Nurafshon shahar hokimligi
2.14K subscribers
36.6K photos
3.37K videos
47 files
10.8K links
Download Telegram
сайлов_2022

Биз ислоҳотчи маҳалла раисини танлаймиз!
Маҳалла фуқаролар йиғини раиси сайловида фаол иштирок этайлик!

Сайлов-бу ҳар бир фуқаро ўз ҳақ-ҳуқуқларини билган ҳолда онгли танлашдир. Маҳалламизга энг лойиқ ва жонкуяр раисни сайлашда фаол иштирок этинг!



Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
@Nurafshonpressa
#Соғлом_ҳаёт_учун
#Спорт

Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида Нурафшон шаҳар Арена спорт майдонида бадантарбия машғулотлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда 15 май Оила куни муносабати билан бугун, Нурафшон Арена спрот майдонида Нурафшон шаҳар Оила ва Хотин - қизлар бўлими, Спортни ривожлантириш, Спорт мактаби хамкорлигида, маҳалла фуқаролари билан юриш ва оммавий бадантарбия машғулотлари ўтказилди.



Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
@Nurafshonpressa
#Соғлом_ҳаёт_учун
#Спорт

Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида Нурафшон шаҳар Арена спорт майдонида бадантарбия машғулотлари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар ИИБ хамкорлигида ИИБ ходимлари орасида оммавий юриш ва бадантарбия машғулотлари ўтказилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Бандлик

Маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари томонидан, бугунги кунда ишсиз ва мустақил фаолият бошлаб, ўзини ўзи банд қиладиган фуқаролар учун берилган тавсия хатлари асосида, Нурафшон шаҳридаги 3 нафар аёлларга субсидия асосида зарур асбоб-ускуналар олиб берилди.

Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Алкаров, Нурафшон шаҳрига бириктирилган Республика вакили А.Абдураззоков, марказ рахбари Ф.Соибов шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари Б.Каримов ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирокида фуқароларга асбоб-ускуналар топширилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар ТЗМК сув иншоотида магистрал сув қувурларида носозлик мавжуд бўлганлиги сабабли Юксалиш, Тараққиёт, Хуррият ҳамда Оппоқ МФЙлари худудларида 14 май куни ичимлик сув таъминотида 13:00 дан 15:00 гача узилиш бўлади. Ахоли, сув таъминотининг махсус сув ташиш автомашинасида ичимлик суви билан таъминланади.
Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#сайёр_қабул
#Бирлик_МФЙ

Фуқаролар мурожаатлари тингланди


Нурафшон шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Т.Данияров, 3-сектор котиби Э.Сарсенбаев маҳалла расилари ва участка нозирлари иштирокида 3-сектор ҳудудидаги Бирлик маҳалласида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди.
Бирлик маҳалласи идорисида бўлиб ўтган қабулда 11 нафардан ошиқ фуқаролар иштирок этиб, уларнинг масала ва муаммоларини тингланди.
Мулоқот давомида фуқаролар томонидан сув, субсидия, тадбиркорлик, кредит каби масалалар бўйича мурожаатлар йўлланди. Мурожаатларнинг 5 таси жойида ҳал этилди. Қолган масалаларни ижобий ҳал этиш юзасидан масъул ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқ ва муддат белгилаб, ижро учун йўналтирилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азиз хамшаҳарлар! 2022 йилнинг май ойида ўтказиладиган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловларида иштирок этинг. Маҳаллангиз ва оилангиз тақдирига бефарқ бўлманг!

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa