Nurafshon shahar hokimligi
2.04K subscribers
36K photos
3.33K videos
47 files
10.6K links
Download Telegram
👨🏻‍🦽👨🏻‍🦽👨🏻‍🦽Баракалла матонатли ёшлар!
⚡️ 26 октябрь куни Тошкент шаҳар, Юнусобод туманидаги "Ёшлик" спорт мажмуасида спортнинг Ўзбек жанг санъати тури бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев ташаббуси билан Нурафшон шаҳридаги имконияти чекланган ёшлардан ташкил топган "Матонат" жамоаси ўзларини кўргазмали чиқишлари билан иштирок этишди.
⚡️Ҳаётда шундай ёшлар борки, уларнинг сабр-тоқати, матонати, жасоратига қойил қоласиз. Олға интиладиган, ён-атрофга, дунёга муҳаббат билан қарайдиган, жамиятда ўз ўрнини топишга ҳаракат қиладиган бундай инсонлардан ҳар қанча ибрат олса арзийди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
⚡️⚡️ Нурафшонда йўқолган болакай соғ-саломат оиласига қайтарилди. Ота ИИБ ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди

Бугун, 27 октябрь куни Нурафшон шаҳар марказий кўчаси ҳудудида фуқаро А.Д. фарзанди 2019 йилда туғилган Элнурбекни автомашинада ёлғиз қолдирган. Натижада бола машинадан тушиб, ўзи ҳаракатланган ва уни шу ҳудудда хизмат олиб борган шаҳар ИИБ ППХ ходимлари кўриб, яқинларини топа олмагач ҳудудий бўлимга олиб борган.

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай боланинг отаси ИИБга келиб масъулиятсизлиги оқибатида бўлган ҳолат учун узр сўраб, ходимларга миннатдорчилик билдирган ва фарзандини олиб кетган.

Ҳурматли ота-оналар фарзандларингизга эътиборли бўлинг!

@BB_Tulyaganov
Қурилиш вазирлиги хузуридаги, Қурилиш соҳасидаги назорат инспекцияси бошлиғи К.Н. Туляганов, Нурафшон шаҳрида муҳандислик-коммуникация ҳамда ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш чора-тадбирлари ва қурилиш ишларининг бориши тўғрисида йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда Тошкент вилоят ҳокими ўринбосари, Нурафшон шаҳар ҳокими, шаҳар ҳокими ўринбосарлари, вазирликлар, идоралар, ҳўжалик бирлашмалари ва лойиҳа ташкилотлари иштирок этишди.
“2021-2023 йилларда Нурафшон шаҳрида муҳандислик – коммуникация ҳамда ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 260 сонли қарори ижроси юзасидан, амалга ошириладиган лойиҳа ва қурилиш ишлари бўйича мутасадди вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилиб, ташриф давомида билдирилган таклифлар муҳокама қилган ҳолда, қарорлар қабул қилиниб ижрога қаратилди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент телеканали “Фаровонлик сари” кўрсатуви Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси фаолияти хақидаги телерепортажидан лавҳа.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#кексалар ҳолидан ҳабар олинди

Нурафшон шаҳар ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслахатчиси Соҳиба Эргашевна томонидан, Нурафшон шаҳрида яшайдиган 10 нафар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган ва ёлғиз кексалар ҳолидан ҳабар олиниб, уларга кундалик эҳтиёж учун зарур бўладиган озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги қошидаги вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси масъул котиби Разыкова Джамиля Назыровнани нафақага чиққанлиги муносабати билан кузатиш маросими бўлиб ўтди

Ўтказилган тадбирда қайд этилганидек, Д. Разыкова 56 йилдан ортиқ вақт давомида таълим ва ҳокимлик тизимида турли лавозимларда самарали ишлаб келди. Кўплаб шогирдлар орттирди, ўзининг самарали ва ҳалол меҳнати билан ўзига хос ҳурмат ва эътиборга эга бўлди.
Тадбирда шаҳар ҳокими М.Салиев томонидан Джамиля Назыровна ҳақида самимий ва илиқ фикрлар билдирилиб, қимматбаҳо эсдалик совғалари шунингдек, узоқ йиллик самарали фаолияти учун ташаккурнома ҳам тантанали равишда топширилди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги жамоаси Джамиля Назыровнага мустаҳкам саломатлик, куч-қувват, ёшларга ҳамиша дуогўй ва маслаҳатгўй бўлиб юришларини тилайди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa