Nurafshon shahri hokimligi
2.26K subscribers
37.5K photos
3.43K videos
47 files
11K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Oʼzbekiston24 01.04.2022

Нурафшон шаҳар «Чиғириқ» маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Одилжон Атауллаев фаолиятига бағишланган «Махсус репортаж»
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Аёллар дафтари”га киритилганларга 5 млн сўмгача кредитлар нақд берилиши мумкин

Ҳукумат қарори (145-сон, 31.03.2022 й.) билан “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

🔰Низомга мувофиқ, “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган қуйидаги хотин-қизлар киритилади:

🔹ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;
🔹тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
🔹боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
🔹ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
🔹уй-жойга муҳтож хотин-қизлар;
🔹қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзандлари бор эҳтиёжманд хотин-қизлар.

Тадбиркорликни йўлга қўйиш учун хотин-қизларга 33 млн сўмгача 14 фоизлик кредитлар:

оилавий тадбиркорлик учун3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик учун 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
боғдорчилик, узумчилик ва лимончилик учун3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача ажратилади.

💰Аёлларга 5 млн сўмгача кредитлар нақд берилиши мумкин.

❗️Мазкур низом тасдиқланиши муносабати билан “Аёллар дафтари”га оид илгариги вақтинчалик тартиб бекор қилинди.

Каналга уланиш👇👇👇@Nurafshonpress
СУБСИДИЯ

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби ҳақида 5 саволга 5 жавоб

☑️Субсидия кимларга берилади?

▪️Субсидия олиш мақсадида ариза билан 18 ёшга тўлган фуқаролар мурожаат қилиши мумкин.

▪️Субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилади.

☝️🏻Даромади юқори бўлмаган оила деб эса қуйидагилар эътироф этилади:

▪️Қишлоқларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 6,9 бараваригача (5 млн 671 минг 800 сўмгача);

▪️Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида белгиланган МҲТЭКМнинг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 8 бараваригача (6 млн 576 минг сўмгача);

▪️Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 9,2 бараваригача (7 млн 562 минг 400 сўмгача) бўлган оилалар.

☑️Ипотека кредитининг энг кўп миқдори қанча?

2022 йил учун бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори:

▪️Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 327 млн 250 минг сўм;

▪️Тошкент шаҳрида – 416 млн 500 минг сўм.

☑️Ипотека кредитининг фоиз ставкаси қанча ва унинг қанча миқдори қоплаб берилади?

▪️Ипотека кредитлари бозор шартлари асосида белгиланадиган фоиз ставкаларида ажратилади.

Субсидиялар:

▪️квартира жойлашуви, қиймати ва майдонидан қатъи назар, дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – 32 миллион сўм;
▪️кредит бўйича фоизнинг бир қисмини қоплаш учун – биринчи 5 йилда 10 фоиздан ошган қисмига тўланади.

☑️Субсидия олиш учун қаерга мурожаат қилиш керак?

▪️Субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) рўйхатдан ўтиш керак.

☑️Қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

▪️жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;
▪️оила аъзоларининг шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ гувоҳномаси, фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар нусхалари (мавжуд бўлганда);
▪️никоҳ бекор қилинганлигига оид ҳужжатлар ёки оилавий ҳолати тўғрисида ФҲДЁ органлари архивидан маълумотнома;
▪️доимий рўйхатга олинган жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар;
▪️доимий яшаш жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси;
▪️ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома.

👉 @Nurafshonpress
#рағбат

✍️Нурафшон шаҳрида 2 нафар фаол ҳоким ёрдамчиси Тошкент вилояти ҳокими томонидан рағбатлантирилди

⚡️ Куни кеча Нурафшон шаҳрида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигида ҳудудларда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги, йилнинг дастлабки чораги учун режалаштирилган вазифалар ижроси таҳлилий-танқидий кўриб чиқилди.
Вилоятимиз раҳбари томонидан барча туман, шаҳарларда намунали фаолияти билан ибрат бўлаётган ҳамда жойларда аҳоли фаровонлигини юксалтиришдаги қўшган муносиб ҳиссаси, мамлакат миқёсида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишдаги самарали меҳнати учун Нурафшон шаҳар ҳокимининг Чиғириқ ва Деҳқонобод маҳаллаларидаги ёрдамчилари О.Атауллаев ва А.Абдурахимовлар вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи билан рағбатлантирилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими М.Салиев секторлар раҳбарлари, Маҳаллабай ишлаш тизими ҳодимлари иштирокида вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқларини ўз эгаларига топширди.

@Nurafshonpressa
#таъзия

⚡️ Халқ депутатлари Нурафшон шаҳри Кенгаши депутати Тешабой Мирзакаримов вафот этди

Нурафшон шаҳри ва Ўрта Чирчиқ тумани жамоатчилиги оғир жудоликка учради. Халқ депутатлари Нурафшон шаҳри Кенгаши депутати, Ўрта Чирчиқ тумани «Мирзакаримов Тешабой ота» фермер хўжалиги раҳбари Мирзакаримов Тешабой Алиевич 82 ёшида вафот этди.

Тешабой Мирзакаримов 2015-2016 йилларда Ўрта Чирчиқ тумани «Нуроний» жамғармаси раиси сифатида ҳам меҳнат қилган эди. 2014-2019 йилларда Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгаши депутати этиб сайланган ва 2020 йилдан Халқ депутати Нурафшон шаҳри Кенгаши депутати сифатида эл юмушига, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожига муносиб ҳисса қўшаётган эди.

Нурафшон шаҳри ҳокимлиги, Халқ депутатлари Нурафшон шаҳри Кенгаши жамоаси оила аъзоларига Тешабой Мирзакаримовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия билдиради.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!..

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
#жараён
#Саломатлик_туман_бойлик

Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси, 3-сектор раҳбари ҳамкорлигида Юксалиш маҳалласида яшовчи барча кекса ёшдагилар ва туғиш ёшидаги аёллар учун тиббий кўрик ташкил этилди.
Тиббий кўрикда фуқаролар терапевт, лор, жарроҳ, неврпатолог, окулист, травматолог, гинеколог сингари бир қанча тор мутахассислар томонидан текширилмоқда. Аниқланган касалликлар бўйича фуқароларга амбулатор шароитда даволаниш тавсия этилади.
Яратилган бундай қулайликдан аҳоли ниҳоятда мамнун бўлмоқда.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
#яшил_макон

#ободон

Шаҳаримиз ҳудудларда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш ишлар давом этмоқда.

Бугун, Нурафшон шаҳар Янгиобод маҳалласи 10 -кўп қаватли уйда яшовчи фуқаролар, 10 уй каттаси, З.Абдуллаев, ёрдамчиси С.Бозоров бошчилигида 10 -кўп қаватли уйлар олдида кўкаламзорлаштириш ишларини уюшқоқлик билан олиб боришиб манзарили, мевали дарахт кучатларини экишмоқда.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
9 апрел

⚜️ Амир Темур, Темур, Темурбек (тўлиқ исми Амир Темур ибн Амир Тарағай ибн Амир Барқул) (1336 йил, 9 апрель Шаҳрисабз, Кеш шаҳри яқинидаги Хўжа Илғор қишлоғи(ҳозирги Яккабоғ тумани)да туғилган ва 1405 йил, 18 февраль Хитойга юриши чоғида Ўтрор шаҳрида вафот этган. Амир Темур ўрта асрнинг йирик давлат арбоби, буюк саркарда, кучли, марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси ҳисобланади.
Амир Темурнинг онаси Такина хотун бухоролик. Отаси амир Тарағай эса барлос уруғининг оқсоқолларидан ҳамда Чиғатой улусининг эътиборли бекларидан ҳисобланган.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
#Аҳоли_бандлиги

Таморқаларда иссиқхоналар ташкил этилади

Иш билганга минг танга, дейди доно халқимиз. Нурафшон шаҳрида миришкор инсонлар, ўз ҳонадонларидаги таморқасидан бир вақда 2 хил экин экиб, даромад топадиган уста деҳқонлар кўпаймоқда. Ҳозирги кунда ердан йилига 3-4 мартагача ҳосил олаётган боғбонлар тажрибасини оммалаштириш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Дегантепа маҳалласи Қорақўйли 1 кўчасида шаҳар ҳокими ташаббуси билан аҳолини таморқаларидан тўғри ва даромадли фойдаланиши учун замонавий иссиқхоналар қурилишига зарур шароитлар ҳозирланмоқда.
Шаҳар ҳокими М.Салиев ушбу ҳонадонларда бўлиб, иссиқхоналар қуриладиган ҳонадонлар таморқаларини кўздан кечирди. Ишсиз аҳолига имтиёзли кредит эвазига фойдаланишга берилиши кўзда тутилган мазкур иссиқхоналарда кўплаб фуқароларнинг бандлиги таъминланади.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa