Nurafshon shahri hokimligi
2.26K subscribers
37.5K photos
3.42K videos
47 files
11K links
Download Telegram
#ўрганиш
Бугунги кунда иқтисодиётни ривожлантириш борасида яратилаётган қулайликлар ва берилаётган солиқ имтиёзларидан оқилона фойдаланган ишбилармонлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш орқали экспорт салоҳиятини ҳам кенгайтирмоқда, жумладан иссиқҳона барпо этиш ва маҳсулотлар етиштириш билан шуғулланаётган тадбиркорлар нафақат ички, балки ташқи бозорни ҳам сифатли маҳсулотлар билан таъминлаб келмоқда.
Шаҳар ҳокими М.Салиев, Дегантепа маҳалласи Қорақўйли 1 кўчасидаги ҳонадонларда бўлиб, иссиқхоналар қуриш жараёнларини кўздан кечирди. Иссиқхоналарнинг чидамлилиги, енгил конструкциядан, шунингдек, йиғиб бошқа жойга ўрнатишга қулай бўлиши кераклигини таъкидлаб ўтди. Ишсиз аҳолига имтиёзли кредит эвазига фойдаланишга берилиши кўзда тутилган мазкур иссиқхоналарда кўплаб фуқароларнинг бандлиги таъминланиши қайд этилди.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев тадбиркорлар билан учрашди.

Бугун Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев режага асосан Нурафшон шаҳрида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашди.
Учрашувда тадбиркорлар билан шаҳарда инвестиция, экспорт масалаларини ва саноат соҳаларида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди. Учрашув сўнгида тадбиркорлар “AS-AL METEAN GAZ” МЧЖ раҳбари Аброр Сайдалиходжаев, лойиҳа ишларини якунлаш учун Банк кредити масаласида. “BEXRUZ GOLD OMAD” МЧЖ раҳбари Лазиз Сафаров мехмонхона хизматини ташкил қилиш, “ISKANDAR O’GLI SAMANDAR” МЧЖ раҳбари Махбуба Ахмедова қолипли нон ишлаб чиқаришда юзага келаётган муаммоларни ва уларнинг ечимлари бўйича мурожаат қилишди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ва мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан тадбир жараёнида барча мурожаатлар ўрганиб чиқилиб ижросини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
АМИР ТEМУР МАҒЛУБ БЎЛГАН ЖАНГ.
Милодий 1365 йилда Сирдарё бўйидаги Чиноз ёнида мўғуллар билан бўлган машҳур "Лой жанги"да Амир Ҳусайн бошлиқ Турон чериги (Амир Темур лашкарбоши эди) мағлуб бўлди. Бу 29 ёшли Амир Темурнинг умрида биринчи ва сўнгги мағлубияти эди.
1366 йилда Қаршида Темурбек бор-йўғи 243 киши билан 12 минг кишилик душманга қарши жанг қилди ва Тангрининг иноятию, саркардалик салоҳияти билан зафар қозонди.
1368 йилда Бадахшонда қўли баланд келган душман Соҳибқирон аскарларининг кўпини қириб ташлади ва 130 кишини асир қилди. Ёнида бор-йўғи 13 навкар билан қолган Амир Темур мардларча Добон тоғи тепасига чиқиб йўлни тўсди ва кўп жангу чорасиз қонли уринишлар эвазига ўз аскарларини душмандан қутқариб олди. Ке¬йинчалик Амир Темур ўша жангни эслаб: "Кўп жанглар қилдим ва кўп воқеаларни бошдан кечирдиму аммо бу жангдан қаттиғини кўрмадим...", – деган эди.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

⚽️ Футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ Раиси кубогига старт берилди

Эртага 6 апрел куни соат 18.00да Нурафшон шаҳар ТЗМК стадионида 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида футбол ва мини-футбол бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Раиси кубоги мусобақаларига старт берилади.
Эслатма🥅 Мусобақаларда иштирок этувчи жамоалар дастлаб маҳаллалар миқёсида баҳслашиб, сўнгра шаҳар босқичи ўтказилади. Шаҳар чемпиони бўлган жамоа вилоят босқичида иштирок этади. Вилоятнинг энг кучли жамоаси эса мусобақанинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритади.

🗒Турнирда иштирок этиш истагидаги 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган вилоят ёшлари ўз маҳалласидаги ёшлар етакчисига мурожат этишлари лозим. Маҳалла жамоалари ёшлар етакчилари томонидан шакллантирилмоқда.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
#Нурафшон_шаҳар

Нарх-наво барқарорлиги назоратга олинган

🔰4-сектор раҳбари ДСИ бошлиғи С.Нархаджаев ва прокуратура қошидаги департамент бўлими бошлиғи Расулов Умед Хирожитдинович билан биргаликда Нурфашон шаҳар деҳқон бозорида бўлиб, у ерда тадбиркорлар ҳамда аҳоли билан учрашиб, уларнинг таклиф ва мурожаатларини тинглади.

⚡️ Шундан сўнг бозорда нарх-наволарни ўрганиб, озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлиги ва хавфсизлигини ҳамда халқимизни арзонлаштирилган озиқ - овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган савдо ярмаркасини ҳам кўздан кечирди. Шундан сўнг шаҳар ҳокимлиги томонидан буқа суйилиб, 250 кг 55000 сумдан гўшт маҳсулоти сотил
моқда

@Nurafshonpressa
Мактаб таълимини ислоҳ қилиш бўйича йил бошида белгиланган топшириқлар ижроси, йил якунига қадар устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бошланди.

“Январь ойида мактаб таълимини ривожлантириш бўйича 5 та устувор йўналишда аниқ вазифаларни белгилаб, барча масалалар ҳал қилиб берилган эди.

Лекин бирорта ислоҳот осон бўлмайди.

2022 йилни ҳокимларнинг мактабга эътибори йили деб эълон қилганимиз ва туман ҳокими “РайОНО” мудири бўлади, деган вазифаларни, афсуски, ҳамма ҳокимлар ҳам ҳали тўлиқ тушуниб етгани йўқ”, деди давлатимиз раҳбари.

Президент соҳадаги ишлар аҳволи қониқарсизлиги учун вилоят ва туман ҳокимларини кескин танқид қилди.

Жумладан, икки ойда барча ҳудудларда ўтказилган ўрганишлар натижасида республикадаги 852 та мактабда таълим сифати, муаллимлар салоҳияти ва ўқувчиларнинг олийгоҳларга кириш даражаси анча пастлиги аниқланган.

Бу борада энг оғир аҳвол Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистонда экани кўрсатиб ўтилди.