Nurafshon shahar hokimligi
2.07K subscribers
36.1K photos
3.33K videos
47 files
10.6K links
Download Telegram
#Hokim_va_yoshlar_uchrashuvi

🌕 Hurmatli Nurafshon shahar yoshlari sizlarni qiynayotgan muammo va takliflaringiz bo'lsa har chorshanba o'tkaziladigan "Hokim va yoshlar" uchrashuvida ishtirok etishingiz mumkin.
Hoziroq biz bilan bog'laning.

💁‍♂️Murojaat uchun:
+998 90 334 53 73
+998 88 542 20 21
# “ЯШИЛ МАКОН” умуммиллий лойиҳа
Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 2 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишидан сўнг, 2 ноябрдан 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик" эълон қилинди.
🌳Нурафшон шаҳрида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида барча корхона ва ташкилотлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан кўп йиллик мевали ва манзарали дарахтлар экиш ишлари амалга оширилмоқда.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан (ПФ-6099 сонли Президент Фармонига асосан) Тошкент вилоятининг барча туман- шаҳарларида саломатлик йўлаклари аҳоли фойдаланиши учун ишга туширилди.

🔎Шунингдек ушбу фармонда 10 минг қадам босиб ўтганлар учун пул маблағи ҳам ажратилиши белгиланган.

🚶🚶‍♀️ Пиёда юринг! Ҳам соғлиққа ҳам чўнтакка фойда кўрасиз!

PS: Юриш -- юрак хуружининг олдини олади.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
«Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам»
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги томонидан Нурафшон шаҳар Бобур кучасида ташкил қилинган Саломатлик йўлагида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» оммавий юриш марафони кўтаринки кайфиятда ўтказилди.
Оммавий юриш карвонига Нурафшон шаҳар Туризм ва спорт бўлими бошлиғи Баходир Хайдарбеков бошчилик қилди. Тадбирда Нурафшон шаҳар ҳокимлиги, ташкилот ва кархоналардан 70 дан ортиқ ходимлар иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар бугун спортни кундалик ҳаётимизга айлантиришимиз зарур эканлигини даврнинг ўзи тақозо қилаётганлиги, ушбу марафон ҳам шу жумладан эканлигини таъкидлаб ўтдилар.
Шундан сўнг, иштирокчилар белгиланган ҳудуд бўйлаб 5000 қадамни кўтаринки кайфиятда босиб ўтишди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!!!
Тошкент вилоятининг маъмурий маркази ҳисобланган Нурафшон шаҳрига Тошкент йўли орқали кириш қисмида ўрнатиладиган монументал стеллани яратиш бўйича ижодий танлов эълон қилинади.
Ижодий танлов ташкилотчилари:
Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри ҳокимлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси.
Танлов шартлари:
Барпо этилажак стелла лойиҳаси Нурафшон шаҳрида олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишларини акс эттирадиган, миллий истиқлол ғояларига ҳамоҳанг, халқимиз, айниқса, ёшлар қалбида миллий ғурур, миллий ифтихор туйғуларини шакллантириш, уларни ватанпарварлик, умумбашарий қадриятларга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялашга қаратилган, яшариш ва абадиятга дахлдорлик рамзига айланадиган бетакрор бадиий-меъморий ечимга эга бўлиши, юксак эстетик талаб даражасида яратилиши ва бадиий ғоянинг изчиллигига эга бўлиши керак.
Ижодий танловда ижодий йўналиш бўйича мутахассис ҳайкалтарошлар, монументал санъат соҳасида ва замонавий шаҳарсозликда ҳайкалларни ўрнатиш бўйича тажрибага эга бўлган мутахассислар, бадиий таълимга ихтисослаштирилган олий таълим муассасаларининг юқори босқич талабалари ва магистрлари иштирок этишлари мумкин.
Лойиҳа эскизларининг танловга мўлжалланган модели кўчириш ва узоқ муддат сақлашга мўлжалланган исталган материалдан тайёрланиши мумкин.
Танлов ўтказиладиган вақт:
Танловга тақдим этиладиган стелла лойиҳалари 2021 йилнинг 15 декабрига қадар Ўзбекистон Бадиий академияси Ташкилий қўмитаси томонидан қабул қилинади.
Манзил: Тошкент шаҳри, 100029, С.Азимов кўчаси,35-уй. Ўзбекистон Бадиий академияси биноси.

Боғланиш учун телефон рақами: (71) 232-06-75
🔰Ташқи ёзув ва реклама баннерлари ўрганилди

❇️Нурафшон шаҳри ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари, савдо нуқталари пешлавҳалари Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сон Қарори талабларига мувофиқлиги ўрганилди.
⚡️Шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши бўйича маслаҳатчиси И.Зиёев, Республика Маънавият ва маърифат маркази Нурафшон шаҳар бўлинмаси ходими О.Закиров иштирокида ўтказилган ўрганишлар давомида тадбиркорларга юқоридаги қонун ва қарор талаблари тушунтирилди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

@Nurafshonpressa 👈 каналга уланиш.
⚡️Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаш масаласига бағишланган видеоселектор йиғилишида қўйилган вазифалар ижроси юзасидан.
🌲Нурафшон шаҳрининг “Эвалак” ва “Обод” маҳалла фуқаролар йиғини кўчалари ва хонадонларда фуқаролар томонидан мевали ва манзарали дарахтлар экилмоқда.
📌Дарахтлар экиш акцияси шаҳримизнинг барча маҳаллаларида давом этмоқда.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa