Nurafshon shahar hokimligi
2.12K subscribers
36.2K photos
3.34K videos
47 files
10.7K links
Download Telegram
Хайрия акцияси давом этади

Аслида энг катта хайрия – эътибор, меҳр. Бугунги анжуманда ҳам бир жиҳат яққол кўзга ташланди. Хусусан, Зойир Мирзаев бошчилигидаги вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг раҳбар, ходимлари жараёнда фаол иштирок этди.

Очиғи, шундай тадбирлар бўладики, киши унда истар-истамас қатнашади, файзи бўлмайди. Бугунги тадбирнинг мазмун-моҳияти барчани бирлаштиргани, эзгулик йўлида ҳамфикр қилгани сезилди.

Вилоят ҳокими "Ёшлар кундалиги" офисига ҳам кириб, жамоа билан танишди. Хусусан, ҳар оқшом бериб бориладиган "Қадрдон оҳанглар" рукни муаллифи билан суҳбатлашди. Зойир Мирзаев ўзининг шахсий фонотекасидан ушбу рукн учун қўшиқлар беришини билдирди.

Нимаям дердик. Кайфият зўр, жамоа хурсанд, гарчи барча лойиҳаларимиз ҳақида батафсил ахборот бериш имконияти бўлмаган бўлса-да, қисқа вақтлик мулоқот биз учун катта мотивация бўлди. Тез орада вилоят раҳбарини онлайн мулоқотга таклиф этишни режалаштираяпмиз.😊

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
Турли касалликлар ёки бахтсиз ҳодисалар туфайли қонга муҳтож бўлган бемор болажонларнинг соғайиб кетишларига ҳисса қўшишдек хайрли ва савобли ишга бел боғлаган Нурафшон шаҳар Ёшлар ишлари агентлиги бўлими раҳбари бошчилигида барча ёшларимиз ихтиёрий равишда қон топширдилар.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
📌Бугун 3 - сектор раҳбари О.Ғанибеков, маҳалла раислари иштирокида шаҳар ҳокимининг маҳаллалардаги ёрдамчиси лавозимига тавсия этилган номзодлар билан учрашди. Йиғилиш давомида секетор раҳбари ҳар бир номзод билан бирма-бир суҳбатлашиб, уларнинг маҳаллада турмуш тарзини яхшилаш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ва қувватлаш, оила даромадларини кўпайтириш бўйича режалари билан танишди.
Учрашув давомида номзодлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Эълон

⚡️Нурафшон шаҳри аҳолисига

“3-декабрь – Халқаро ногиронлар куни”
муносабати билан жорий йилнинг 3 декабрь куни соат 11.00 да Нурафшон шаҳар “Тонг” маданият саройида “Инсон қадри учун” шиори остида хайрия акцияси ташкил этилади.
🔎Акциядан тушган маблағлар шаҳардаги ногиронли бўлган фуқароларнинг соғлиғини тиклаш, реабилитация ҳамда техник воситалар билан таъминлаш каби хайрли ишларга йўналтирилади.
Ҳурматли фуқаролар,
Инсон қадри учун амалга оширилаётган хайрли ишдан четда қолманг. Сизларни Нурафшон шаҳридаги “Тонг” маданият саройига таклаф қиламиз.

👉Каналга уланиш: @Nurafshonpressa
#айнидам
⚡️Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун байрам дастурхони ёзилди.

➡️Фоторепортаж

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#бунёдкорлик

🔎Зойир Мирзаев Нурафшон шаҳри бўйлаб Тошкент йўли кўчаси атрофидаги инфратузилма ҳолатини кўздан кечирди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok