Nurafshon shahri hokimligi
2.22K subscribers
37K photos
3.4K videos
47 files
10.8K links
Download Telegram
⚡️Нурафшон шаҳрида катта байрам шукуҳи

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ва 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни Нурафшон шаҳрида ҳам кенг нишонланмоқда.
Хусусан, бугун эрта тонгдан Нурафшон шаҳри марказидаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ўтказилди.
Шу муносабат билан фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр мусиқа садолари остида Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев ва вилоят ҳокимлиги, Нурафшон шаҳар ҳоеимлиги, ҳудуддаги ҳарбий тузилмалар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар ва ёшлар Ватанимиз тинчлиги ва фаровон ҳаётимиз шукронасига самимий ҳурмат бажо келтиришди.
Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради, шундай лаҳзаларда Ватанимиз тинчлиги ва Мустақиллигимизнинг қанчалар муқаддас экани ҳар бир инсон кўнглидан яна бир бор ўтган бўлса ажаб эмас.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ва 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бугун меҳнат жамоаларида, хусусан шаҳар ҳокимлигида ҳам хотин-қизлар томонидан барча ҳамкасбларга ҳурмат кўрсатилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Жорий йилнинг 14 январ куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Нурафшон шаҳар Тонг маданият саройида байрам тадбири ўтказилди. Унда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Бегматов иштирок этди. Байрам муносабати билан ҳарбийларга фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди.
Ёш темурбеклар мактаби ўқувчилари томонидан ташкил этилган саҳна кўринишлари ва шаҳар маданият маркази ҳодимларининг концерт дастурлари иштирокчиларига байрам кайфиятини улашди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa