Nurafshon shahar hokimligi
2.04K subscribers
36K photos
3.33K videos
47 files
10.6K links
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 31 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан остался 31 день.
@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Аёлларга эътибор Нурафшон шаҳар ҳокимлиги, Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши, Нурафшон шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида, Нурафшон шаҳар Обод маҳалла фуқаролар йиғини Майрамкўл кўчаси 19-уйда яшовчи "Аёллар дафтари"да турган 2 гурух ногирони Атаджанова Сайёрага суяк йимирилиши бўйича ташхис қўйилган эди. С.Атаджановага жаррохлик операцияси учун Нурафшон шаҳар депутатлар кенгашининг қарорига асосан “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан 16 миллион 800 минг сўм пул маблағлари ажратилиб жаррохлик операцияси ўтказилди.
Атаджанова Сайёра ахволи яхшилигидан хурсанд бўлиб, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ва ташкилот рахбарлари шунингдек, маҳалла ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди.
@Nurafshonpressa
🌆 Нурафшон шаҳар ҳокимлиги, 4 – сектор раҳбари ва “Ойбек” МФЙ раиси бошчилигида Нурафшон шаҳар “Ойбек” маҳалла фуқаролар йиғини кўчаларида ахолига қулайлик яратиш учун тунги ёритгич чироқлари ўрнатилмоқда.
@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сектор раҳбарлари ва Ёшлар учрашуви
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#автомобилсизкун
#деньбезавтомобиля
#adaywithoutacar

🚴‍♀️Велосайр: Нурафшондан старт олган акция

👆Тафсилотлар видеорепортажда
@Nurafshonpressa
Фуқаролар мурожаатлари ечим топмоқда
Шаҳар ҳокимининг ҳафтанинг ҳар шанбасида ўтказган сайёр қабулида фуқароларимиз кредит олиш, тадбиркорликни юритиш бўйича мурожаатлар қилган эди.
Куни кеча Нурафшон шаҳар ҳокимлиги, Нурафшон шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида, Маҳалла фуқаролар йиғинларининг “Аёллар дафтари''да руйхатда турган бир қатор хотин кизларга кредит олиб тадбиркорлик фаолиятини бошлашга кумаклашилди.
@Nurafshonpressa
Тошкент сув таъминоти МЧЖ Нурафшон шаҳар бўлими тасарруфидаги Чиғирик сув иншоотида юзага келган носозликни бартараф этиш мақсадида 24.09.2021 йил соат кундузги 7-00 дан, 19-00 га қадар “Нурафшон” МФЙ, “Янги обод” МФЙ, “Ёшлик” МФЙ ҳудудларида вактинча ичимлик суви тармокдан узилиши хакида маьлумот берамиз.
Тошкент сув таъминоти МЧЖ Нурафшон шахар бўлими томонидан носозлик бартараф этилгунга қадар “Нурафшон МФЙ”, “Янги обод” МФЙ, “Ёшлик” МФЙ аҳолисига маҳсус авто транспорт воситаси орқали ичимлик суви етказиб берилиши таъминланади.
@Nurafshonpressa
#Огоҳлантириш

Нурафшон шаҳар Тўй тепа ва Учқун МФЙ ларда электр жиҳозларини таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли 24.09.2021 йил 9:00 дан 18:00 гача электр энергияси вақтинча ўчирилади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa