Nurafshon shahar hokimligi
2.13K subscribers
36.4K photos
3.36K videos
47 files
10.7K links
Download Telegram
#Сайлов
#Билдириш

🔈Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия томонидан тасдиқланган режа асосида 2022 йил 17 май куни Нурафшон шаҳрида қуйидаги маҳаллаларда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтади:

✔️3-сектор. Оппоқ МФЙ, 17 май, соат 16:00да
Манзил: 10-сон умумтаълим мактаби биноси.
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 1064, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 128 нафар;
Ишчи гуруҳ раиси: М.Боирбекова
Бириктирилган шаҳар комиссияси аъзоси: М.Рахимов.

✔️4-сектор. Эвалак МФЙ, 17 май, соат 10:00да
Манзил: 25-сон умумтаълим мактаби биноси
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 603, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 72 нафар;
Ишчи гуруҳ раиси: Рўзибоев Йўлдош
Бириктирилган шаҳар комиссияси аъзоси: О.Мавлянов.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Нурафшон шаҳар комиссияси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азиз хамшаҳарлар! Юртимизда ўтказилаётган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловларида иштирок этинг. Маҳаллангиз ва оилангиз тақдирига бефарқ бўлманг!

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
2022 йил 17 май куни соат 10.00да Нурафшон шаҳар Эвалак маҳалласида ўтказиладиган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига номзодалар
2022 йил 17 май куни соат 16.00да Нурафшон шаҳар Оппоқ маҳалласида ўтказиладиган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига номзодалар
#Спорт

Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида Нурафшон шаҳар Арена спорт майдонида бадантарбия машғулотлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Нурафшон шаҳар Спортни ривожлантириш, Спорт мактаби, шаҳар ИИБ хамкорлигида ИИБ ходимлари орасида оммавий юриш ва бадантарбия машғулотлари ўтказилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#спорт

✍️Айни дамда, Нурафшон шаҳар Арена спорт майдонида"Беш ташаббус доирасида" спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

⚡️Мусобақа 11-15 ёшлилар ўртасида спортнинг енгил атлетика, мини футбол, шашка ва стол тенниси турлари бўйича 3-босқичли мусобақалар ўтказилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Ҳоким ёрдамчилари учун махсус имкониятларга эга планшетлар ўз эгаларига топширилди.

Бугун, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Алкаров, Агентликнинг Тошкент вилояти бошқармаси масъул ҳодими Д.Эргашевлар томонидан, шаҳардаги маҳаллаларда фаолият олиб бораётган 22 нафар ҳоким ёрдамчиларига, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан ажратилган, махсус имкониятларга эга планшетлар ўз эгаларига топширилди.

📌 Эндиликда ушбу планшетлар ҳоким ёрдамчиларига ҳамшаҳарларимизнинг масалаларини "маҳаллабай" тизим асосида ўрганиб, ҳал этишда кўплаб қулайликлар яратиши шубҳасиз.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa