Nurafshon shahri hokimligi
2.26K subscribers
37.5K photos
3.42K videos
47 files
11K links
Download Telegram
Ҳар бир ёшнинг мурожаати назоратда!

Нурафшон шаҳар 3-сектор ҳудудидаги Бирлик маҳалласида яшовчи Р.Жонқобилова ўзини-ўзи иш билан банд қилиш ҳаракатида.

Рухшона хонадонида қандолотчилик билан шуғулланиши учун секторга қандолот маҳсулотларини пишириш ускунаси ва музлатгич сўраб мурожаат қилганди.

Шаҳар ҳокими ўринбосари Н.Кулбекова ва сектор раҳбари О.Ғанибековлар келиб тушган мурожаатни ижобий ҳал этиб, мурожаатчига қандолот маҳсулотларини пишириш ускунасига амалий ёрдам кўрсатиб, мурожаатчининг ҳонадонига музлатгични олиб бориб беришди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#умра_2022

Бугун эрта тонгдан вилоятимиздан муборак сафарга йўл олганларнинг кўзларида порлаган севинч ёшлари юртимиздаги тинчлик ва хотиржамлик, халоват ва саодатнинг жилвалари эди...

Сафарингиз бехатар бўлсин!

Муборак манзилларда қилинажак дуоларни Яратган ижобат айласин!

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#табрик

Ҳурматли Нурафшон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Санжар Нархаджаев!

Ҳурматли Санжар Нархаджаев Сизни бугунги таваллуд айёмингиз билан! Мустаҳкам соғлик, куч-қудрат ва омад ҳамда бахт, яхши кайфият доимий хамроҳингизга айлансишини, Фаровон турмуш кечириш бахти насиб этишини тилакдошимиз!
Сизни чин дилдан шаҳар ҳокимлиги жамоаси номидан табриклаймиз!
Шаҳар равнақи йўлида машаққатли меҳнатларингизда зафарлар ёр бўлсин. Ўзингиз ва оилангизга эса мустаҳкам соғлик тилаймиз.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев қишки Олимпия ўйинлари очилишида иштирок этиш учун Пекинда бўлиб турибди. Бугун "Қуш уяси" миллий стадионида ўтадиган маросимда давлатимиз раҳбари тоғ чанғичимиз Комилжон Тўхтаевни шахсан қўллаб-қувватлайди. Спортчимиз юртимиз спорт делегацияси билан биргаликда Ватанимиз байроғини Миллатлар парадида тантанали олиб ўтади. У 13 февраль куни гигант слалом ва 16 февраль куни слалом йўналишида беллашади.
Олимпиячимизга омад ва юксак натижалар тилаймиз!
__

Президент Шавкат Мирзиёев пребывает в Пекине для участия в открытии зимних Олимпийских игр. На церемонии, которая состоится сегодня на национальном стадионе «Птичье гнездо», глава государства лично поддержит нашего горнолыжника Комилжона Тухтаева, который вместе со спортивной делегацией Узбекистана торжественно пронесёт флаг нашей Родины на Параде наций. Он выступит в дисциплинах гигантский слалом (13 февраля) и слалом (16 февраля).
Желаем удачи и высоких результатов нашему спортсмену!
#ободон

Нурафшон шаҳар Юксалиш ва Тараққиёт МФЙ ҳудудларида жойлашган кўп қаватли уйларнинг атрофларида ободонлаштириш ва атроф мухитни чиқиндилардан тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#мутолаа

ТЕМУР ТУЗУКЛАРИДАН

🎞 Салтанатимга ривож бериш учун қилган ўн биринчи кенгашим

➡️Батафсил

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
👉Каналга уланиш @Nurafshonpressa
Шаҳар ҳокими тадбиркорлар билан учрашди

➡️Батафсил

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

👉Каналга уланиш @Nurafshonpressa
Маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари Наманганда

Айни вақтда шаҳримизнинг маҳаллаларида аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириши учун молиявий кўмаклашиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, мавжудларини ривожлантириш, шу орқали жойларда камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиларининг тажриба алмашиш амалиёти жорий этилди.
Бугун шаҳримизнинг 16 нафар ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали шакллантириш, аҳоли билан ишлаш ва муаммоларни бартараф этиш масалалари бўйича тажриба алмашиш учун Наманган шаҳрига ташриф буюришди.
Тажриба алмашиш амалиётини ташкил этиш мақсади масъул ходимларни аҳоли билан мулоқотга тайёрлаш ҳамда одамларни қийнаётган муаммоларни ўрганиб, маҳаллалардаги реал вазиятларга баҳо берган ҳолда иқтисодий-ривожланиш дастурларини тузиш кўникмаларини шакллантириш, тадбиркорликка ва деҳқончиликка ўргатиш орқали уларни камбағалликдан чиқаришдан иборатдир.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#тажриба

Нурафшон шаҳар маҳаллаларидаги ҳоким ёрдамчилари Наманган шаҳридаги тадбиркорлик фаолиятини ўрганишиб тажриба алмашишмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa