Nurafshon shahri hokimligi
2.28K subscribers
37.9K photos
3.45K videos
49 files
11.1K links
Download Telegram
❗️ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

📣Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят Маданият бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, вилоят Ёзувчилар уюшмаси, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти ҳокими мукофоти учун "Янги Ўзбекистонда янги овозлар" вилоят кўрик-танлови эълон қилинади.

▶️ Танлов йўналишлари:

1. 🪕 Энг яхши миллий мақом ижрочиси;
2. 🎼 Энг яхши фольклор (лапар, ўлан, жиров, оқин, бахшичилик) ижрочилиги;
3. 🎹Миллий эстрада йўналишидаги энг яхши қўшиқ ижрочиси;
4. ✍️ Қўшиқ учун ёзилган энг яхши шеър;
5. 🎼Қўшиқ учун ёзилган энг яхши мусиқа.


🧍‍♂️🧍 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган мақом, миллий эстрада ҳонандалари ва ҳаваскорлари, фольклор жамоалари ва яккахонлари, шоир ва бастакорлар иштирок этишлари мумкин.

Танловга тақдим этиладиган асарларда она-Ватан, баҳор васфи, Наврўз қадриятлари, умуминсоний фазилатлар, меҳр-оқибат, эзгулик ва саҳоват туйғулари тараннум этилиши мақсадга мувофиқдир.

⚠️Танловнинг энг муҳим шарти — тақдим этиладиган асарлар янги тайёрланган ижод намуналаридан иборат бўлиши керак.

🎁Танлов ғолиблари Наврўз байрамига бағишлаб ўтказиладиган оммавий сайил тадбирларида эълон қилинади ва мукофотланади.

🏆Танловда бешта йўналиш бўйича ғолибларни қуйидаги пул мукофотлари кутмоқда:

🥇-ўрин учун 5 миллион сўм;
🥈-ўрин учун 3 миллион сўм;
🥉-ўрин учун 2 миллион сўм.

🎖Шунингдек, ҳар бир йўналиш бўйича биттадан рағбатлантирувчи мукофотлар ҳам таъсис этилган.

Танловга материаллар 2022 йилнинг 15 мартигача (видео, аудио, электрон матн кўринишида) қабул қилинади.

📞Мурожаат учун телефонлар:
99-859-25-11, 97-448-56-57 (мусиқий ва ижрочилик йўналишлари)
99-484-83-34 (шеърият йўналиши)

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
📣📣📣

Ҳурматли ҳамшаҳарлар!

🔳2022 йил 21 март – Наврўз байрами муносабати билан 5 кун дам олиш куни эканлиги, бу вақт оралиғида табиий газдан қарздорлигингиз юзага келса хонадонингизга ўрнатилган электрон газ ҳисоблагичлари автоматик тарзда ўчиб қолишлиги ва 5 кун газсиз қолишингиз мумкин.

🗜Дам олиш кунларида тўлов амалга оширган тақдирингизда ҳам газ ҳисобдонини ёқиб бериш имкони йўқлигини ҳисобга олиб, истеъмолга олинаётган табиий газ учун олдиндан тўлов тариқасида (ҳовли уйлар бўйича ўрта ҳисобда 100 000 сўм, кўп қаватли уйлар бўйича ўрта ҳисобда 20 000 сўм) тўлов амалга оширишингизни сўраб қоламиз.

📟Бу нафақат газ ҳодимларининг , балки ўзингизнинг ҳам фойдангиздир.

Нурафшон шаҳар "Газ таъминоти" бўлими

@Nurafshonpressa
#жараён

🔰Нурафшон шаҳар прокуратураси ва шaҳар прокуратураси қошидаги департамент ходимлари иштирокида Нурафшон шаҳридаги қурилаётган оқова сув ҳайдаш иншооти кўздан кечирилди объектнинг тўлиқ ҳолати ўрганилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#жараён

🔰Нурафшон шаҳар прокуратураси ва шаҳар прокуратураси қошидаги департамент ходимлари томонидан шаҳар ҳудудидан кесиб ўтувчи хўжаликлараро коллектор-дренаж тармоқларини реконструкция қилиш объекти ўрганилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#жараён

🔰Нурафшон шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан Нурафшон шаҳрида қурилаётган Тошкент давлат ахборот технологиялар университети Тошкент вилояти филиали ўқув биносинидаги қурилиш ишлари билан яқиндан танишди ва қурилаётган объектдаги хато ва камчиликлари тўлиқлигича ўрганилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#фуқаролар_қабули
#онлайн

Навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди!

🏢Бугун, 12 март куни Нурафшон шаҳар “Тонг” маданият саройида шаҳар ҳокими М.Салиев раҳбарлигида Халқ қабулхонаси вакили ҳамда мутасадди корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида фуқаролар қабули ўтказилди.

🗒Қабулда 15 нафар фуқаролар бандлик, кредит, тадбиркорлик, моддий ёрдам ва бошқа масалаларда мурожаат қилишди.

📝Қабул давомида 12 нафар фуқарони мурожаати ижобий ҳал қилинди, 3 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ижрога йўналтирилди.

✍️Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa