Nurafshon shahri hokimligi
2.26K subscribers
37.5K photos
3.42K videos
47 files
11K links
Download Telegram
#Дайжест

❗️7 - февраль : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Қуйи Чирчиқ тумани. “
Ҳар бир нуроний — ўн нафар ёшга мураббий”

*Чиноз тумани.
Хотин-қизлар ҳунарли бўлишмоқда

*Юқори Чирчиқ тумани.
Ғолиблар муносиб тақдирланди

*Бекобод тумани.
Миллий армиямиз бизнинг фахримиздир

*Оҳангарон тумани.
Нурободда маданият саройи қурилади

*Бўстонлиқ тумани.
Илк битирувчилар янги туризм объектида иш бошлайди...

*Пискент тумани.
Маҳалла аҳли ташаббус кўрсатди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш йўлида

*Бекобод шаҳри.
Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари авжида

*Нурафшон шаҳри.
Нурафшон шаҳар деҳқон бозоридаги муаммолар атрофлича ўрганилди

*Тошкент тумани.
Қирариқда оммавий қабул

*Оққўрғон тумани.
Тарихсиз келажак йўқ!

*Олмалиқ шаҳри.
Олмалиқликлар Мўйноққа мадад бўлмоқда

*Янгийўл тумани.
Ноодатий йўналишларда ёшлар ўз билим ва кучларини намоён этишмоқда

*Паркент тумани.
Ҳоким ёрдамчилари учун навбатдаги ўқув семинари ташкил этилди

*Янгийўл шаҳри.
"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг муаммолари масъуллар назоратида

*Чирчиқ шаҳри.
Таълимга эътибор – келажакка эътибор

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Nurafshon shahar elektr ta`minoti korxonasi ogoxlantiradi.

⚡️Bugun 08.02.2022yil Nurafshon shahrining Oybek, Muqumiy, Obod turmush, Navro‘z, Qumariq, Bobur, Uchqun, Ma‘rifat, Dehqonobod, To‘y-tepa mfylarida ta‘mirlash ishlari sababli elektr energiyasi 10:00dan 13:00gacha vaqtincha o‘chiriladi.
Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
@Nurafshonpressa
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 сентябрдаги “Мамлакатимиз аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобот ва бозор меҳанизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 731-сонли қарори ҳамда 2020 йил 16 апрел кунги 01-03/1 -638 сонли баёни ижросини таъминлаш, яъни ун маҳсулотларини аҳоли эхтиёжи учун тўлиқ ва белгиланган нарҳларда етказиб бериш ва мақсадли ишлаб чиқарилишини таъминлаш юзасидан 2022 йил 7 февраль куни Департаментнинг Нурафшон шаҳар бўлими биносида шаҳар ҳокимлиги, ДСИ, нон ишлаб чиқарувчи корхоналар, МФЙ раислари ва бошқа мутасадди идоралар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

📌Кузатилаётган камчиликлар юзасидан тегишли топшириқлар ва таклифлар берилди.

@Nurafshonpressa
#ўрганиш

Нурафшон шаҳар бозори савдо шахобчаларидаги нарх-наво шаҳар масъуллари назоратида

Нурафшон шаҳар деҳқон бозорида аҳоли ва тадбиркорларга қулай шароитлар яратиш мақсадида тизимли ишлар ташкил қилинмоқда.

Шу жумладан, шаҳар ҳокими М.Салиев томонидан қўйилган вазифалар ижроси юзасидан Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши котибият мудири Ў.Аллаев депутатлар билан биргаликда шаҳардаги савдо дўконлари, маҳаллий тадбиркорлар томонидан етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги ва гўшт махсулотларини арзон нархда бозорга чиқаришни ташкил қилиш бўйича ишларни ўз назоратига олди.

🔹Мутасаддилар савдо дўконлари эгалари ва корхона бошлиқлари билан профилактик суҳбатлар ўтказиб, асоссиз нархларни оширмаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб бормоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар Чиғириқ МФЙ Чиғириқ сув иншоотида магистрал сув қувури тармоғида носозлик келиб чиққанлиги сабабли Нурафшон МФЙ, Янгиобод МФЙ, Ёшлик МФЙ ҳамда Бирлик МФЙ худудларида 08.02.2022 куни ичимлик сув таьминотида 16:30 дан 17:30 гача узилиш бўлади. Ахолини сув таьминотининг махсус машинасида ичимлик суви билан таьминланади. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
#Назорат

Нурафшон шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан "Чиғирик" МФЙ худудида қурилган 2-сонли мактабгача таълим ташкилотининг қурилиш ишлари билан танишиб чиқилиб, назоратга олинди.

Аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли топшириқлар ва таклифлар берилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
Бугун Нурафшон шаҳрида жойлашган "Ахтам Сахоба" ва "Мушук ота" зиёратгохларини Ўзбекистон тарихи тахририяти келиб зиёрат қилишди ва зиёратгоҳларнинг тарихи билан танишди.

Бунда шаҳар ҳокими М.Салиев ва Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари ДЖ.Ахмедкулов ва А.Мавляновлар иштирок этишди.

Мазкур зиёратгохларнинг тарихи тўғрисида депутатимиз ДЖ.Ахмедкулов журналистларга маълумот берди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
🔰Нурафшон шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 48-мактабнинг 2-босқич қурилиш ишлари жараёнлари шаҳар прокуратураси томонидан ўрганилди.

📌Аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқ ва таклифлар берилди.

@Nurafshonpressa