Nurafshon shahri hokimligi
2.26K subscribers
37.8K photos
3.44K videos
49 files
11.1K links
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️Қумариқ маҳалласида — Наврўз байрами!

📌Бугун шаҳримизнинг Қумариқ маҳалласида Наврўз байрами олдидан байрам тадбири бўлиб ўтди.

📌Байрам дастурхонига миллий таомларимиз тортилди. Ўқувчи-ёшлар томонидан тайёрланган турли кўнгилочар дастурлар намойиш этилди.

📌Шаҳар Маданият бўлими санъаткорларнинг баҳор фаслини тараннум этувчи куй-қўшиқлари байрам тадбирига файз бағишлади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
ИНСОН ҚАДРИ УЧУН ЭЗГУ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

🔰Нурафшон шаҳар Давлат солиқ инспексияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари С.Нархаджаев, Бобур маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, "Сайёр қабул" ўтказди.

♻️Қабулда маҳалла фуқароларининг муаммолари ўрганилди. Фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар: газ, электр энергияси, болалар нафақаси, уй-жой ва йўл муаммолари бўйича масалалар ижобий хал этилди.

🟢Шунингдек, йиғилишда Президентининг Нурафшон шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудири Т.Данияров ва бошқа масъул ташкилот ходимлари хам иштирок этишди.

☑️ Йиғилиш сўнгида Бобур МФЙ Гулбахор кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро "Уй-жойини таъмирлаб бериш" бўйича аввалги сайёр қабулда қилган мурожаати зоя кетмаганлиги, яъни фуқаронинг мурожаати ижобий ечим топганлиги учун Нурафшон шаҳар Давлат солиқ инспексияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари С.Нархаджаевга ўз миннатдорчилигини билдирди.

✍️Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Нурафшон_шаҳри
#Сайёр_қабул

Нурафшон шаҳар 3 сектор штаби биносида сайёр қабул йиғилиши бўлиб ўтди
Нурафшон шаҳар 3 - сектор штабида сектор ҳудуддаги маҳаллалар фуқаролари муаммолари ҳамда таклифлари, ҳоким ёрдамчилари ташаббуси билан 3 -сектор раҳбари шаҳар ИИБ бошлиғи О.Ғанибеков томонидан ўрганилди.
Шунингдек, йиғилишда Президентининг Нурафшон шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудири Т.Данияров ва Адлия вазирлигидан масъул ходимлар хам иштирок этишди.
Қабулда фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар: электр энергия, болалар нафақаси, тадбиркорлик, субсидия ва кооперация фаолияти юзасидан мурожаатлар қилишди.
Қабулда фуқароларнинг 10 дан ортиқ муаммолари жойида ҳал этилиб ижроси таъминланишига вақт талаб этиладиган мурожаатлар сектор раҳбарининг назоратига олинди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Тараддуд
#онлайн

☀️ Наврўздан дарак – сумалак

🔰Мана баҳор фаслининг ҳам биринчи ойи ўтиб бормоқда. Бу эса инсонлар қалбида янгиланиш фасли баҳорга бўлган интиқликни янада оширади.

🌦Айни кунлардаги ноқулай об-ҳаво шароитига қарамасдан “Ҳуррият” маҳалласи аёллари маҳалла фаоллари бошчилигида буғдой ундириб, дошқозонга сумалак солишди.

🌺Баҳор фасли, бу фасл билан боғлиқ миллий анъана ва урф-одатларимиз ҳақида қанча сўзласак оз.

👉Янги оила қурган келин-куёвлар келиб ният қилиб сумалак ковлаб кетиш эсинигиздан чиқмасин!😉


✍️Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Об_ҳаво

🌤17
- март : Вилоятда об-ҳаво

🌧Бугун кечаси +8°...+10° даража илиқ бўлиб, шимолий- ғарбдан 4-6 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 87-92% ни ташкил этади.

☁️Эртага кундузи +5°...+7° даража илиқ бўлади, шимолий-ғарбдан секундига 2-3 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 64-80% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok