Nurafshon shahri hokimligi
2.25K subscribers
37.1K photos
3.41K videos
47 files
10.9K links
Download Telegram
Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи З.Мирзаевнинг ҳудуддаги маҳаллаларда фаолиятини бошлаган ёшлар етакчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Видеоконференция шаклида ташкил этилган тадбирда Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев, шаҳар ҳокими ўринбосари Н.Кулбекова, сектор раҳбарлари, тегишли мутасадди идоролар вакиллари ва ёшлар етакчилари қатнашишди.
Видеоконференция якунида шаҳар ҳокими М.Салиев маҳалладаги ёшлар етакчиларига вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи З.Мирзаев томонидан қўйилган вазифаларни мазмун мохиятларини тушунтириб берди.
Шунингдек, маҳалладаги ёшлар етакчиларини вазифаларини бажариш вақтида маҳалладаги ёшлар орасида маданият ва санъатни тарғиб қилиш, соғлом турмуш тарзи ва спортни оммолаштириш, ахборот техналогияларидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш, маънавий ва китобҳонликни тарғиб қилиш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш ва тадбиркорлик ғояларини қўллаб қуватлаш борасида учрашувларни ташкил қилиш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

@Nurafshonpressa
#Расмий_муносабат
Ижтимоий тармоқларда Нурафшон шаҳар, Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини, Шифокорлар кўчасидаги ички йўлларнинг таъмирталаблиги тўғрисидаги шикоятга расмий муносабат.

👉Батафсил

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Аҳоли_саломатлиги
#Инсон_қадри_улуғ

"Хонадонбай" кўрик Оппоқ маҳалласида давом этмоқда

⚡️Оппоқ маҳалласида 3 - сектор раҳбари О.Ғанибеков ва Бош шифокор М.Пелтабаевалар томонидан аҳоли учун “хонадонбай” кўчма тиббий кўрик ташкиллаштирилди. Аҳоли малакали шифокорлар томонидан текширувдан ўтказилмоқда.
📌 Маҳаллада ташкил қилинган штабда ва хонадонбай кўрик давомида, 351 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.
⚡️Жумладан: хирург, окулист, невропатолог, терапевт, дерматолог, травматолог, лор, стоматолог шифокорлар қабулида бўлишди ҳамда функционал диагностиканинг ЭКГ, УТТ ҳамда лаборатор текширувлари ўтказилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Об_ҳаво

🌤 24 - январь : Вилоятда об-ҳаво

☁️Бугун кечаси +3°...+6° даража илиқ бўлиб, шимолдан 2-3 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 68-81% ни ташкил этади.

☀️Эртага кундузи +5°...+8° даража илиқ бўлади, шимолий - ғарбдан секундига 1-2 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 61-74% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
​​#янги_лойиҳа

⚡️Азиз болажонларимиз онлайн таълим олиш билан бир қаторда ота-оналари назоратида бўлишади.
Онлайн жараёнлари мазмунли ўтиши учун биз ҳам ўз ҳиссамизни қўшган ҳолда янги лойиҳамизни эълон қиламиз.

❗️Лойиҳага кўра "Соғлом турмуш тарафдоримиз" шиори остида ота-оналар, қариндошлар, ака-укалари ёхуд ўқувчиларнинг ўзлари бадантарбия машқларини бажариш жараёнларини сифатли, мб сиғими катта бўлмаган, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилган ҳолда видео тасвирга олиб, каналимизга юборишади.
Видеога изоҳ берган ҳолда қайси оила фарзандлари, қайси мактаб ўқувчилари эканлиги юзасидан маълумот ёзилади.

Видео тасвир каналга жойланганда 👍 белгиси босилади.
Энг кўп 👍 белгиси босилган видео тасвир ғолиб деб топилади.

1⃣-ўрин ғолиби 3⃣ ой давомида каналимизда 15 та видео табрик бепул жойлаштириш;

2⃣-ўрин ғолиби 2⃣ ой давомида 10 та видео табрик бепул жойлаштириш;

3⃣-ўрин ғолиби 1⃣ ой давомида 5 та видео табрик бепул жойлаштириш имкониятига эга бўлади.

Ҳа, айтганча, янги телеграм версиясидаги 👍 белгиларини накрутка қилиб бўлмайди😉

Демак, лойиҳа шаффоф ўтади.

Шунингдек, лойиҳа фарзандларимизнинг иқтидори, соғлом, баркамол ўсишлари учун жуда фойдали бўлиб, ота-оналар масъулиятини оширишига ҳам аҳамият касб этади.

👉 https://t.me/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
Ахборотсиз яшаш мумкинми
Йўқ❗️

Кимдир эшитганига, яна кимдир ўқиганига, айримлар бор — фақат кўрганига ишонади.


⚡️Тезкор маълумотлар керакми — "Telegram" каналимиздан топасиз;

⚡️Сифатли сурат ва видеолар маъқулми — унда "Instagram" саҳифамиз айнан сиз учун;

⚡️Излаётган видеоматериалларингизни эса шубҳасиз,
"YouTube" имиздан топасиз;

⚡️"Twitter" имкониятлари эса ўзингизга маълум — замоннинг зўрлари шу ерда!

⚡️Мунозаралар марказида бўлишни истайсизми — у ҳолда "Facebook" саҳифамизни кузатиб боринг.

⚡️Таҳлилий ва мулоҳазали ёндашувлар қизиқтирса — бунинг ҳам йўли бор, вилоят ҳокимлигининг
"Тошкент ҳақиқати" ва
"
Ташкентская правда" газеталарини ўқинг!

🔎Вилоят ҳокимигининг ахборот маконидаги энг тезкор ва ишончли манбаларга уланинг ва обуна бўлинг. Бу Сизга вилоят ҳаёти билан ҳамнафас яшаш имконини беради.
Биздан узоқлашманг!

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok