Nurafshon shahar hokimligi
2.14K subscribers
36.3K photos
3.36K videos
47 files
10.7K links
Download Telegram
Нурафшон шаҳар 57 - умумтаълим мактабида ёш китобхонлар танлови ўтказилди
Китоблар оламига саёҳат орқали онгу шууримизда меҳнатсеварлик, Ватанга муҳаббат, ота-онага меҳр, вафо каби инсоний туйғулар қарор топиб бораверади. Зеро, китобнинг маънавий кучидан қувват олган кишидан ёмонлик чиқмайди.
Жорий йилнинг 11 декабрь куни з-сектор раҳбари О.Ғанибеков, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши ҳамкорликда шаҳримиздаги 57-умумтаълим мактабида «Ёш китобхон» танлови бўлиб ўтди.
«Ёш китобхон» танловида ўқувчилар ўзаро беллашдилар.
– Ўтказилаётган «Ёш китобхон» танлови биз ёшлар учун катта байрам десам хато бўлмайди, – дейди 57-умумтаълим мактаби ўқувчиси Сабина Гуломова – Шахс сифатида шаклланишимизда китобнинг ўрни алоҳида эканига бугун яна бир бор амин бўлдим. Қайси соҳани эгалламайлик, бадиий адабиёт билан дўстлашиш, маънавиятимизни бойитиш учун китоб кераклигини бугун юракдан ҳис этиб турибман.
Ғолибларга з-сектор раҳбарининг фахрий ёрлиқ ҳамда баддий китоблари топширилди.

@Nurafshonpressa
#айни_дамда

Бугун шаҳримиздаги 26-умумтаълим мактабида
"Ал-Хоразмий" олимпиадасининг Нурафшон шаҳар босқичи бўлиб ўтмоқда. Ўқувчи ёшлар математика, кимё, биология, ва физика каби аниқ фанлардан ғолиблик учун беллашмоқдалар.
Шахар босқичида ғолиб бўлган ўқувчи ёшлар шахримиз шаънини мусобақанинг вилоят боскичида химоя қилишади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
➡️Каналга уланиш: @Nurafshonpressa
Жорий йилнинг 12 декабрь куни соат 20.40 ларда Нурафшон шаҳар ҳудудида шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилаётган “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбирлари доирасида хайдовчи 1988 йилда туғилган Ш.Б. бошқарувидаги “Кобалт” автотранспорт воситаси тўхтатилиб холислар иштирокида текширилганда, ушбу автотранспорта йўловчи сифатида кетаётган Тошкент шаҳар Шойхонтохур тумани Ибн сино 2 – мавзеси, 14 уйда яшовчи, 2000 йилда туғилган Х.Б.га тегишли жами 155 қути 9300 дона (трения) ва жами 6 дона (7 шёть) салют пиротехника воситалари ноқонуний равишда олиб кетилаётгани аниқланиб далилий ашё сифатида расмийлаштирилиб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган хужжатлар ЖИБ Нурафшон шаҳар судига қонуний қарор қабул қилиш учун юборилган

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
➡️Каналга уланиш: @Nurafshonpressa
ДИҚҚАТ, НУРАФШОНДАГИ 4 ТА МАҲАЛЛАДА ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ ТЎХТАТИЛАДИ!

Нурафшон шаҳар "Чиғириқ" МФЙдаги Чиғириқ сув иншоатида Д-200 мм ли тармоғида носозлик келиб чиққанлиги сабабли Нурафшон, Янгиобод, Бирлик ҳамда Ёшлик МФЙ лар худудларида 2021 йил 13 декабрь куни соат 15:00 дан 19:00 гача сув таъминотида узилиш бўлади.
Аҳоли махсус машинада ичимлик суви билан таъминланади. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
➡️Каналга уланиш: @Nurafshonpressa
Шаҳримиздаги 26 умумтаълим мактаби битирувчиларини касб-хунарга йўналтириш бўйича шаҳарда фаолият юритувчи ишлаб чиқариш корхоналарига саёҳат уюштирилди

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
➡️Каналга уланиш: @Nurafshonpressa
#Семинар

Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш юзасидан амалий семинар бўлиб ўтди.

👉Батафсил

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
➡️Каналга уланиш: @Nurafshonpressa
#Диққат_эълон

Хафтанинг 14 декабр куни соат 9:30 да Давлат хизматлари агентлиги биносида шаҳар ҳокими, масъул идоралар вакиллари хамкорлигида Эҳтиёжманд шахсларни уй-жой билан таъминлаш (субсидия) бўйича ҳар бир мурожаат этган фуқаролар билан учрашув ўтказилиши режалаштирилган.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабр кунидаги ПФ-33-сонли “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармонига кўра “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низом”га киритилган бир қанча янгиликлар ва фуқароларга берилган имкониятлар бўйича маълумотлар берилади.
Ҳурамтли фуқаролар, Субсидия олишга эхтиёжингиз бўлса ушбу тадбирга таклиф қиламиз, сизнинг мурожаатингиз Қонуний тартибда кўриб чиқилади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
➡️ Каналга уланиш учун: @Nurafshonpressa
#yosh_kitobxon

⚜️Shahrimizning bilimga chanqoq yoshlari diqqatiga!!!

👨‍💼 "YOSH KITOBXON" KO'RIK TANLOVIGA START BERILDI.

📚Asosiy maqsad ko'proq bilimga ega bo'lish.
Spark avtomobili esa shunchaki rag'bat xolos!

Shahar hokimligi
Shahar Xalq ta'limi bo'limi
Ma'naviyat va ma'rifat shahar bo'limi bilan hamkorlikda joriy yilning;

🔆14-dekabr kuni 10 yoshdan 15 yoshgacha
🔆15-dekabr kuni 15 yoshdan 19 yoshgacha
🔆16-dekabr kuni 19 yoshdan 30 yoshgacha yosh toifasida shahrimizda joylashgan "Yoshlar Markazi"da soat 9:00 da "Yosh kitobxon" ko'rik tanlovining shahar bosqichi boʻlib oʻtishini ma'lum qilamiz!

Ma'lumot uchun:
+998885422021
+998990555598
@Nurafshonpressa
“Yosh kitobxon” tanlovining saralash bosqichi muddati o‘zgardi❗️

Ko‘plab yoshlarning takliflarini inobatga olgan xolda arizalarni qabul qilish muddati 25-dekabrga qadar uzaytirildi.

“O‘zbekiston yoshlari forumi” doirasida butun mamlakat bo‘ylab keng qamrovli loyihalar amalga oshirilmoqda. Tashkil etilayotgan loyihalarda tanlovga ariza yuborgan yoshlarning aksariyati qatnashayotganligi, qolaversa yoshlarga qulaylik yaratish maqsadida tanlovning saralash bosqichi 27-28-29–dekabr sanalariga ko‘chirganligini ma’lum qilamiz.

O‘ylaymizki bu vaqt yosh kitobxonlarga tayyorgarlik ko‘rish uchun qo‘shimcha imkoniyat taqdim etadi.

Yosh kitobxon tanlovining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari👇
TelegramInstagramFacebookYoutube
#Об_ҳаво

🌤 13 - декабр: Вилоятда об-ҳаво

🌧Бугун кечаси + 7° даража илиқ бўлиб, шимолий-ғарбдандан 2-4 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 85-96% ни ташкил этади.

🌧Эртага кундузи +6
° даража илиқ бўлади, шимолий-ғарбдан секундига 2-4 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 80-83% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️13 - декабр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Янгийўл тумани.
Ёшларга ер берилганди. Ҳосилдорлик қандай бўлди?

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Кичик томорқадан катта даромад

*Паркент тумани.
Паркентда “бешинчи фасл” мўъжизалари

*Юқори Чирчиқ тумани.
Мактабларда таълим сифатини ошириш - долзарб вазифа

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Кенг имкониятлар майдони

*Бўка тумани.
Чемпионлар сафи кенгаймоқда

*Олмалиқ шаҳри.
Хориждаги элчимиздан ташаббус

*Чирчиқ шаҳри.
Истиқболли лойиҳалар кўлами кенгаймоқда

*Янгийўл шаҳри.
Яна бир мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади

*Бекобод тумани.
Ризқимиз бунёдкорлари муносиб шарафланди

*Қибрай тумани.
Аҳоли ҳеч бир жараёнга бефарқ эмас

*Бўстонлиқ тумани.
Соғлом ва баркамол авлод юрт истиқболи

*Пискент тумани.
Ҳамма нарса, аввало, инсон қадри учун

*Нурафшон шаҳри.
Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг фаолият мезони қандай?

*Тошкент тумани.
Мулоқотдан сўнг маҳалла обод бўлмоқда

*Ангрен шаҳар. Ойлик доирасида ўқув-амалий машқлар

*Оққўрғон тумани. Экилаётган дарахтлар сонда ҳам, саноқда ҳам бўлсин

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
❗️ДИҚҚАТ, НУРАФШОНДАГИ 4 ТА МАҲАЛЛАДА ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ ТЎХТАТИЛАДИ!

Нурафшон шаҳар Муқимий МФЙ Бахор кўчаси 70-уй олдида Д-100 мм ли темир труба қувири ёрилганлиги сабабли Муқимий, Обод турмуш, Эвалак МФЙ худудларида 2021 йил 14 декабрь куни соат 11:30 дан 14:00 гача сув таъминотида узилиш бўлади.
Аҳоли махсус машинада ичимлик суви билан таъминланади. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
➡️Каналга уланиш: @Nurafshonpressa