Nurafshon shahri hokimligi
2.26K subscribers
37.6K photos
3.44K videos
49 files
11K links
Download Telegram
#семинар

Ҳоким ёрдамчилари давлат ва халқ ўртасидаги кўприк.

Нурафшон шаҳрида мавжуд 22 та маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятини олиб боришмоқда. Ҳозирги кунда ҳокими ёрдамчилари томонидан маҳаллаларда аҳолини хатловдан ўтказиш ишлари якунига етиб бормоқда.
Куни кеча Нурафшон шаҳар давлат хизматлари маркази биносида ҳоким ёрдамчилари ва мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида маҳалларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан навбатдаги ўқув семинари бўлиб ўтди.
Семинарда қонунчиликдаги янги ўзгаришлар ва хатлов жараёнида юзага келаётган муаммо ва таклифлар юзасидан фикрлар алмашинилди ҳамда ҳудудларда ижросини кутаётган масалалар тегишли раҳбарлар томонидан ўз ечимини топди.
Ҳоким ёрдамчилари ва ташкилот раҳбарлари ўртасида қонунчиликдаги янги ўзгаришлар ва шаҳримизда олиб борилаётган ислоҳотлар бўйича ўтказилган семинар иштирокчилар томонидан қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Оролбўйи ҳудудларидаги аҳоли учун муносиб турмуш шароитлари яратиш бўйича ишлар давом этмоқда

➡️Батафсил

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

👉Каналга уланиш @Nurafshonpressa
Нурафшонда “Замонамиз қаҳрамонлари” мавзусида ёшлар учрашув ўтказилди.

➡️Батафсил

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
👉Каналга уланиш @Nurafshonpressa
#кўмак
#тезкор

📌Мўйноқдан муждалар

🔹
*“Тошкент вилояти каштадўзлар кластери” томонидан Мўйноқда 15 та иш ўрни яратилди ва "Аёллар дафтари"даги хотин-қизлар мазкур йўналишда ўқитилмоқда.

🔹*“Нурафшон шаҳар ҳунармандлар уюшмаси” томонидан Мўйноқ ёшлар гул, сават, наққошлик ва бошқа ҳунармандчилик касб ҳунарларига ўргатилмоқда.

🔹*Ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчиларига велосипедлар берилмоқда.

🔹*25 нафар ёшлар Янгийўл туманида мебелсозликка ўргатилмоқда.

🔹*Аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш мақсадида туманда 4 та ҳаммом қуриладиган бўлди.

🔹*“Қозоқдарё” ва “Мадели” ОФЙ йўлларига тош-қум (ШПС) тўшалмоқда.

🔹*Туман маҳалларида ёшлар учун 8 та қиймати 3 млрд сўмлик спорт майдонлари қурилади.

🔹*Мактаблар учун 4 турдаги жами 150 та мусиқа асбоблари олиб берилади.

🔹*Ҳар ойда “KO’HINUR” санаторийсида 20 нафардан, жами 180 нафар фуқаронинг даволаниши ташкил қилинади.

🔹*Ёз ойларида 300 нафар 6-9 синф ўқувчилари Тошкент вилоятидаги оромгоҳларда дам олдирилади.

🔹*Туманнинг "Қизилжар" ОФЙда 4 млрд сўмлик ҳамда "Бўзатов" ОФЙда 3 млрд сўмлик жами 150 ўринли МТТ қурилади.

🔹*Кам таъминланган, муҳтож оилаларга 155 млн сўмлик маҳсулотлар тарқатилди.

🔹*Туманда аҳоли саломатлигини ошириш мақсадида 2 та ижтимоий дорихона ташкил қилинади.

🔹*"Қизилжар" ОФЙда қиймати 700 млн сўмлик оилавий поликлиника филиали қурилади.

🔹*Операцияга муҳтож, имконияти чекланган 24 нафар фуқаронинг операциясига ёрдам берилади.

🔹*Туманда 372 нафар қон айланиш, 239 нафар ўткир юқумли ва 84 нафар қалқонсимон без ҳасталиги билан касалланган беморларга ёрдам берилади.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Об_ҳаво

🌤 24 - февраль : Вилоятда об-ҳаво

🌔Бугун кечаси +11°...+13° даража илиқ бўлиб, шимолий- ғарбдан 2-3 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 49-71% ни ташкил этади.

☀️Эртага кундузи +13°...+15° даража илиқ бўлади, ғарбдан секундига 2 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 44-59% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok