Nurafshon shahri hokimligi
2.26K subscribers
37.5K photos
3.42K videos
47 files
11K links
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📺 «Beijing-2022» Қишки Олимпия ўйинлари МТРК телеканалларида

〰️〰️〰️

● 4 февралдан 20 февралга қадар
бир-биридан қизиқарли спорт мусобақалари, муросасиз баҳслар Миллий телерадиокомпания каналлари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Ўтказиб юборманг, ёрқин таассуротларга эга бўлинг!

● Эртага соат 17:00 дан Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимини томоша қилинг. Тадбир Пекин шаҳридаги «Қуш ини» миллий стадионида хорижий давлатлар ва расмий делегациялар етакчилари, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказилади.

https://t.me/aoka_uz
#Очиқ_мулоқат
#3_сектор

Бугун, Нурафшон шаҳар Юксалиш МФЙ биносида 3-сектор раҳбари полковник О.Ғанибеков масъуллар иштирокида аҳоли билан очиқ мулоқатда бўлди.
Очиқ мулоқатда ташкилотлар, маҳалла мутасаддилари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ҳамда Оппоқ маҳалласи фуқаролари иштирок этишди. Жараёнда фуқаролардан асосан, бандлик, моддий ёрдам, субсидия, тадбиркорлик, кадастр, кўча йўллари ва нафақа пули билан тайинлаш сингари муаммолар юзасидан савол ва таклифлар билдирилди.
Фуқароларнинг мурожаатлари ижроси сектор раҳбарининг шахсий назоратига олиниб, ижроси тегишли ташкилот раҳбарларига кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#хатлов
#Юксалиш_МФЙ

Юксалиш маҳалласида маҳалла раиси Н.Маврилов, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Б.Жўраев, ёшлар ишлари агентлиги етакчиси А.Абилхайиров ва АБКМ ёрдамчи инспектори З.Турсунбоевлар маҳалладаги хонадонларга бирма бир кириб хатловлар ўтказишмоқда. Хатлов жараёнида аҳолининг таклиф ва муаммолари ҳамда тадбиркорлик истагидаги фуқаролар ўрганилмокда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#ободлик_бунёдкорлик
#фотолавҳа

Нурафшон шаҳрида ободонлаштириш бошқармаси ҳодимлари томонидан кўчалар, ариқлар тозаланиб ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa