Nurafshon shahri hokimligi
2.26K subscribers
37.8K photos
3.44K videos
49 files
11.1K links
Download Telegram
🏠🏢Субсидия олиш бўйича навбатидаги комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.

Бугун Нурафшон шаҳар ҳокимлиги биносида шаҳарда субсидия бўйича навбатдаги комиссия йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда 16 нафар кўп қаватли уй-жойга ва 3 нафар фуқаро якка тартибдаги уй-жойни қуриш ва реконструкция қилиш юзасидан мурожаат натижалари кўриб чиқилди, қўриб чиқиш натижаларига кўра 3 нафар фуқаро субсидия олишга хақлилиги ва 6 нафар фуқаро низом талабларига мос келмаганлиги сабабли рад этилганлиги ҳамда 10 нафар фуқаро хужжатларида камчиликлари бўлганлиги сабабли аризаси қайта кўриб чиқишга қолдирилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Биласизми

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби (https://lex.uz/uz/docs/4774086) ҳақида 5 саволга 5 жавоб

🔹Субсидия кимларга берилади?

👉 Субсидия олиш мақсадида ариза билан 18 ёшга тўлган фуқаролар мурожаат қилиши мумкин.

👉 Субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар (https://lex.uz/uz/docs/4774086#5632877) асосида берилади.

🔰 Даромади юқори бўлмаган оила деб эса қуйидагилар эътироф этилади:

● Қишлоқларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 6,9 бараваригача (5 млн 671 минг 800 сўмгача);

● Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида белгиланган МҲТЭКМнинг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 8 бараваригача (6 млн 576 минг сўмгача);

● Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 9,2 бараваригача (7 млн 562 минг 400 сўмгача) бўлган оилалар.

🔹Ипотека кредитининг энг кўп миқдори қанча?

👉 2022 йил учун бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 327 млн 250 минг сўм;
Тошкент шаҳрида – 416 млн 500 минг сўм.

🔹Ипотека кредитининг фоиз ставкаси қанча ва унинг қанча миқдори қоплаб берилади?

👉 Ипотека кредитлари бозор шартлари асосида белгиланадиган фоиз ставкаларида ажратилади.

➡️ Субсидиялар:

квартира жойлашуви, қиймати ва майдонидан қатъи назар, дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – 32 миллион сўм;
кредит бўйича фоизнинг бир қисмини қоплаш учун – биринчи 5 йилда 10 фоиздан ошган қисмига тўланади.

🔹Субсидия олиш учун қаерга мурожаат қилиш керак?

👉 Субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) рўйхатдан ўтиш керак.

🔹Қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;
оила аъзоларининг шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ гувоҳномаси, фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар нусхалари (мавжуд бўлганда);
никоҳ бекор қилинганлигига оид ҳужжатлар ёки оилавий ҳолати тўғрисида ФҲДЁ органлари архивидан маълумотнома;
доимий рўйхатга олинган жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар;
доимий яшаш жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси;
ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома.

Каналга уланиш👇👇👇
@Nurafshonpressa
#ЭЪЛОН

Дам олиш куни бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар бўлиб ўтади

2022 йил 17 апрел куни Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашида бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси сайлов Кодексининг 20-93-моддаларига мувофиқ, Нурафшон шаҳар Кенгашида бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловларни Нурафшон шаҳар сайлов ўтказувчи комиссияси ўтказади. Бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом” билан тартибга солинади.
Нурафшон шаҳар Кенгашининг бўшаб қолган ўринлари сайловида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати - Ўзбекистон Либерал демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий Тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва Экологик партиялар иштирок этишига Нурафшон шаҳар сайлов комиссияси томонидан ижозат берилган.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#жараён

Нурафшон шаҳар 57-мактабда Фарзандимга китоб совға қиламан, Бир ўқувчига 5 та китоб шиори остида китоб ярмаркаси ўтказилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Ёғингарчилик мавсумида қилинаётган ишлар..

🌧Об-ҳавонинг кескин ўзгариши коммунал соҳа бўйича кўплаб муаммоларни юзага келтирилишини ҳамда ёғингарчилик мавсумида аҳоли турар-жойлари яқинида оқова сувларнинг тўпланиб қолишини олдини олиш мақсадида ҳозирги кунда Нурафшон шаҳрида бир қанча ишлар олиб борилмоқда.
☎️🚒 Хусусан, Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев, шаҳардаги маҳаллаларда бўлиб келиб тушган мурожаатларни тезкорлик билан кўриб чиқиб, юзага келган авария ҳолатларини бартараф этиш мақсадида соҳавий хизматлар билан, барча куч ва имкониятлардан самарали фойдаланилиб маҳаллаларда табиат ҳодисасининг олдини олиш, кўча ва хонадонлардаги тўпланиб қолган ёмғир сувларини тортиб олиш бўйича жойларда тезкорлик билан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Бобур маҳалласидаги хонадонларда кучли ёгингарчилик туфайли сув босган хонадонлар шаҳар ФВБ ходимлари томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда. фуқаро Г.Гулайева Нурафшон шаҳар ҳокимига олиб борилаётган ишлар юзасидан ўз миннатдорчилигини билдирди.
⚡️Нурафшон шаҳри 3-сектор раҳбари ҳамда Нурафшон шаҳри Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази ташаббуси билан бугун 3-сектор маҳаллаларидаги ҳоким ёрдамчилари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Унда «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури бўйича кредит чиқаришда юзага келаётган муаммолар ўрганилди, тегишли ташкилот раҳбарларига йўналиши бўйича мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича топшириқ берилди.


Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa