Nurafshon shahri hokimligi
2.26K subscribers
37.9K photos
3.45K videos
49 files
11.1K links
Download Telegram
#Сайёр_қабул

Аёлларнинг мурожаатлари тингланмоқда

🔰Бугун, Нурафшон шаҳар “Тонг” маданият саройида Эҳтиёжманд шахсларни уй-жой билан таъминлаш, Аёлларга уй-жой сотиб олиш учун ажратиладиган субсидия масалалари бўйича сайёр қабул бўлиб ўтди. Қабулда шаҳар ҳокими М.Салиев, масъуллар иштирокида аёллар билан очиқ мулоқат бўлиб ўтди.

♻️Қабулда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, тегишлилиги бўйича ташкилотлар, маҳалла мутасаддилари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, пудратчи ташкилотлар ҳамда шаҳар фуқаролари иштирок этишди. Жараёнда фуқаролардан асосан, ижобий ҳулоса берилганидан сўнг қилинадиган ишлар ва бошқа масалалар бўйича ўзларини муаммолари юзасидан савол ва таклифларини билдлиришди.

Шунингдек, фуқароларнинг мурожаатлари ижроси шаҳар ҳокимининг шахсий назоратига олиниб, тегишли шаҳар ҳокимининг ўринбосарларига ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарларига кўрсатма ва топшириқлар берилди.


Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Зангиота
#жараён

ҲУРМАТ ВА ЭҲТИРОМ СИЗГА АЗИЗ АЁЛЛАР..

🕌Неча юз йиллардан буён Занги ота шахсига бўлган қизиқиш сусаймаган, аксинча, ортиб бормоқда. Ривоятларга кўра, Ойхожа ибн Тожхожанинг ёшлик йиллари ІХ–ХІІ асрларда Марказий Осиёдаги энг йирик шаҳарлардан бири – Бинкетда (ҳозирги Тошкентда) кечган. Ҳозирги Занги ота қишлоғига айнан шу зот асос солган.

🔰Бугун, Нурафшон шаҳар Чиғириқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси О.Атауллаев ва Нурафшон шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари О.Ғанибековлар ташшабуси билан Чиғириқ маҳалла фуқаролар йиғинидаги бир гуруҳ аёллар "Занги ота" зиёратгоҳига юборилди.

☑️Шунингдек, Аёллар, "Занги ота" зиёратгоҳидан чиқишганидан сўнг Театрга олиб борилиши режалаштирилган.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa