Nurafshon shahri hokimligi
2.26K subscribers
37.9K photos
3.45K videos
49 files
11.1K links
Download Telegram
Nurafshon shahri hokimligi
#Зангиота #жараён ҲУРМАТ ВА ЭҲТИРОМ СИЗГА АЗИЗ АЁЛЛАР.. 🕌Неча юз йиллардан буён Занги ота шахсига бўлган қизиқиш сусаймаган, аксинча, ортиб бормоқда. Ривоятларга кўра, Ойхожа ибн Тожхожанинг ёшлик йиллари ІХ–ХІІ асрларда Марказий Осиёдаги энг йирик шаҳарлардан…
#жараён


🔰Аввал хабар берганимиздек, Кеча 10 март Нурафшон шаҳар Чиғириқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси О.Атауллаев ва Нурафшон шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари О.Ғанибековлар ташшабуси билан Чиғириқ маҳалла фуқаролар йиғинидаги бир гуруҳ аёллар Театрга олиб борилди. Ушбу жараёндан видео лавҳалар.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тарғибот
#онлайн

☑️Биласизми?
🔰Нурафшон шаҳридаги 57-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчи ёшларни, ватанпарварлик руҳидаги ажойиб қўшиқлар билан кутиб олиш жараёнидан видео лавҳа.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nuarfshonpressa
#Акция

Китоб хазина, билим бойлик

⚡️Жорий йилнинг 10 март куни Нурафшон шаҳридаги 4-умумий ўрта таълим мактабида "Болангизга китоб совға қилинг" номли китоб ярмаркаси бўлиб ўтди.

📚Акция доирасида 200 дан ошиқ илмий, бадиий ва энциклопедик китоблар келтирилди.

✍️Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#жараён

АMAЛДАГИ ИШЛАР

🔰Маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолининг оилавий тадбиркорлигини ривожлантириш, жумладан уларнинг ҳунармандчилик, касаначилик, томорқадан самарали фойдаланиш, кичик ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа турдаги фаолиятни йўлга қўйиши учун оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида Нурафшон шаҳрида доимий ишлар олиб борилмоқда.

♻️Жумладан, Нурафшон шаҳар Наврўз маҳалласида, ҳоким ёрдамчиси Х.Мухиддинов тавсиясига асосан ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаро Қуролов Элёрга 13 дона қўй ва 2 та қўзи учун 33 млн кредит маблағи ажратилди.

☑️Маълумот учун:
▶️Нурафшон шаҳридаги барча маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчилари томонидан кредит олиш учун тавсиялари берилмоқда.

✍️Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
ЭЪЛОН!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-146-сон қарорига асосан Нурафшон шаҳридаги 22 та МФЙларнинг “Хотин-қизлар фаоли” лавозимига номзодларни қабул қилиш бошланди!
Номзодларга қўйиладиган талаблар: Олий маълумотли (истисно ҳолларда тугалланмаган олий), 35-50 ёшгача бўлган, намунали оила бекаси, маҳаллада ўз хурмат-обрўйига эга бўлиши лозим. Мутахассислиги иқтисодчи ёки тадбиркор бўлиши устунлик беради.
Иш ҳақи 2 877 000 сўмдан – 3 699 000 сўмгача.
1. Эвалак МФЙ: https://vacancy.argos.uz/vacancies/vacancy-detail/120775#profile
2. Ойбек МФЙ: https://vacancy.argos.uz/vacancies/vacancy-detail/120774#profile
3. Бобур МФЙ: https://vacancy.argos.uz/vacancies/vacancy-detail/120773#profile
4. Учқун МФЙ: https://vacancy.argos.uz/vacancies/vacancy-detail/120772#profile
5. Тараққиёт МФЙ: https://vacancy.argos.uz/vacancies/vacancy-detail/120771#profile
6. Оппоқ МФЙ: https://vacancy.argos.uz/vacancies/vacancy-detail/120770#profile
7. Юксалиш МФЙ: https://vacancy.argos.uz/vacancies/vacancy-detail/120769#profile
8. Хуррият МФЙ: https://vacancy.argos.uz/vacancies/vacancy-detail/120768#profile
9. Чиғириқ МФЙ: https://vacancy.argos.uz/vacancies/vacancy-detail/120767#profile
10. Бирлик МФЙ: https://vacancy.argos.uz/vacancies/vacancy-detail/120766#profile
11. Тўйтепа МФЙ: https://vacancy.argos.uz/vacancies/vacancy-detail/120765#profile
12. Муқимий МФЙ: https://vacancy.argos.uz/vacancies/vacancy-detail/120764#profile
13. Қумариқ МФЙ: https://vacancy.argos.uz/vacancies/vacancy-detail/120761#profile
14. Наврўз МФЙ: https://vacancy.argos.uz/vacancies/vacancy-detail/120760#profile
15. Нурафшон МФЙ: https://vacancy.argos.uz/vacancies/vacancy-detail/120759#profile
16. Ёшлик МФЙ: https://vacancy.argos.uz/vacancies/vacancy-detail/120758#profile
17. Дехқонобод МФЙ: https://vacancy.argos.uz/vacancies/vacancy-detail/120757#profile
18. Марифат МФЙ: https://vacancy.argos.uz/vacancies/vacancy-detail/120756#profile
19. Дегаптепа МФЙ: https://vacancy.argos.uz/vacancies/vacancy-detail/120755#profile
20. Янгиобод МФЙ: https://vacancy.argos.uz/vacancies/vacancy-detail/120754#profile
21. Обод МФЙ: https://vacancy.argos.uz/vacancies/vacancy-detail/120753#profile
22. Обод турмуш МФЙ: https://vacancy.argos.uz/vacancies/vacancy-detail/120763#profile
Хужжат топшириш муддати 2022 йил 15 мартга қадар.
#меҳр_саҳоват

ОРАМИЗДАГИ САХОВАТПЕША ИНСОНЛАР...

▶️
Батафсил

✍️Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Бугунги ўзгарувчан шароитда иқтисодиётимизни барқарор ўсишини таъминлашнинг энг самарали йўли – ички имкониятларни ишга солиш, яъни импорт бўлаётган тайёр маҳсулотларни ўзимизда ишлаб чиқариш ва маҳаллий саноатни янада ривожлантиришдан иборат.

Бу миллий иқтисодиётимизнинг устувор йўналиши бўлиши керак.

Буни ўйламаган, атрофдаги вазиятдан бехабар, сиёсатни тушунмайдиган ҳоким ёки тармоқ раҳбарининг ишлашга ҳаққи йўқ”, деди давлатимиз раҳбари.

37 триллион сўмлик янги маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича 2022-2023 йиллар учун 2,5 мингта лойиҳани ишга тушириш бўйича қабул қилинган дастурнинг аниқ ижросини сўраш вақти келгани қайд этилди.

Президент кўп тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари бу масалада ҳали дунёқарашини ўзгартирмагани, ҳозирги вазиятдан хулоса чиқармаётганини танқид қилди.
Ушбу дастур ижроси бўйича Фармацевтика агентлиги режани 51 фоизга, “Ўзбекистон темир йўллари” эса 10 фоизга бажармагани, ушбу икки тизимда саноат кооперацияси бўйича ишлар умуман бошланмагани, “Иссиқлик электр станциялари” эса режани атиги 26 фоизга бажаргани кўрсатиб ўтилди.

Шунинг учун Фармацевтика агентлиги директорига “ҳайфсан” эълон қилинди. Унинг иккала ўринбосарини ишдан олишга кўрсатма берилди.

Бош вазирга Фармацевтика агентлиги тизими ва фаолиятини тубдан ўзгартириш чораларини кўриш топширилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” раиси вазифасини бажарувчисига “ҳайфсан”, "Иссиқлик электр станциялари" раиси, "Ўзметкомбинат" раиси, "Ўзбекнефтгаз" раисининг биринчи ўринбосарига қатъий огоҳлантириш берилди.

Январь-февраль ойларида “Электрон кооперация” портали орқали 860 миллиард сўмлик 5 мингта шартнома тузилган бўлсада, уларнинг ижроси айрим ҳудудларда бажарилмагани, электрон савдоларда Қорақалпоғистон, Наманган, Сурхондарё ва Хоразмдаги корхоналар улуши 1 фоизни ҳам ташкил қилмаслиги танқид қилинди.
Йиғилишда бундан икки йил аввал озиқ-овқат саноати Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилиб, алоҳида вазир ўринбосари лавозими, махсус жамғарма ташкил этилгани, барча ваколатлар берилгани таъкидланди.

Лекин, қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Ходжаев ва унинг ўринбосари А.Асомов масалани ичига кирмаётгани, пастга тушиб тизимда амалий натижалар қила олмаётгани танқид қилинди.

Улар озиқ-овқат саноати бўйича бир ой муддатда ўзгариш қилмаса, уларга қатъий чоралар кўрилади, деди давлатимиз раҳбари.

Бирорта ҳокимда ҳудудий импорт баланси, ички имкониятлар ва вилоятда ишлаб чиқарса бўладиган товарлар бўйича ҳисоб-китоб йўқлиги таъкидланди.

“Бу борада ҳокимлар берган режалар ҳам буни тасдиқлаб турибди. Бу мутлақо етарли эмас”, деди Президент.

Вазирлар Маҳкамасига ҳукумат қарорини қабул қилиб, ҳар бир тармоқ ва ҳудуд раҳбарининг мажбуриятлари, аниқ ҳисоб-китоблар, масъул ва жавобгарларни белгилаш топширилди.
#жараён

🔰Нурафшон шаҳар 4-сектор раҳбари Нархаджаев Санжар Рашидович томонидан "Темир дафтар" руйхатига киритилган 4 та оилага турмуш шароитини яхшилаш мақсадида 500 талик инкубаторлар берилди.

📌"Темир дафтар" дафтардаги оилалар доимий назоратда бўлиб, ижтимоий кўмак бериб келинмоқда.

@Nurafshonpressa