Nurafshon shahar hokimligi
2.12K subscribers
36.2K photos
3.34K videos
47 files
10.7K links
Download Telegram
Тошкент вилоят прокурори С.И.Самадовнинг ташаббуси билан Нурафшон шаҳар прокуратурси томонидан 2-сектор худудидаги махалла фукаролар йигинларида "Ҳоким ёрдамчиси" лавозимига номзодларни таништириш юзасидан сектор худудида яшовчи оқсоқоллар иштирокида маслаҳат тадбири бўлиб ўтди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

@Nurafshonpressa
Прокуратура ходимлари болажонлар билан.

🔰Нурафшон шаҳар прокуратураси хомийлиги остида ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларига қишки кийимлар олиб берилди.

🔰Болажонлар билан прокуратура ходимлари бирга тушлик қилишиб, уларнинг келажакдаги орзу истаклари ва уларнинг муаммолари билан қизиқишди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

@Nurafshonpressa
#яшил_макон

“Яшил макон” лойиҳа кўлами ва қамрови тобора кенгаймоқда

👉Батафсил

👉Каналга уланиш: @Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
#Ота-оналар билан очиқ мулоқат

Шаҳар ҳокими М.Салиев Нурафшон шаҳар умумтаълим мактабларида ўқувчилар таълим олиши учун яратилган шароитлар, ўқитувчи мураббийлар томонидан қилинаётган янгиликларни ўрганиш мақсадида ота-оналар билан суҳбатлашиш ниятида 25- умумтаълим мактабидаги учрашувда иштирок этди.
Ота-оналар мактабдаги таълим жараёнларидан, билим бераётган устозлардан миннатдор эканликларини изҳор этишди. Ўқувчилар сонидан келиб чиқиб қўшимча бино ва замонавий шароитларга эга бўлган ўқув хоналарини ташкил қилиш, қушимча тўгараклар ташкил қилиш, ўқув моддий базасини бойитиш ва “Эвалак” МФЙ ҳудудига замонавий оптик толали интернет тармоғига уланишни сўраб мурожаат қилишди.
Учрашувида шаҳар ҳокими бугунги кунда ёшларга барча соҳада яратилаётган шарт-шароитлар, шаҳар умумтаълим мактаблари ўқувчилар учун замонавий тўгараклар, ҳамда шаҳарда қурилиш ишлари бошланган замонавий таълим масканлари ҳақида ҳам ота-оналарга маълумот бериб ўтди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
📌 Бугун 4-сектор худудидаги маҳаллаларда ҳоким ёрдамчисига тавсия этилганлар ҳамда маҳаллада ёшлар бўйича маҳалла раисининг ўринбосари лавозимига номзодлар билан 4 -сектор раҳбари учрашув ўтказди.
Йиғилиш давомида янги лавозим эгалари аҳолининг фойдали ижтимоий меҳнат билан банд бўлмаган қисмини касб-ҳунарга ўқитиш, томорқадан унумли фойдаланиш каби долзарб йўналишларда чора-тадбирларни амалга оширишда дастлабки вазифалар белгилаб берилди.
Учрашув давомида номзодлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa