуқаролар билан сайёр қабулни ўтказди.
Қабулда 25 нафар фуқаролар ўзларининг қийнаётган масалалари юзасидан мурожаатлар қилишди. Жисмоний ва юридик шаҳсларнинг барча мурожаатлари, маъсуллар томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилди ва жойида ижобий хал қилинди. Қабул давомида фуқароларга Нурафшон шаҳар 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи О.Ғанибеков ҳуқуқий маслаҳатлар берди.
Фуқароларнинг ҳар бир мурожаати ижроси сектор раҳбарларининг назоратига олинди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Фуқаролар мурожаати ҳал қилинмоқда
Жорий йилнинг 11 сентябрь куни шаҳар ҳокимининг фуқаролар қабулида “Қумариқ” МФЙ ҳудудида истиқомад қилувчи бир гуруҳ фуқаролар томонидан маҳалла ички йўли масаласида мурожаат қилинган эди. Шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси, шаҳар ИИБ ҳамда тегишли мутадасси ташкилотлар томонидан жойига чиқиб ўрганилганда, ҳақиқатдан ҳам “Қумариқ” МФЙ ҳудудида аҳоли пиёда ўтиши учун мўлжалланган йўл шу маҳаллада яшовчи фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан ёпиб қўйилганлиги аниқланди.
Масала бўйича фуқарога тушунтириш ишлари олиб борилиб, ижобий ҳал этилишига эришилди.
Маълумот учун, ўзбошимчалик билан иморат қурганлик учун қонунчиликда жазо тайинланади. Объектни рўйхатдан ўтказмасдан ва рухсатномасиз қурганлик, қурилиш нормалари ва қоидаларини, ишларни бажариш ва топширишда техник шартларни, объектни ишга тушириш қоидаларини бузганлик учун жарималар солинади (МЖТКнинг 99-моддаси).

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Огоҳлантириш

Нурафшон шаҳар Маърифат, Янгиобод, Дехқонобод, Учқун, Ойбек, Бобур ва Тўй тепа МФЙ ларда электр жиҳозларини таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли 18.09.2021 йил 13:00 дан 14:00 гача электр энергияси вақтинча ўчирилади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар Маданият марказида Сайёр қабул ўтказилди

Ҳафтанинг ҳар шанбасида Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев шаҳар аҳолиси учун қабул ўтказиши яхши анъана тусига кирган. Бугун ўтказилган Сайёр қабулда сектор раҳбарлари, жисмоний ва юридик шаҳслар вакиллари қатнашди.
Сайёр қабулда иштирок этган фуқаролар, ўзларининг қийнаётган масалалари жумладан, паспорт олиш, уй-жой қуриш учун ер майдонини олиш, бандликни таъминлаш, кўча йўллари, электр тармоқлари ва моддий ёрдам олиш бўйича мурожаатлар қилишди. Жисмоний ва юридик шаҳсларнинг барча мурожаатлари, маъсуллар томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилди ва жойида ижобий хал қилинди.
Фуқароларнинг ҳар бир мурожаатининг ижроси назоратга олинди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар 4-сектор ҳудудида жойлашган Эвалак МФЙнининг кўчасида замонавий кўча чироқлари сектор раҳбари С.Нархаджаевнинг ташаббуси билан ўрнатилмоқда.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa