Nurafshon shahri hokimligi
2.25K subscribers
37.1K photos
3.41K videos
47 files
10.9K links
Download Telegram
#шошилинч
#муҳим

🔎Ҳудудларда юзага келган вазият вилоятда ташкил этилган тезкор штабнинг доимий кузатув ва назоратида

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#тезкор_штаб

🚰Айни вақтларда Нурафшон шаҳар ҳокимлигида ташкил этилган тезкор штаб томонидан электр энергияси тизимида кузатилган узилишлар боис, шаҳардаги маҳаллаларда аҳолига тоза ичимлик суви махсус транспортда етказиб берилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#айни_дамда
#тезкор_штаб
Ичимлик суви тарқатилмоқда

Айни дамда Обод турмуш маҳалласидаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолига истеъмол ва маиший эҳтиёжлари учун махсус ичимлик сувини ташувчи техникалар ёрдамида ичимлик суви етказиб берилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Шаҳар тиббиёт бирлашмаси одатдаги тартибда ишламоқда

Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасида шаҳар ҳокими М.Салиев мутасадди ташкилот раҳбарлари билан бирга аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча шароитларни ўрганиб чиқди.
Шаҳардаги тиббиёт бирлашмасида электр энергияси билан боғлиқ вазият назоратга олинган. Электр таъминотидан узилган айрим муассасалар генерация тизимлари билан қайта жиҳозланиб сув тармоқлари ишга туширилмоқда.
Беморлар, ҳусусан, аёллар ва боллалар саломатлиги шифокорлар томонидан назоратга олинган. Зарур дори дармон ва озиқ-овқат маҳсулотлари таъминотида узилиш йўқ.
Шаҳар ҳокимлиги вакиллари тиббиёт бирлашмасига бириктирилиб, вазиятни ўнглаш билан боғлиқ ташкилий ишларда соҳа мутасаддиларига амалий кўмак бермоқдалар.
Шаҳар тиббиёт бирлашмасида, муолажа ва операциялар одатий тартибда давом эттирилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Нарх-наво назорати олиб борилмоқда

Куни кеча республикамизда электр, сув таъминотидаги узилишлар туфайли шам, сув ва нон маҳсулотларига ҳам талаб кўпайди. Ушбу маҳсулотлар нархининг сунъий ошишига йўл қўймаслик мақсадида, Нурафшон шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимлари, ҳалқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан назорат тадбирлари ўтказилмоқда. Жумладан, "Нурафшон шаҳар деҳқон бозори" фаолияти кўздан кечирилганида ушбу маҳсулотларни асоссиз сотилишига йўл қўйилмаётганлиги аниқланди.
Бу борадаги ўрганишлар шаҳарнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa