Nurafshon shahri hokimligi
3.29K subscribers
42.9K photos
3.87K videos
53 files
12.2K links
Download Telegram
3 - секторда “Аёллар дафтари”га уй-жойини таъмирлаш учун рўйҳатга киритилган 1-гуруҳ ногирони Фаттохова Зайдонани ҳонадонига, 3-сектор раҳбари полковник О.Ғанибековнинг ташаббуси билан 12 қоп цемент ва 1000 дона ғишт (шлакоблок) олиб берилди.
@Nurafshonpressa
##Nurafshon_shahar

🔴Yangi oʻquv yili uchun sardorlar Kengashi saylovlari 4 oktyabr kuni boʻlib oʻtadi.

⚡️Sardor bu
⚡️Aqil va zexin
⚡️Rahbarlik va boshqaruv
⚡️Dono fikrlash
⚡️Odilona qaror
⚡️Reja va natija

Sizda barchasi mujassam ishtirok eting oʻz salohiyatingizni namoyish qiling.
@Nurafshonpressa
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 22 кун қолди.
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 22 дня.
@Nurafshonpressa
#Эътироф

Илк бор Нурафшон шаҳар халқ депутатлари кенгаши "Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари буйича" доимий комиссияси раиси ташаббусига кўра, ( депутат Пулат Усмонов хомийлигида) 13-мактабнинг фаоллар залида Нурафшон шаҳридаги 13 та мактаблардаги илғор ва фаол ўқитувчиларга ТАШАККУРНОМАЛАР топширилди.
Доимий комиссия ушбу тадбирни ўтказишда фаол ёрдам берган ШХТБ ходими Турғунова Махфузахонга хамда 13 мактаб укувчиларини чиқишларини ташкиллаштирган мактаб маъмуриятига миннатдорчилик билдириб қоладилар.


@nurafshanziyo
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 21 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан остался 21 день.
@Nurafshonpressa
“Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.
Фуқароларнинг ишсизлик борасидаги муаммоларини ҳал этилишини таъминлаш, бандлиги таъминланмаган, муқим иш ўрнига эга бўлмаган фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 02 октябрь куни Нурафшон шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва Нурафшон шаҳар Аҳолини бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда 2-сектордаги “Обод турмуш” маҳалла фуқаролар йиғинида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.
Унга шаҳримиздаги 15 та корхона, ташкилот, муассасаса ва хўжалик юритувчи субъектлар ўзларидаги мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар. Тадбир давомида ишсиз фуқароларга шаҳар ҳудудидаги корхона ва ташкилотлардаги бўш иш ўринлари ҳамда меҳнат қилиш билан боғлиқ бўлган ҳақ-ҳуқуқлари бўйича маслаҳатлар берилди ва уларга мақбул ишлар таклиф этилди.
Ярмаркада иштирок этган 62 нафар фуқаронинг 38 нафарига иқтисодиётнинг турли соҳаларига ишлаш учун йўлланмалар берилди.
@Nurafshonpressa