Nurafshon shahar hokimligi
2.03K subscribers
35.9K photos
3.32K videos
47 files
10.6K links
Download Telegram
КИЧКИНА ДЕМАНГ БИЗНИ...
Нурафшон шаҳар ХТБ тассаруфидаги 32-умумий ўрта таълим мактабида бошланғич синф ўқувчилари ўртасида фанлар бўйича очиқ дарслар ташкил этилди. "Куз неъматлари"," Ёш рассомлар" мавзулари асносида ўтган ушбу тадбирларда ўқувчи ёшларнинг тасвирий санъатга бўлган қизиқишлари синовдан ўтказилди. Бунда синфлар ўртасида алоҳида суръатлар танлови эълон қилиниб, танловда 2б-синф ўқувчиси Мадина Жамолиддинова – 3-ўринга, 4б-синф ўқувчиси Отабек Юсуфбеков – 2-ўринга ва танловнинг мутлоқ ғолибаси 1а-синф ўқувчиси Раъно Норматова 1-ўринга лойиқ деб топилди.
Эндигана мактабга қадам қўйган биринчи синф ўқувчиси ўзидан катта опа-акалари билан беллашиб, фахрли биринчи ўринни эгаллаганлиги ҳар қанча тахсинга, эътиборга, эътирофга лойиқ албатта. Кўтаринки руҳда ўтган тадбир сўнгида ўзидаги ихтидорни барчадан кўра кўпроқ намоён этолган иштирокчилар мактаб маъмурияти томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
@Nurafshonpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нурафшон шаҳрида "Келажак лидерлари" клуби аъзолари округ сайлов комиссияси фаолияти билан танишди

@Nurafshonpressa
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 29 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 29 дней.

@Nurafshonpressa
Тадбиркорлар билан учрашув

Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев Нурафшон шаҳрида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашди. Учрашувда тадбиркорлар муаммоли масалалари юзасидан мурожаатлар қилишди. Тадбиркорларнинг барча мурожаатлари Нурафшон шаҳар ҳокимлиги мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан тадбир жараёнида ўрганиб чиқилди ва ижобий ҳал қилинди. Шаҳар ҳокими барча тадбиркорларга қулай шароит яратиш уларни қўллаб қуватлаш бўйича вазифалар белгилади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa