Nurafshon shahri hokimligi
2.27K subscribers
37.5K photos
3.42K videos
47 files
11K links
Download Telegram
#диққат_сўровнома

2022 йилнинг 1-чорагида кенг жамоатчилик диққат марказида бўлиб, турли соҳа ва тармоқлар бўйича энг фаол натижа кўрсатган Тошкент вилоятининг туман-шаҳарлари ҳокимларига овоз беринг:

Каналга уланиш:
https://t.me/+z8ChQrSsW4MyZTMy
#Нурафшон_шаҳар
#Ёшлар_қудрати

Спорт - саломатлик гарови!

🖐Нурафшон шаҳар маҳаллаларидаги Ёшлар ётакчилари томонидан ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчи ташаббуси бўйича мусобақалар ташкил этилмоқда.

⚡️Мусобақалар Маърифат, Янги Обод ва Тўйтепа маҳаллаларидаги ёшлар етакчилари ҳамда шаҳар спорт бўлими ҳамкорлигида ташкил қилди.

🏵 Таъкидлаш лозимки, Бу спорт турларини ўтказишдан кўзланган мақсад ёшларни жисмоний чиниқтириш уларнинг спорт соҳасидаги қобилятини намоён қилишлари учун кенг имконият яратилганлиги шунингдек, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдир.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
Озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари - назоратда

⚡️Куни кеча Президентимиз бошчилигида ўтказилган видеоселекторда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, яъни, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини назорат қилиш мақсадида бугун шаҳар прокурори Ф.Мирзаев Нурафшон деҳқон бозорида бўлди.

📌 Аҳолининг бирламчи эҳтиёжларидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини барқарор сақлаш мақсадида олиб борилган ўрганиш давомида шаҳар прокурори барча озиқ-овқат савдоси расталарини айланиб, нархларнинг сунъий оширилмаганлигини кўздан кечирди.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
ИИБ ходимлари ўртасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.



Жорий йилнинг 16-апрель куни Нурафшон шаҳар ИИБ раҳабари О.Ғанибеков раҳбарлигида ИИБ ходимлари билан "Янги Ўзбекистон стратегиясида - маънавият асослари" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирга тарих фанлари номзоди, доцент, РМММ тарғиботчиси, Нурафшон шаҳар Халк депутатлари Кенгаши депутати С.У.Сулейманова таклиф этилиб, мавзу юзасидан маърузалари тингланди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Москва шаҳрида “Ёш стратеглар учрашуви” бўлиб ўтди.

Аввал хабар берганимиздек, 15- 16 апрель кунлари Россия Федерациясининг Москва шаҳрида “Ёш стратеглар учрашуви” бўлиб ўтди.

Тадбирда Москва депутатлари кенгаши депутати Андрей Антонов иштирок этиб барча ёш стратегларни табриклади.

Зеро, стратегик фикрлашга ёшликдан ўргатиш мумкин ва зарур. Учрашувда шаҳар ҳокимининг ўринбосари Н.Кулбекова ва Нурафшон шаҳар 1-сонли ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби қошида ташкил этилган “Ёш стратеглар мактаби”нинг ўқувчилари иштирок этишди.

Нурафшон шаҳридан борган “Ёш стратеглар”ни “Инновацион ривожланиш стратегиялари” халқаро танлови ва “Келажак кутубхонаси” халқаро танлови ғолиблари сифатида тақдирланишди.

Шу билан бирга ёш стратег ўқувчилар учун "Стратегик коворкинг" интерактив майдони, Кулолчилик устахонаси, "Стратегик тўлқинда"ги услубий клуби билан яқиндан танишишди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa