Nurafshon shahar hokimligi
2.21K subscribers
36.9K photos
3.39K videos
47 files
10.8K links
Download Telegram
#Тренинг

Аҳоли қатламлари (ёшлар ва хотин қизларни) тадбиркорлик кўнималарига ўқитиш юзасидан тренинг ташкил этилди

👉Батафсил

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
👉 Каналга уланиш @Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев ДХХнинг ҳарбий таълим муассасалари фаолияти билан танишди.

Нурафшон шаҳар, Хуррият МФЙ, Пахтакор кучаси 11 уйда яшовчи Жўраев Диёрбек Ровшан уғли “Темурбеклар мактаби” ҳарбий – академик лицей ўқувчиси, Шавкат Мирзиёев ДХХнинг ҳарбий таълим муассасалари фаолияти билан танишиш жараёнида Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилишга, халқимизга, Президентимизга содиқ бўлишга ваъда берди.

Батафсил лавҳада👆

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
⚡️АИ-80 маркали бензиннинг биржадаги нархи 6,3% га пасайди

АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг биржадаги нархи литрга ўтказилганда маҳсулотнинг бир литри таҳминан 5700 сўмни ташкил қилади.

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Нурафшон
#жараён

Эрталабдан Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан шаҳримиз кўчалари, майдон ва хиёбонлари тозаланди.

"Тошкент йўли" кўчаси "Саломатлик йўлаги" ва унинг ён-атрофида ободончилик ишлари жараёнидан фотолавҳалар.

Инсон ҳаёти ташқи муҳит билан чамбарчас боғлиқ. У ташқи муҳитнинг барча омиллари, табиат ва жамиятнинг ҳар томонлама мужассам таъсири остида яшайди, фаолият кўрсатади. Атроф-муҳитнинг тозалиги, мусаффо ва хушманзаралиги энг аввало кишининг кайфияти ва саломатлигига фойдали. Қолаверса, маданиятли кишилар яшайдиган ҳудуд ҳамиша тоза, ораста ва кераксиз чиқиндилардан холи бўлади. Шунингдек, ўзини маданиятли, маънавиятли ва чин инсоний фазилат соҳиби санаган одам ҳеч қачон тўғри келган жойга ахлат ташлаб кетавермайди.
Тозалик, озодалик айниқса, умумжамоа жойларида орасталикни сақлашга барчамиз бирдек масъулмиз.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#ўтмиш

🔸Қаюмарс: Чиноз кенгликларига сингиб кетган силсилалар

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Об_ҳаво

🌤
8 - январь : Вилоятда об-ҳаво

🌔Бугун кечаси +4°...+6° даража илиқ бўлиб, шимолий- ғарбдан 1-2 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 77-92% ни ташкил этади.

🌤Эртага кундузи +5°...+8° даража илиқ бўлади, шимолий- шарқдан секундига 1-2 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 75-90% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️8 - январь : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Тошкент тумани. “
Соғлом турмуш тарзи учун 5 минг қадам

*Оққўрғон тумани.
Соғлом ҳаёт сари беш минг қадам!

*Янгийўл тумани.
Дудбуронлар тозаланмоқда

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Исломободликларнинг азалиий орзуси ушалди

*Паркент тумани.
Ҳар бир нуроний - беш нафар ёшга мураббий"

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Бозордаги нархлари назоратида

*Олмалиқ шаҳри.
Эр йигитнинг эр йигитга айтгани таъсирли бўлур!

*Янгийўл шаҳри.
Аҳоли билан учрашувлар давом этмоқда

*Чирчиқ шаҳри.
Озиқ-овқат савдо ярмаркалари фаолиятидан аҳоли мамнун

*Бекобод тумани. "
Қолгансир"да қандай сир бор

*Оҳангарон тумани.
Қишлоқ хўжалигига инновацион технологиялар жалб этилмоқда

*Қибрай тумани.
Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан аҳоли гавжум масканларда профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

*Бўстонлиқ тумани.
Маҳалла обод бўлади

*Пискент тумани.
Беш ташаббус қобилиятларни сараламоқда

*Ангрен шаҳри.
Уч авлод учрашуви - маънавият ифодаси

*Оҳангарон шаҳри.
Мурожаатлар ўрганилмоқда

*Нурафшон шаҳри.
Аҳолининг мурожаатлари тингланди

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Нурафшон
#жараён

Эрталабдан Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан шаҳримиз кўчалари, майдон ва хиёбонлари тозаланмоқда.

Бобур кўчаси ва унинг ён-атрофида ободончилик ишлари жараёнидан фотолавҳалар.


Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Хабарнома

ҚИШКИ ТАЪТИЛ УЗАЙТИРИЛАДИ

Ҳурматли ота-оналар!

Халқ таълими тизимидаги директор, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда педагог-ўқитувчиларнинг халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилган Миллий ўқув дастурлари асосида малакаларини ошириш курсларини ташкил этиш, шунингдек, ўқувчи - ёшлар ўртасида мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида халқ таълими вазирлиги қишки таътил кунларини 2022 йил 24 январга қадар узайтирилганини маълум қилади.

Таътил кунлари давомида, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида улар учун онлайн фан олимпиадалар, интеллектуал ўйинлар, китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган беллашувлар ва турли танловлар ташкил этилади.

Бундан ташқари халқ таълимининг ижтимоий тармоқлари ҳамда Миллий телерадиокомпаниянинг телеканаллари орқали турли тўгараклар фаолияти йўлга қўйилади.

****

ЗИМНИЕ КАНИКУЛЫ ПРОДЛЕВАЮТСЯ

Уважаемые родители!

Министерство народного образования сообщает, что в целях организации курсов повышения квалификации для руководителей общеобразовательных учебных заведений и педагогов по новой Национальной учебной программе, а также предотвращения распространения сезонного гриппа среди учащихся зимние каникулы продлеваются до 24 января 2022 года.

В эти дни для эффективного использования времени учащихся будут организованы различные онлайн олимпиады, интеллектуальные игры, а также мероприятия, направленные на развитие культуры чтения книг.

Кроме того, в социальных сетях министерства и по телеканалам Национальной телерадиокомпании планируется трансляция различных кружков для школьников.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
⚡️#тезкор

❗️ССВ: Юртимизда Omicron штамми аниқланди, эҳтиёт чоралари кучайтирилади

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётгани, ушбу касалликка қарши зарур чоралар кўришни давом эттириш лозимлиги қайд этилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан коронавирус инфекциясининг янги Omicron штаммининг кенг тарқалаётганлиги ҳақида берган баёнотига кўра, дастлаб Африкада, кейинчалик Европа ва Осиё давлатларида аниқланган.

2021 йил декабрь ойидан бошлаб АҚШ, Дания, Жанубий Корея, Буюк Британия, Россия, Исроил, Нидерландия, Франция, Япония, Ҳиндистон каби бир қатор давлатларда коронавируснинг янги Omicron штамми кенг тарқалиб, эпидемиологик вазият кескинлашиб бораётганлиги муносабати билан бир қатор қўшимча карантин чекловлари жорий этилган.

🦠Маълум бўлишича, мамлакатимизга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19нинг янги Omicron штамми жорий йилнинг 7 январь куни аниқланган.

Йиғилишда коронавирус пандемиясига қарши чоралар кўришни қатъий давом эттириш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

📌Хусусан, Республика махсус комиссиясининг қарори билан жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтирилмоқда.

🔺Бунда, барча ташкилот, корхона ва муассасаларда, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасаларнинг кириш қисмида ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш амалиётига қатъий риоя этилиши таъминланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмитанинг фуқароларимизни Умра зиёратларидан қайтишларида короновирусга ПЗР ёки экспресс тестни Саудия Арабистони ҳудудида ўзбек тиббиёт ходимлари томонидан олиниши ва манфий натижасига мувофиқ кириб келишини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

💉Аҳолини тўлиқ эмлаш ва бустер доза билан эмлаш ишлари жадаллаштирилади.

Вазирлик ва идора раҳбарлари, ташкилий шаклидан қатъий назар, барча ташкилотларда ишчиларнинг эмлангандан сўнг иш жойларига киритишга рухсат берилади. Мазкур тартибни бузган ташкилот раҳбарларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатъий чора кўрилади.

👨🏻‍🎓Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида таътил давомида коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади.
Ушбу тадбирларга ОТМ раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланади.

❗️Шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2022 йил 15 январдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий қилинмоқда:

🛡хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчилар келишидан камида 48 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичли маълумотга эга бўлиши;

🛡коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотнома бўлмаганда, аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс тест топшириши шарт.

🔻Вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмаларида мамлакатда амал қилаётган карантин чекловлари шароитида аҳоли саломатлигини таъминлаш, мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадларини кўзда тутиб, турли тадбирлар ташкил этиш тақиқланди.


Каналга уланиш:
👉 https://t.me/mashal_gzt