Nurafshon shahar hokimligi
2.07K subscribers
36.1K photos
3.33K videos
47 files
10.6K links
Download Telegram
📣📣📣 Беш мухим ташаббус амалда

🤽Нурафшон шаҳрида умумтаълим мактаб ўқувчи ёшлар ўртасида спортнинг Волейбол тури бўйича шаҳар биринчилиги ўтказилди.
🥇 3-сектор худудидаги 57-мактаб
🥈1-сектор худудидаги 48-мактаб
🥉4-сектор худудидаги 26-мактаб жамоалари ғолибликни қўлга киритишди.
⚡️Ушбу спорт тадбир 4-сектор раҳбари С.Нархаджаев билан ҳамкорликда ташкил этилди.

@Nurafshonpressa
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 17 кун қолди.
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 17 дней.
@Nurafshonpressa
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ МАҲАЛЛАБАЙ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев томонидан, ўтказилган йиғилишда қўйилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича Нурафшон шаҳрида, аҳоли мурожаатларида кўтарилаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида, тезкор штаб ташкил этилган бўлиб, бир қатор амалий ишлар бажариб келинмоқда.
Жумладан, кеча 6 октябрь куни Нурафшон шаҳар “Дегантепа” МФЙ Зархаёт кўчасидаги фуқаролар билан Нурафшон шаҳар Автойўл ҳамда Тошкент сув таъминоти МЧЖ Нурафшон шаҳар бўлимлари раҳбарлари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувдаги фуқароларимиз мурожаатлар ташкилот раҳбарлари томонидан тўлиқ ўрганилди, фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилиб муаммолар ижобий хал этилиши юзасидан вазифалаирни белгилаб олишди.
@Nurafshonpressa
#кексалар_ҳафталиги_доирасида
2021 йил 4–10 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” деган бош ғояни ўзида мужассам этган “Кексалар ҳафталиги”ни ўтказиш белгиланган.
📌 Қизим сизга айтар сўзим бор
Бугун Нурафшон шаҳар Обод турмуш, Муқумий, Наврўз ва Қумариқ маҳалла фуқаролар йиғинлари биргалашиб 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби фаоллар залида Кексалар хафталиги доирасида " Қизим сизга айтар сўзим бор" мавзусида давра сухбати ўтказилди.
Қизғин ўтган давра сухбат якунида маҳалла ривожланишида ўз хиссаларини қўшаётган фаол кекса отахонлар ва онахонларимизга, Нурафшон шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари – шаҳар ҳокими ўринбосари Б.Кахаров ўз миннатдорчилигини айтиб, шаҳар ҳокимининг ташаккурномаларни топширди.
@Nurafshonpressa
Forwarded from NURAFSHON BEST
​​#Куз_хаёллари

НУРАФШОНДА ЁМҒИР...

😌Гўзал шаҳримиз узра ёмғир томчилай бошлади. Куз ёмғири. Кўнгилни қитиқлайдиган, дилгир ўйларга ошно қиладиган ёқимли томчилар ёғаяпти кўкдан.

🏢Нурафшон, она шаҳрим, сен ёмғирда ҳам, қорда ҳам, тонгда ҳам, шомда ҳам бирдек гўзалсан! Тобора кўкка бўй чўзиб бораётган биноларинг, қиш ғамини ёз еб, омборларини сархил меваларга, полиз маҳсулотларига тўлатган уста деҳқонларинг – юраги тоза, очиккўнгил инсонларинг учун севаман сени, Нурафшоним!

☺️Нурафшон, она шаҳрим, сен бугун вилоятнинг бош шаҳри, маркази бўлдинг! Кенг ва ёруғ кўчалар, обод мавзелар бунёд бўлди, ёшлигим ўтган лой кўчалардан асар қолмаяпти. Текис ва равон кўчалар, қоронғу оқшомларда эса ойдин кўчалар манзили бўлдинг сен!

🤗Нурафшоним! Сенда бугун тарих яратаётганлар – шаҳримиз раҳбарлари, зиёлилар, уста-ҳунармандлар, ишчи-ходимлар, кўзлари яшнаб турган ёшларимиз омон бўлишсин! Биз келажакни ҳаммамиз бирга қурамиз! Ўзбекистон пешонасидаги олтин ёмби – "Нурафшон сити" қурилади.

☔️Негадир ёмғир ёғаётган пайтда, шу тобда кенг ва ёруғ кўчаларни айланиб шалаббо бўлгим, кузни хуш кайфиятда, қалбим тўла жўшқин туйғулар билан кутиб олгим келаяпти.

🍂Нурафшонда куз. Машиналар серқатнов. Одамлар ишга ёки ишдан уйга шошади, ҳаёт қайнайди. Бўйсара қизлар ёмғирга юз босиб, юрак ҳовурини пасайтиради, йигит қизга соябон тутади – меҳр муҳаббатнинг зуваласи шу эмасми?

💫Она шаҳрим Нурафшон! Йўлинг ойдин бўлсин! Истиқбол сеники, келажагинг бугунингдан ҳам серфайз, ёруғ бўлсин!

Каналга уланиш учун:
https://t.me/joinchat/-fr8GLgpFFM2NTZi
📣📣📣 Маҳаллада сайёр қабул

⚡️Нурафшон шаҳар ҳокими ўринбосари Н.Кулбекова ва ИИБ раҳбари О.Ғанибековлар 3-сектор ҳудудидаги “Чиғириқ” МФЙда сайёр қабулни ўтказиб, фуқаролар мурожаати тингланди. Ахолини кийнаётган муаммоларнинг айримлари жойида хал этилди.
Колган муаммолар ижросини ижобий хал этиш буйича тегишли ташкилот маъсулларига кўрсатмалар берилди. Барча мурожаатлар назоратга олинди.
@Nurafshonpressa