Nurafshon shahri hokimligi
2.26K subscribers
37.8K photos
3.44K videos
49 files
11.1K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#шукуҳ
#айнидам

Нурафшон катта сайил оғушида...

👉Каналга уланиш:
@Nurafshonpressa
#шукуҳ
#айнидам
#бахшиёна

🎥Нурафшон узра давом этаётган Наврўз сайлида қиз-у парилар, ёшу-қарилар, бари барилар кундалик юмушни ташлашиб, бир-бирига омонлик тилашиб, яхши кайфият улашиб, димоғи чоғ бўлиб, атроф ажиб боғ бўлиб байрамни нишонламоқда.

Сайил билан боғлиқ қайноқ жараёнларни кенг ёритиш мақсадида катта гуруҳ журналист ва блогерлар ҳам шу ерга жам бўлишган.

Уйда бўлсангиз, телевизорни ёқинг, сайилнинг “қайноқ-қайноқ” лаҳзалари тўғридан-тўғри “O'zbekiston 24” ҳамда “Nurafshon TV" телеканали орқали эфирга узатилаяпти.

👉Каналга уланиш: @Nurafshonpressa
#шукуҳ
#айнидам

🌸Нурафшон шаҳрининг "Тошкент кўчаси" бўйлаб давом этаётган сайил тантаналарида бўкаликлар ҳам фаол қатнашишмоқда.

Бўка туманининг тожик, қозоқ, қирғиз миллий марказлари томонидан миллий таомлар кўргазмаси ташкил этилди.

Туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан ижро этилаётган куй-қўшиқларга меҳмонлар рақс тушишмоқда.

Бўканинг моҳир ошпазлари томонидан “Бўка оши” тайёрламоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#шукуҳ
#айнидам

Наврўз сайлининг асосий концерт дастурлари Нурафшон марказида давом этмоқда

Хабар берганимиздек, Нурафшондаги Наврўз умумхалқ байрамининг асосий тантаналари ҳудуд марказида жойлашган майдонда бўлиб ўтяпти.

Бу ердаги катта саҳнада элимиз ардоғидаги санъаткорлар томонидан концерт дастурлари намойиш этилмоқда. Ҳудуд аҳолиси ва меҳмонлари дилдан суҳбат қилишмоқда. Наврўз шодиёналари шукуҳи барча инсонлар кайфиятида акс этган.

Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев, ҳудуд фаоллари, элимиз ардоғидаги санъат вакиллари билан бирга байрам томошаларини кузатмоқда.

Атрофда ниҳоятда илиқ байрамона муҳит, шодиёна кайфият ҳукмрон.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok