Nurafshon shahri hokimligi
2.26K subscribers
37.5K photos
3.42K videos
47 files
11K links
Download Telegram
Нурафшон шаҳар Чиғириқ МФЙ Чиғириқ сув иншоотида магистрал сув қувури тармоғида носозлик келиб чиққанлиги сабабли Нурафшон МФЙ, Янгиобод МФЙ, Ёшлик МФЙ ҳамда Бирлик МФЙ худудларида 08.02.2022 куни ичимлик сув таьминотида 16:30 дан 17:30 гача узилиш бўлади. Ахолини сув таьминотининг махсус машинасида ичимлик суви билан таьминланади. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
#Назорат

Нурафшон шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан "Чиғирик" МФЙ худудида қурилган 2-сонли мактабгача таълим ташкилотининг қурилиш ишлари билан танишиб чиқилиб, назоратга олинди.

Аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли топшириқлар ва таклифлар берилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
Бугун Нурафшон шаҳрида жойлашган "Ахтам Сахоба" ва "Мушук ота" зиёратгохларини Ўзбекистон тарихи тахририяти келиб зиёрат қилишди ва зиёратгоҳларнинг тарихи билан танишди.

Бунда шаҳар ҳокими М.Салиев ва Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари ДЖ.Ахмедкулов ва А.Мавляновлар иштирок этишди.

Мазкур зиёратгохларнинг тарихи тўғрисида депутатимиз ДЖ.Ахмедкулов журналистларга маълумот берди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
🔰Нурафшон шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 48-мактабнинг 2-босқич қурилиш ишлари жараёнлари шаҳар прокуратураси томонидан ўрганилди.

📌Аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқ ва таклифлар берилди.

@Nurafshonpressa
Бозоридаги муаммоларга ечим топилмоқда

➡️Батафсил

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
👉 @Nurafshonpressa
#Диққат_Эълон

Ҳурматли тадбиркорлар “Нурафшон шаҳар Деҳқон бозори”да жорий йилнинг 9 февраль куни соат 9.00 да шаҳар ҳокимининг маъсул ташкилот раҳбарлари билан йиғилиши бўлиб ўтади. Ушбу йиғилишга Нурафшон шаҳар Деҳқон бозори таъсисчиларидан ўзларининг улушлари миқдори тўғрисида асослантирувчи маълумот ва тегишли хужжатлари билан қатнашишлари сўралади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Об_ҳаво

🌤 8 - февраль : Вилоятда об-ҳаво

🌧Бугун кечаси +5°...+ 6° даража илиқ бўлиб, шимолий- шарқдан 1-2 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 86-93% ни ташкил этади.

⛅️Эртага кундузи +7°...+ 9° даража илиқ бўлади, шимолдан секундига 1-2 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 52-70% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Президент ҳузуридаги йиғилиш бошланди.

"Сўнгги беш йил давомида аҳоли сув таъминотини яхшилаш бўйича 10 триллион сўм ёки олдинги йилларга нисбатан 5 баравар кўп маблағ ажратдик. Бу даврда илк бор 6,5 миллион аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди", деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.

2021 йилда 6300 километрга яқин ичимлик ва оқова сув тармоқлари тортилгани, 474 та сув иншоотлари қурилгани, 592 та маҳаллада 2,5 миллион аҳолининг сув таъминоти яхшилангани таъкидланди.

"Энг муҳими, бу ишлар ҳисобига 1,5 миллион аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланди. Шу билан бирга, ҳали соҳада ечимини кутаётган муаммолар кўп", деди давлатимиз раҳбари.

Мисол учун, 4 мингта маҳаллада ичимлик суви суткасига 4-6 соат берилади. 1,5 мингдан ортиқ маҳаллада марказлашган таъминот йўлга қўйилмаган.

Бундан ташқари, 2 мингга яқин боғча, мактаб ва тиббиёт муассасалари марказий тармоққа уланмагани боис, сувни ташиб келишга мажбур бўлмоқда.

Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззахда ичимлик суви таъминоти 60 фоиздан кам.
#Дайжест

❗️8 - февраль : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Юқори Чирчиқ тумани.
Ногиронлиги бўлган фуқароларга электрон аравачалар тақдим этилди

*Бекобод тумани.
Бунёдкорнинг гўзаллашиб бораётган қиёфаси

*Оҳангарон тумани.
Ҳоким ёрдамчилари ёшлар бандлигини таъминлашда фаоллик кўрсатмоқда

*Қибрай тумани.
Май маҳалласида ички кўчалар таъмирланмоқда

*Бўстонлиқ тумани.
Аҳоли муаммолари “хонадонбай” ўрганилмоқда

*Пискент тумани.
Аёллар дафтари” - ҳатлов натижалари таҳлили

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ҳоким ёрдамчилари учун семинар

*Ангрен шаҳри.
Ҳоким ҳудуддаги амалий ишларни кўздан кечирди

*Бекобод шаҳри.
Навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди

*Нурафшон шаҳри.
Бозордаги нарх-наво масъуллар назоратида

*Тошкент тумани.
Мақсад фақат жазолаш эмас...

*Олмалиқ шаҳри.
Ҳоким ноқонуний қурилмалар қурилиши олдини олиш мақсадида ўрганиш олиб борди

*Янгийўл тумани.
Икки инсон тақдири

*Паркент тумани.
Туман ҳокими маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари билан учрашди

*Янгийўл шаҳри.
Фаровон маҳалласида номига муносиб бўлмоқда

*Чирчиқ шаҳри.
Даврон Хидоятов ёшлар етакчилари билан учрашди

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Ғалла парвариши юзасидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Давлатимиз раҳбари вилоят ҳокимлари олдига келгуси икки йилда 2 мингта боғча, мактаб ва тиббиёт муассасаларини ичимлик суви билан таъминлаш вазифасини қўйди.

Ушбу мақсадлар учун республика бюджетидан 50 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлар ҳисобидан яна 50 миллиард сўм ажратилади.

Бундан ташқари, Жаҳон банкининг қишлоқлар инфратузилмасини яхшилашга ажратилган 160 миллиард сўм ҳамда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларида 413 та маҳаллада ичимлик суви таъминотини яхшилашга бериладиган 1 триллион сўм маблағлар ҳам биринчи навбатда шу мақсадларга йўналтирилади.

Ушбу мақсадларга қўшимча 100 миллион доллар халқаро молия ташкилотларининг маблағларини жалб қилиш топширилди.
Вилоят ҳокимлари "Узсувтаъминот" билан бирга жорий йилнинг ўзида марказлашган ичимлик суви таъминотини 75 фоизга етказиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

"Ҳар бир вилоят ўзини режаларини ўн кунда қайта кўриб чиқиб, уларни ошириш бўйича таклифни бериши зарур", деди Президент.

Бу ишларни жадаллаштириш учун сув таъминоти лойиҳалари бўйича жойлардаги “Ўзсувтаъминот”нинг инжиниринг компаниялари вилоят ҳокимликлари тасарруфига ўтказилади. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, пудратчиларни аниқлаш ва молиялаштиришни очиш вилоятнинг ўзида бўлади.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва "Узсувтаъминот" лойиҳаларга техник талабларни белгилайди ва уларни экспертизадан ўтказади, ишларни қабул қилиб, эксплуатацияга масъул ва жавобгар бўлади.

Мутасаддиларга ушбу янги тизимни амалиётга жорий қилиш топширилди.