Nurafshon shahri hokimligi
2.26K subscribers
37.6K photos
3.44K videos
49 files
11K links
Download Telegram
#яшил_макон


🌱Аввал хабар берганимздак Нурафшон маҳалласида “Яшил макон” умуммиллий лоиҳаси доирасида кўчатлар экилмоқда. Ушбу тадбирда Миллий гвардия ва шаҳар ободонлаштириш бўлими ҳодимлари фаол иштирок этишмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
# Хар бир бола билим олиш ҳуқуқига эга

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси ходимлари А.Жонқобилов ва Д.Абдисаттаров томонидан Ойбек МФЙ, М.Улуғбек кўчаси 47/2 уйда яшовчи 2007 йил 18 августда туғилган Лим Рифкат Фаридович шу вақтга қадар оилавий сабабларга кўра таълимга жалб қилинмаганлиги аниқланган.

Болалар масалалари бўйича шаҳар комиссиясининг 2022 йил 14 мартдаги 01/07-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича шаҳар ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси ҳамда 48-сонли умумтаълим мактаби директори М.Хасанова билан биргаликда вояга етмаганни таълимга жалб қилиш, билим олиш ҳуқуқини таъминлаш, хуқуқ ва эркинликлари қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида вояга етмаган Лим Рифкат Фаридовични шаҳримиздаги 48-сонли умумтаълим мактабининг 5-синфига ўқувчилар сафига қабул қилинди.

Ҳурматли ота-оналар фарзандларингизни таълимга жалб қилишда эътиборли бўлишингизни сўраймиз.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#сессия

Бугун, Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашининг навбатдаги 53-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида шаҳар Кенгаши депутатлари, кўриладиган масалалар юзасидан ҳисобот берувчи масъуллар иштирок этишди.

Кун тартибида:
1. Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан 2022 йилнинг I-чорак мобайнида амалга оширилган ишлари.
2. Саховат ва кўмак жамғармасидан мухтож оилаларга маблағ ажратиш тўғрисида.
3. Депутатлик сайлови ўтказиладиган сайлов участкалари таркибини тасдиқлаш.
Кун тартибидаги 1, 2 масалалар юзасидан шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М.Пелтабаеванинг маърузалари тингланди.
Кун тартибидаги 3 масала юзасидан Ҳалқ депутатлари Нурафшон шаҳар кенгаши котибияти мудири У.Аллаевнинг маърузаси тингланди.

Сессия кун тартибидаги масалалар бўйича маърузачиларнинг маълумотлари мухокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#тажриба_алмашиш

Нурафшон шаҳар 3 - сектор раҳбари О.Ғанибеков, Республика вакили А.Абдураззоков билан бирга сектор ҳудудидаги ҳоким ёрдамчиларига Президентимизнинг ПФ-29, ПҚ-31 ва ПҚ-62- сонли фармон ва қарорлари асосида маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни кисқартириш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш учун ўзаро тажриба алмашиш бўйича амалий машғулотлар ташкил этилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa