Nurafshon shahri hokimligi
2.26K subscribers
37.6K photos
3.44K videos
49 files
11K links
Download Telegram
#мутолаа

#ТЕМУР_ТУЗУКЛАРИДАН

🎞 Хуросон пойтахти (Ҳирот)ни олиш бобида қилган кенгашим

➡️Батафсил

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

👉Каналга уланиш @Nurafshonpressa
Тошкент йўли кўчаси, Тошкент-Бекобод йўналишидаги йўл ҳамда саноат ҳудуди йўлларидаги инфратузилма ҳолати ўрганилди.

Жорий йилнинг 23 февраль куни Тошкент вилояти прокурори С.Самадов ва Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Т.Арипов, шаҳар ҳокими М.Салиев ҳамроҳлигида Тошкент йўли кўчаси, Тошкент-Бекобод йўналишидаги йўл ҳамда саноат ҳудуди йўлларидаги олиб борилаётган қурилиш объектлари ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида Тошкент йўли кўчаси ва саноат ҳудуди йўлларида олиб борилаётган қурилиш объектларини жадаллаштириш, заҳирада бўш турган ерларни аукционга чиқариш, кўча йўллари қурилиш объектлари олдида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш бўйича вазифалар белгиланди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#семинар

Ҳоким ёрдамчилари давлат ва халқ ўртасидаги кўприк.

Нурафшон шаҳрида мавжуд 22 та маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятини олиб боришмоқда. Ҳозирги кунда ҳокими ёрдамчилари томонидан маҳаллаларда аҳолини хатловдан ўтказиш ишлари якунига етиб бормоқда.
Куни кеча Нурафшон шаҳар давлат хизматлари маркази биносида ҳоким ёрдамчилари ва мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида маҳалларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан навбатдаги ўқув семинари бўлиб ўтди.
Семинарда қонунчиликдаги янги ўзгаришлар ва хатлов жараёнида юзага келаётган муаммо ва таклифлар юзасидан фикрлар алмашинилди ҳамда ҳудудларда ижросини кутаётган масалалар тегишли раҳбарлар томонидан ўз ечимини топди.
Ҳоким ёрдамчилари ва ташкилот раҳбарлари ўртасида қонунчиликдаги янги ўзгаришлар ва шаҳримизда олиб борилаётган ислоҳотлар бўйича ўтказилган семинар иштирокчилар томонидан қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Оролбўйи ҳудудларидаги аҳоли учун муносиб турмуш шароитлари яратиш бўйича ишлар давом этмоқда

➡️Батафсил

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

👉Каналга уланиш @Nurafshonpressa