Nurafshon shahar hokimligi
2.13K subscribers
36.4K photos
3.36K videos
47 files
10.7K links
Download Telegram
#ижтимоий_эълон

⚡️Тошкент вилояти аҳолиси диққатига!

📌Тошкент вилояти Мактабгача таълим бошқармаси ташаббуси билан жорий йилнинг 28 декабр куни вилоятнинг барча мактабгача таълим ташкилотларида соат 8:00 дан бошлаб “Мен ва менинг оилам” тадбири ўтказилади.

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#тезкор_иш_бор

📣📣📣📣📣
Диққат ишга марҳамат!

🧾Олий маълумотли, меҳнат тажрибасига эга, креатив фикрлайдиган, Тошкент вилояти атмосферасидан хабардор, маҳоратли журналистларни ишга таклиф этамиз.

🌐 Иш – интернет сайти ва ижтимоий тармоқлар учун қизиқарли контент тайёрлаш.

📍Иш жойи: Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри

Шароит: шинам студия, энг замонавий техник имкониятлар мавжуд, ажойиб жамоа ва бепул тушлик ҳамда муҳими ёш ва аҳил жамоа...

💰Маош: Бошланишига 4 милиондан 8 милион сўмгача. Фаолият самарадорлигига қараб, яна ошириб борилади.

❗️Диққат! Масофадан ишлаш ёки иккинчи иш жойи сифатида кўриш бизга тўғри келмайди. Асосий штатга ишлайдиган ходимлар керак. Хорижий тил билиш устуворлик бериши тайин. Иш вақти соат 9:00дан 18:00га қадар.

☎️Алоқа: Илтимос, ўзингиз ҳақингиздаги маълумотларни @Yoshlar_aloqada_bot манзилига юборинг. Ўрганиб чиқамиз ва сизга қўнғироқ қиламиз.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#онлайн
#Инсон_қадри_учун

Айни дамда Нурфашон шаҳар ҳокими М.Салиев, Президентимизнинг фуқаролар учун ажратилган байрам совғаларини ўз эгаларига етказмоқда. Шунингдек, шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқароларга йўллаган байрам табрикномасини ўқиб эшиттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан бугун, 2021 йил давомида «Темир дафтар» рўйхатида бўлган оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилмоқда.

❇️Президентимиз ташаббуси билан Байрам олдидан кўрсатилган моддий ёрдам аҳолига байрамона кайфият бағишлади. Кўнгиллари тоғдек кўтарилган аҳоли ушбу юксак эътибордан миннатдорлигини билдиришмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 21 декабрдаги "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб - қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги 56-сонли қарори ижроси таъминланиши мақсадида Нурафшон шаҳар прокурори Ф.Мирзаев, 2-сектор ҳудудидаги "Темир дафтар" рўйхатида турувчи оилаларга Президент номидан Янги йил табриги, моддий ёрдам ва байрам совғалари тарқатилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa