Nurafshon shahri hokimligi
2.29K subscribers
38K photos
3.46K videos
49 files
11.1K links
Download Telegram
#семинар

Ҳоким ёрдамчилари давлат ва халқ ўртасидаги кўприк.

⚡️Нурафшон шаҳрида мавжуд 22 та маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятини олиб боришмоқда. Ҳозирги кунда ҳокими ёрдамчилари томонидан маҳаллаларда аҳолини хатлов якунига кўра тоифаларга ажратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

💫Бугун, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги биносида Тошкент вилояти тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси бошлиғи З.Йўлдашев ва Нурафшон шаҳар ҳокими ўринбосари У.Убайдуллаев бошчилигида ҳоким ёрдамчилари учун маҳалларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан навбатдаги ўқув семинари бўлиб ўтди.

🔹Ҳоким ёрдамчилари ва ташкилот раҳбарлари ўртасида қонунчиликдаги янги ўзгаришлар ва шаҳримизда олиб борилаётган ислоҳотлар, субсидиялар ажратиш бўйича ўтказилган семинар иштирокчилар томонидан қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#жараён
#айнидам

⚡️Ҳар бир ҳаракатимиз, тайёргарлигимиз, дастур ва режаларимизнинг ҳамма-ҳаммасида Наврўзнинг боқий фалсафаси акс этиб туриши керак — Зойир Мирзаев

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#эътироф

ФВБ ходимлари рағбатлантирилди

⚡️ Бугун Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топганлигига 26 йил тўлиши муносабати билан Нурафшон шаҳар ҳокимлиги томонидан шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими хизматчилари учун байрам тадбири ташкиллаштирилди.

📌 Тадбирда иштирок этган шаҳар ҳокими ўринбосари Д.Муратов ФВБ ходимларига, шаҳар ҳокими Музаффар Салиевнинг самимий тилакларини етказиб, шаҳар ижтимоий-сиёсий ҳаётида олиб борилаётган тадбирларда фаол иштироки учун фахрий ёрлиқ ва эсдалик учун қимматбаҳо совғалари билан рағбатлантирилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#ободон_нурафшон
#Яшил_макон_доирасида

🔰Айни дамда, "Яшил макон - умуммиллий" лоиҳаси доирасида Тошкент вилояти ҳокимлиги биносининг олд қисмидаги бўш майдонда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда бунда Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев, вилоят сектор раҳбарлари, Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев, нуронийлар ҳамда бошқа мутасадди бошқарма ва ташкилот раҳбарлари манзарали ва мевали кўчатлар экишмоқда. Ушбу тадбирда барча раҳбарлар ва нуронийлар ободонлаштириш ишларига муносиб ҳисса қўшишмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa