Nurafshon shahar hokimligi
2.13K subscribers
36.6K photos
3.38K videos
47 files
10.8K links
Download Telegram
#хотира_муқаддас

ИНСОН ҚАДРИ – УЛУҒ, ХОТИРА – МУҚАДДАС

🔹9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Нурафшон шаҳар Юксалиш ва Тараққиёт МФЙлари марказида тадбир ташкил этилди.

🔹Тадбир Нурафшон шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари О.Ғанибеков бошчилигида нуроний отахонлар, онахонлар, Афғон уруши қатнашчилари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирдан сўнг Афғон уруши қатнашчиларига ун ва озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди.


Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Сайёр_қабул

"Маҳаллабай" ишлаш тизими натижадорлигини яхшилаш юзасидан манзилли фуқаролар мурожаатлари тингланмоқда

Аввал ҳабар берганимиздек, мурожаатлар билан ишлашни самарали ташкил этиш ва “маҳаллабай” ишлаш тизими натижадорлигини яхшилаш бўйича шаҳар ҳокими М.Салиев бошчилигида ишчи гурух аъзолари билан, бир неча бор Президент қабулхонасига мурожаат қилган фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш учун маҳаллалар кесмида сайёр қабул ўтказишмоқда.

Бугун, шаҳардаги Президент ҳалқ қабулҳонасида Ойбек маҳалласида яшовчи фуқаро М.Никифорова, Тўйтепа маҳалласида яшовчи фуқаро К.Расулова ҳамда Обод турмуш маҳалласида яшовчи фуқаро А.Мирзакбаровларнинг мурожаатлари бўйича ўрганишлар олиб борилди.

Шунингдек, сайёр қабулда Ойбек маҳалласи фуқароларининг мурожаатлари тингланди. Мурожаатлар ижроси юзасидан тегишли масъул шаҳсларга топшириқлар берилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpres
#эътироф

Республика босқичида ўтказилган "РАҚС ВА ГИМНАСТИКА" йўналиши бўйича вилоятлараро саралаш босқичида Нурафшон шаҳар ХТБ га қарашли 10-умумтаълим мактабининг 2«А»-синф ўқувчиси Абдукадирова Зарина Алимовна қизи 1-ўринни қўлга киритганлиги муносабати билан 10-умумтаълим мактабида тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Чиғириқ МФЙ нинг ҳоким ёрдамчиси О.Атауллаев, Нурафшон ИИБ ХПБ ВЕМБ инспектор –психолог М.Джумабаевалар иштирок этишиб шаҳар ҳокимининг фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо совғалар билан табриклашди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#танлов
#эълон

⚡️ПРЕЗИДЕНТ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ АГЕНТЛИГИ ПЕДАГОГ-КАДРЛАРНИ ИШГА ТАКЛИФ ЭТАДИ!

❗️Агар сиз Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда ишлаш, етук лидерларни тарбиялаш ҳамда замонавий таълим дастурлари асосида фаолият юритишни истасангиз, унда ушбу имконият айнан Сиз учун!

Аризалар 20-майгача job.piima.uz сайти орқали қабул қилинади.

✔️Cалл-марказ: +99871 207 20 17 (ички рақам 605)

Биз билан янги марраларни забт этинг!

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Об_ҳаво

🌤 10 - май : Вилоятда об-ҳаво

🌧Бугун кечаси +20°...+22° даража илиқ бўлиб, шимолий-ғарбдан 2-3 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 78-88% ни ташкил этади.

⛅️Эртага кундузи +26°...+27° даража илиқ бўлади, шимолий-ғарбдан секундига 5-6 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 38-47% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️10 - май : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Паркент тумани.
Туманда Халқ банкининг 147 ёши кенг нишонланди

*Ангрен шаҳри.
Сайлов - жиддий ёндашиладиган масъулиятли жараён

*Оҳангарон тумани.
Сел оқибатлари бартараф этилмоқда

*Пискент тумани.
Пиллачилик - сердаромад соҳа

*Қибрай тумани.
Туманда яна бир тиббиёт маскани фаолиятини бошлади

Нурафшон шаҳри. "
Маҳаллабай" ишлаш тизими натижадорлигини яхшилаш юзасидан манзилли фуқаролар мурожаатлари тингланмоқда

*Тошкент тумани.
Навбатдаги қабул: сектор раҳбари ва фуқаролар мулоқоти

*Олмалиқ шаҳри.
Ҳоким қурилиш бўлаётган ижтимоий объектларда бўлди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Хотира - абадий, қадр - муқадас!

*Зангиота тумани.
Булар устоз қадрини билганлар

*Бекбод шаҳри.
Ногиронлиги бор ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар холидан хабар олинди

*Оққўрғон тумани.
Семинар сайловни юқори савияда ўтказишга қаратилди

*Янгийўл шаҳри.
Кӯмаклашувчи комиссия аъзолари иштирокида семинар бӯлиб ӯтди

*Янгийўл тумани.
Футбол бўйича ДХХ Кубоги чемпионатининг турнир жадвали бизда

*Чирчиқ шаҳри.
Шаҳримизда "Турналар" ёдгорлик мажмуаси пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди

*Бўстонлиқ тумани.
Туман ҳокими томонидан ёшлар қўллаб-қувватланди

*Юқори Чирчиқ тумани.
Халқ таълими вазири Юқори Чирчиқ туманидаги мактаб фаолияти билан танишди

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Қуйи Чирчиқ тумани Беруний маҳалласида ёшлар фестивали

*Бекобод тумани.
Green Agro Food, Sardorbek golden fish МЧЖ корхоналарига пресс-тур

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#билдириш

Ҳурматли Тошкент вилояти аҳолиси!

Сизларга шуни маълум қиламизки, жорий йилнинг 11-13 май кунлари Ўрта Чирчиқ тумани Тошкент йўли кўчасида жойлашган "Ўртасарой" ГТСда режага асосан демонтаж ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан табиий газга қўшилган одорант (этилмеркаптал) суюқлигини ер остида сақлаш учун мўлжалланган сиғимлари қазиб олиш жараёнида атроф-муҳитга ҳиди тарқалиш эҳтимоли борлигини ҳисобга олиб, аҳолидан ваҳимага тушмаслик сўралади.

Тошкент магистрал газ қувурлари бошқармаси келиб чиқадиган ноқулайликлар учун узр сўрайди.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#таъзия

Ангрен шаҳар ҳокими Нуриддин Абдураҳимовнинг бевақт вафоти сабабли, унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#маънавий_маърифий_тадбир

Жорий йилнинг 10 май куни Нурафшон шаҳрида жойлашган Президент мактабида "Хотира ва қадрлаш куни"га атаб "Хотира абадий, инсон қадри муқаддас", деб номланган кенгайтирилган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Ҳалқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши депутатлари С.Сулейманова, Ж.Ахметқуловлар иштирок этишиб "Ватан туйғуси-халкимизнинг олтин мероси", мавзусида мароқли суҳбат ташкил этишди.

Тадбир ўқувчиларда катта таъсурот қолдирди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa