Nurafshon shahri hokimligi
3.31K subscribers
42.7K photos
3.84K videos
52 files
12.2K links
Download Telegram
#Об_ҳаво

🌤 25 - февраль : Вилоятда об-ҳаво

🌔Бугун кечаси +11°...+14° даража илиқ бўлиб, шимолий- ғарбдан 2-3 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 51-72% ни ташкил этади.

☀️Эртага кундузи +14°...+16° даража илиқ бўлади, ғарбдан секундига 1 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 45-55% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Нурафшон
#3_сектор
#Спорт_соғлом_ҳаёт_гарови

🏓Нурафшон шаҳрида ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳар жиҳатдан соғлом улғайишларини таъминлаш мақсадида ёшларни спортга қизиқтириш ва оммавий спорт турларига жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилган.

⚡️Нурафшон шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектори раҳбари, полковник Отабек Ғанибеков ташаббуси билан ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчилари ҳамкорлигида Юксалиш маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-92-сонли қарорига асосан мактабларда ўқиётган ёшлар орасида стол тениси ва стретбоол бўйича мусобақаси ўтказилди.
🥇 "Спорт-соғлом ҳаёт гарови" шиори остида ўтказилган мусобақа якунида юқори ўрин олган ёшлар шаҳар ҳокимлиги ва сектор раҳбарининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#фуқаролар_қабули

Навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди!

🏢Бугун 26 февраль куни Нурафшон шаҳар “Тонг” маданият саройида шаҳар ҳокими М.Салиев раҳбарлигида Халқ қабулхонаси вакили, сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида фуқаролар қабули ўтказилди.

🗒Қабулда 17 нафар фуқаролар бандлик, кредит, тадбиркорлик, моддий ёрдам ва бошқа масалаларда мурожаат қилишди.

📝Қабул давомида 13 нафар фуқарони мурожаати ижобий ҳал қилинди, 4 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ижрога йўналтирилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa