Nurafshon shahri hokimligi
2.26K subscribers
37.5K photos
3.42K videos
47 files
11K links
Download Telegram
🔰Нурафшон шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан "Обод махалла" давлат дастурига киритилган 10-умумий ўрта таълим мактабида олиб борилаётган ишлар назоратга олинди.

📌Амалга ошириладиган ишлар юзасидан таклиф ва муаммолар эшитилди.

@Nurafshonpressa
⚡️Бугун Нурафшон шаҳри прокуратураси масъул ходимлари Нурафшон шаҳридаги 18-мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, бу ердаги таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишдилар.

«Оппоқ» маҳалласидаги ушбу таълим ташкилоти 2022 йилги «Обод маҳалла» Давлат дастури доирасида реконструкция қилиниши ва янги қиёфа касб этиши режалаштирилган.

Ўрганиш жараёнида прокуратура ходимлари боғча тарбиячилари билан яқиндан мулоқот қилиб, таъмирлаш ишлари давомида уларнинг таклиф ва мулоҳазалари ҳам инобатга олинишини маълум қилди.

@Nurafshonpressa
⚡️Бугун Нурафшон шаҳри прокуратураси масъул ходимлари Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасининг янги қурилаётган биносида бўлиб, бу ердаги қурилиш ва пардозлаш ишлари билан яқиндан танишдилар.

«Ақлли шаҳар» концепцияси асосида қурилаётган янги марказда жойлашган ушбу бино 2022 йил фойдаланишга топширилиши мўлжалланган.

Прокуратура ходимлари қурувчи ва пудратчи ташкилотлар иш юритувчилари билан мулоқот қилиб, қурилиш ва пардозлаш ишларида сифатга асосий аҳамият қаратиш лозимлигини таъкидладилар.

https://t.me/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносабати билан "Поло" от спорти бўйича мусобақа ташкил этилди

➡️Батафсил

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

👉Каналга уланиш @Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносабати билан "Поло" от спорти бўйича мусобақа ташкил этилди.

Батафсил видеолавхада👆


Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

❗️Интернетдаги ишончсиз марузаларни кўрманг ва тарқатманг

Яқинларингизга юбориб огоҳлантиринг!

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#ЭЪЛОН

2022 йил 16 март куни Нурафшон шаҳар ҳокимяти биносида соат 9.00да “Нурафшон шаҳар Деҳқон бозори” МЧЖнинг таъсисичилари билан навбатдаги умумий йиғлиши ўтказилиши режалаштирилган.
Йиғлиш кун тартибига:
1. Жамият иштирокчиларининг улушлари миқдорига ва жамият иштирокчилари таркибига ўзгартириш киритиш;
2. Жамиятнинг 2022 йил учун бизнес-режасини тасдиқлаш ва бошқа турли хил масалаларни муҳокама қилиш масалалари киритилган.
Жамият иштирокчиларини мазкур йиғлишда иштирок қилишларини сўраймиз.


“Нурафшон шаҳар Деҳқон бозори” маъмурияти
Нурафшон шаҳар деҳқон бозорида аҳоли ва тадбиркорларга шарт шароит яратиш ишлари давом этмоқда

Бугун шаҳар ҳокими, Нурафшон шаҳар ИИБ бошлиғи, Нурафшон шаҳар Солиқ инспекцияси, Миллий гвардия вакили, шаҳар ҳокими ўринбосарлари ва тегишли мутасадди ташкилиот раҳбарлари билан шанба ва якшанба кунлари аҳолиги ва тадбиркорларга қулай шароитлар яратиш, бозорда савдо сотиқни назорат қилиш юзасидан олиб борилаётган ишлар ва сигментация масалаларини ўрганиб чиқишди.
Сигментация масаласи бўйича шаҳар ҳокими тадбиркорлар фикрини эътиборга олиб жойлашиш жойларини аниқлаш ва сотиш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича шунингдек, санитар-техник ва ёнғин хавфсизиги талабларига жавоб беришини таъминлаш ҳамда бозор инфратузилмасини яхшилаш юзасидан чора-тадбирларни белигилаб, бозорини тартибга келтириш, аҳоли ва тадбиркорларга қулайлик ва шароитлар яратиш борасида вазифаларни белгилаб берди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
👉Каналга уланиш @Nurafshonpressa