Nurafshon shahri hokimligi
2.26K subscribers
37.6K photos
3.43K videos
49 files
11K links
Download Telegram
#Дайжест

❗️31 - март : КЕЧА ВИЛОЯТДА

*Қибрай тумани.
Туман йўлларини обод қилиш ишлари қайтадан жонлантирилди

*Бекобод шаҳри.
Шаҳар ҳокими сектор ҳудудида ёшлар билан учрашди

*Нурафшон шаҳри. “
Қон топшир - ҳаёт инъом эт!” акцияси тадбири доирасида шаҳар сектор раҳбарлари қон топширди

*Тошкент тумани.
Тилсиз ёвнинг олдини олишга барча масъул

*Оққўрғон тумани.
Тошкент вилояти прокурори тадбиркорлар билан учрашди

*Олмалиқ шаҳри.
Барчаси - инсон қадри учун

*Оҳангарон шаҳар.
Эҳтиёжманд оилаларга соғин сигир ҳадя қилинди

*Янгийўл шаҳри.
Бизнинг фахримизсиз азиз чемпионларимиз!

*Чирчиқ шаҳри.
Шаҳримизнинг “Гулзор” маҳалласида Наврўз байрами бўлиб ўтди

*Юқори Чирчиқ тумани.
Кичик саноат зоналари мутасадди раҳбарлар томонидан ўрганилди

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Кўпкари, улоқ ўйини авжида

*Бекобод тумани.
Чигит экиш ишлари Бекобод ҳудудида ҳам авж палласида

*Паркент тумани. "
Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!"

*Оҳангарон тумани.
Туманда 676 млрд. сўмлик завод қурилади

*Бўстонлиқ тумани.
Бўстонлиқда янграр Наврўз садоси

*Ангрен шаҳри. "
Ёшлар боғи"да кўчат экиш ишлари олиб борилди

*Бўка тумани.
Ёшлар етакчиларига планшетлар топширилди

*Пискент тумани.
Узоқ муддатга ер майдонлари ажратилмоқда

*Чиноз тумани.
Маданий ҳордиқ

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#спорт

Осиё чемпиони муносиб тақдирланди

Нурафшон шаҳар 48-умум ўрта таълим мактабида ўқувчилари билан “Каноэда эшкак эчиш” тури бўйича Жаҳон ва Осиё чемпиони шаҳрмиз фаҳрийси Артур Гулиев билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда шаҳар ҳокими М.Салиев иштирок этиб Таиланднинг Паттайя шаҳрида бўлиб ўтган пара каноэ бўйича Осиё чемпионатида иштирок этиб 1-ўринни эгаллаганлиги учун Артур Гулиевни табриклаб ташакурнома ва қиммат баҳо совға билан тақдирлади.

Маълумот учун Гулиев Артур Марленович 1997 йил 8 августда Нурафшон шаҳар “Ёшлик” маҳалласи 5-уйда туғилган.

Ютуқлари: 2015 йилда Жаҳон чемпионатида кумуш медал;
2019 йил Жаҳон чемпионатида олтин медал соҳиби бўлган;
2022 йилда эса спортнинг “Каноэ эшкак эшиш” тури бўйича Тайландда ўтказилган Осиё чемпионатида иштирок этиб фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

@Nurafshonpressa
#яшил_макон
#ободонлаштириш

Ҳаво ҳароратининг илиши билан ҳудудларда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ишлар давом этмоқда.
Жумладан, Нурафшон маҳалласида сектор котиби О.Джуманов, маҳалла раиси Э.Джамбилов Миллий гвардия ҳодимлари билан биргаликда Нурафшон маҳалласи кўп қаватли уйлар олдида кўкаламзорлаштириш ишларини уюшқоқлик билан олиб боришиб йўл бўйлаб 120 туп қатор манзарали ниҳоллар экишмоқда.

Ҳудудда шаҳар ободонлаштириш бўлими ҳодимлари томонидан ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.
Бу каби хайрли тадбирлар шаҳаримизнинг барча ҳудудларида ва ҳар бир маҳаллаларда янги боғ, янги яшил маконлар ташкил этиш бўйича ишлар кенг қанот ёзмоқда.

@Nurafshonpressa
#АMAЛДАГИ_ИШЛАР
#Юксалиш МФЙ

🔰Маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолининг оилавий тадбиркорлигини ривожлантириш, жумладан уларнинг ҳунармандчилик, касаначилик, томорқадан самарали фойдаланиш, кичик ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа турдаги фаолиятни йўлга қўйиши учун оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида Нурафшон шаҳрида доимий ишлар олиб борилмоқда.
♻️ Юксалиш маҳалласида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси Баҳромжон Джураев маҳалладаги ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, уларга доимий даромад манбаини яратишга кўмаклашиш оилавий тадбиркорликни ривожлантириш доирасида кредитлар ажратилишида амалий ёрдам бериб келмоқда.
Жумладан, куни кеча Юксалиш маҳалласи 5 уй 19 ҳонадонда яшовчи фуқаро Манзура Лутфуллаевага тикув машинаси ва керакли ускуналари учун кредит маблағлари ажратилишида амалий ёрдам бериб чеварчилик фаолиятини йўлга қўйишга кўмаклашди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#яшил_макон


🌱Аввал хабар берганимздак Нурафшон маҳалласида “Яшил макон” умуммиллий лоиҳаси доирасида кўчатлар экилмоқда. Ушбу тадбирда Миллий гвардия ва шаҳар ободонлаштириш бўлими ҳодимлари фаол иштирок этишмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa