Nurafshon shahri hokimligi
2.27K subscribers
37.4K photos
3.42K videos
47 files
11K links
Download Telegram
Мактабларни ривожлантириш Миллий дастурини жорий этиш орқали халқ таълими тизимида қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш бўйича вазифалар:

Янги мактаблар қуриш, хусусий миллий мактабларни кўпайтириш, таълим сифатини оширишни назарда тутувчи Дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Ўқув ўринлари сонини 2026 йил якунига қадар 6,4 миллионгача етказиш;

● Нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи ташкилотларга шароит ва имкониятларни кенгайтириш орқали уларнинг улушини 2026 йилда 8 фоизга, шу жумладан, 2022 йилда 3 фоизга ошириш;

● 2022-2026 йилларда 217 та «Баркамол авлод» болалар мактабини ривожлантириш бўйича Дастурни амалга ошириш;

● Ёшларни санъат дунёсига ошно этиш, компьютер ва IТ технологиялар соҳасида билим ва кўникмаларга эга бўлишлари учун зарур жиҳозлар билан таъминлаш.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Тошкент вилояти ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Махмудов Шукурулла Насимхонович, Нурафшон шаҳрида муҳандислик-коммуникация ҳамда ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш чора-тадбирлари ва қурилиш ишларининг бориши тўғрисида сайёр йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда, Нурафшон шаҳар ҳокими, вилоят ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари, вазирликлар, идоралар, ҳўжалик бирлашмалари ва лойиҳа ташкилотлари иштирок этишди.
“2021-2023 йилларда Нурафшон шаҳрида муҳандислик – коммуникация ҳамда ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 260 сонли қарори ижроси юзасидан, амалга ошириладиган лойиҳа ва қурилиш ишлари бўйича мутасадди вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилиб, ташриф давомида билдирилган таклифлар муҳокама қилган ҳолда, қарорлар қабул қилиниб ижрога қаратилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Hurmatli fuqarolar!

2022-yilning dastlabki “Tashabbusli budjet” jarayonlari boshlanganini ma'lum qilamiz. “Ochiq budjet” axborot portali orqali bugun 1-fevraldan boshlab 20-fevralga qadar taklif kiritish imkoniyatiga egasiz.

1-bosqich uchun ajratilgan 1 trln. so'mdan ortiq mablag'larni hududingizda mavjud muammolarni bartaraf etish uchun yo'naltirish imkoniyatiga egasiz.
Eng ko‘p ovoz to‘plang va g‘olib bo‘ling. Tashabbus ko‘rsating!

http://openbudget.uz
http://ochiqbudjet.uz

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hurmatli fuqarolar!

2022-yilning dastlabki “Tashabbusli budjet” jarayonlari boshlanganini ma'lum qilamiz. “Ochiq budjet” axborot portali orqali bugun 1-fevraldan boshlab 20-fevralga qadar taklif kiritish imkoniyatiga egasiz.

1-bosqich uchun ajratilgan 1 trln. so'mdan ortiq mablag'larni hududingizda mavjud muammolarni bartaraf etish uchun yo'naltirish imkoniyatiga egasiz.
Eng ko‘p ovoz to‘plang va g‘olib bo‘ling. Tashabbus ko‘rsating!

http://openbudget.uz
http://ochiqbudjet.uz

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#ободлик

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Хузиридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директор ўринбосари А.Мусаев, Нурафшон шаҳрининг бир неча ҳудудларида бўлиб аҳоли учун яратилаётган қулайликлар билан танишди.

➡️Батафсил

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш @Nurafshonpressa
#мутолаа

ТЕМУР ТУЗУКЛАРИДАН

🎞 Салтанатни тиклаш йўлидаги тўққизинчи кенгашим

➡️Батафсил

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
👉Каналга уланиш @Nurafshonpressa
#Ёшлар_билан_учрашув

📊Мамлакатимизда ёшларга эътибор масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, эртамиз эгалари ўзларининг қизиқишлари бўйича ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Хусусан, сектор раҳбарлари ёш авлод вакиллари билан учрашувлар ўтказаётганини бунга бир мисол қилиб келтириш мумкин.

⚡️Ана шундай учрашувлардан бири Нурафшон шаҳар 48 умумтаълим мактабида, шаҳар ҳокими М.Салиев ёшлар билан учрашди.

⚡️Учрашувга келган ёшлар ўз ташаббуслари билан чиқди. Жумладан, имтиёзли кредитлар олиш, ишга кириш масаласи, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда амалий ёрдам сўрашиб мурожаатлар қилишди. Билдирилган мурожаатлар юзасидан ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқлар берди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Нурафшон_шаҳар
#3_сектор

Нурафшон шаҳар ИИБ бошлиғи О.Ғанибеков 3- сектор ҳудудидаги 10 умумтаълим мактабида ёшлари билан учрашди.
Нурафшон шаҳар ҳоким ўринбосари Н.Кулбекова, Сектор раҳбари ҳамда масъул идоралар вакиллари иштирок этган тадбирда ёшларнинг муаммоларини ҳал қилиш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган масалалар муҳокама қилинди.
Учрашувни ўтказишдан асосий мақсад ёшларнинг замон талабларига мос билим олиши, шунингдек, улар ҳаётидаги муаммоларни аниқлаш ва ижобий ечимини таъминлашдан иборат.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa