Nurafshon shahri hokimligi
3.31K subscribers
42.7K photos
3.84K videos
52 files
12.2K links
Download Telegram
“Ҳудудларнинг биржа савдоларидаги иштирокини кенгайтириш бўйича ҳокимларнинг иш режаси билан танишиб чиқдим.

Очиқ айтиш керак, ҳали аксарият ҳокимлар масалани ичига кирмаган, биржа нималигини билмайдиган туман ҳокимлари ҳам бор”, деди давлат раҳбари

Шу боис ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокимига:

- ўз ҳудудидаги тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг ишлаб чиқариш қувватларини таҳлил қилиш;

- аниқ турдаги ва миқдордаги маҳсулотларни биржага олиб чиқиш бўйича ойма-ой режаларини тасдиқлаш топширилди.

Соҳа учун ҳар йили камида 1 мингта мутахассис тайёрлаб, уларнинг бандлигини таъминлаши зарурлиги таъкидланди. Бунда камида 100 та ногиронлиги бор ёшларни бепул ўқитиб, соҳада ишга қабул қилиш топширилди.

Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг мавзу юзасидан ҳисоботлари эшитилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сайлов

Нурафшон шаҳар "Оппоқ" маҳалласида сайлов бўлиб ўтди.

Нурафшон шаҳар "Оппоқ" маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) га номзодлар учун сайлов Нурафшон шаҳар 10 умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.

Сайловда аҳоли фаол тарзда иштирок этди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#билдириш

⚡️Эртага, 18 май — Халқаро музейлар куни. Шу муносабат билан вилоятдаги музейларга саёҳатга чорлаймиз

📌
Aнъанага мувофиқ, 18 май куни вилоятдаги барча музейларда «Очиқ эшиклар куни» ўтказилади.

📍Хусусан, Ангрен шаҳрида жойлашган тарих музейида турли хил тадбирлар — соат 9:00 дан 22:00 гача музей бўйлаб бепул саёҳат ва экскурсиялар ташкил этилади.

🔺Тадбир доирасида:
1. 10:00-10:15 Халқ таълими бўлимига қарашли мактаб муассасалари кўргазмаси;
2. 10:30-10:45 Ангрен шаҳар МТТ кўргазмаси;
3. 11:00-14:00 Этнография ва санъат бўлимида ташкил этилган “Инсонларга бахшида умр” номли Тошпўлот Юлдашев ҳаётига бағишланган кўргазма;
4. 14:00-14:30 Табиат бўлимида Ангрен шаҳар маданият бўлимининг фольклор жамоаси чиқишлари;
5. 15:00-16:00 “Сопол идишларда Ватан мадҳи” номли мастер класс;
6. 16:00-17:00 Ангрен шаҳар тарихи музейи бренд маҳсулот (сувенир)лар савдоси.
7. 18:00-22:00 “Тунги музей” лойиҳаси.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa
#Дайжест

❗️17 - май : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Ангрен шаҳри.
Сайлов жараёнларида фуқаролар фаоллиги сезилмоқда

*Нурафшон шаҳри.
Маҳалла фуқаролар йиғини раислари шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан тақдирланди

*Олмалиқ шаҳри.
Ҳоким ёрдамчилари махсус планшетлар билан таъминланди

*Зангиота тумани. "
Шахмат"бўйича Ёшлар ишлари агентлиги кубоги мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди

*Бекобод шаҳри.
Ўқитувчилар орасида "Заковат" ўйини ўтказилди!

*Оққўрғон тумани.
Депутат ва ёшлар учрашди

*Янгийўл шаҳри.
Ҳоким ёрдамчилари учун махсус имкониятларга эга планшетлар топширилди

*Чирчиқ шаҳри.
Ҳоким ёрдамчиларига планшетлар топширилди

*Бўстонлиқ тумани.
Муносиблар сайланди

*Юқори Чирчиқ тумани.
Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан меҳнат ярмаркаси ўтказилди

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Ҳоким ёрдамчиларига планшет топширилди

*Бекобод тумани.
Ҳоким ёрдамчилари планшетлар муборак

*Паркент тумани.
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови кўтаринки руҳда ўтказилди

*Оҳангарон шаҳри.
Вазир ўринбосари Оҳангарондаги “Идеал пласт” заводида бўлди

*Чиноз тумани.
Ҳоким ёрдамчиларига планшетлар топширилди

*Тошкент тумани.
Одилхон Рустамов тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашди

*Пискент тумани.
Демократик тамойиллар асосида

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Сайлов
#Билдириш

🔈Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия томонидан тасдиқланган режа асосида 2022 йил 18 май куни Нурафшон шаҳрида қуйидаги маҳаллаларда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтади:

✔️1-сектор. Маърифат МФЙ, 18 май, соат 17:00да
Манзил: МФЙ биноси.
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 1156, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 203 нафар;
Ишчи гуруҳ раиси: Л.Рўзиматова
Бириктирилган шаҳар комиссияси аъзоси: А.Утапов, Б.Абдуқодиров

✔️4-сектор. Бобур МФЙ, 18 май, соат 10:00да
Манзил: 26-сон умумтаълим мактаби биноси
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 956, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 115 нафар;
Ишчи гуруҳ раиси: Ш.Акбарова
Бириктирилган шаҳар комиссияси аъзоси: А.Утапов, Д.Усмонов

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Нурафшон шаҳар комиссияси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азиз хамшаҳарлар! Юртимизда ўтказилаётган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловларида иштирок этинг. Маҳаллангиз ва оилангиз тақдирига бефарқ бўлманг!

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#номзодлар

2022 йил 18 май куни соат 10:00да Нурафшон шаҳар 4-секторБобур маҳалласида ўтказиладиган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига номзодалар
#номзодлар

2022 йил 18 май куни соат 17:00да Нурафшон шаҳар 1-сектор Маърифат маҳалласида ўтказиладиган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига номзодалар
🏠🏢Субсидия олиш бўйича навбатидаги комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.

Бугун, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги биносида шаҳарда субсидия бўйича навбатдаги комиссия йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишни коммисия раиси Қ.Алкаров олиб борди. Йиғилишда 11 нафар кўп қаватли уй-жой олиш юзасидан мурожаат натижалари кўриб чиқилди, қўриб чиқиш натижаларига кўра 3 нафар фуқаро субсидия олишга хақлилиги ва 5 нафар фуқаро низом талабларига мос келмаганлиги сабабли рад этилганлиги, 3 нафар фуқаро хужжатларида камчиликлари бўлганлиги сабабли аризаси қайта кўриб чиқишга қолдирилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Нурафшон_шаҳар
#Оқсоқоллар_сайлови

«Бобур» маҳалласида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови кўтаринки руҳда ўтказилди.

Сайловда жами 5 та кўчадан вакиллар иштирок этишди.

Аввалги сайловлардан фарқли равишда маҳаллалардаги бу галги сайлов ёпиқ овоз бериш орқали ўтиб, фуқароларнинг эмин-эркин ўз танловини амалга оширишга имконияти кенгайтирилди.

Сайлов участкасида бунинг учун барча шароит яратилди.

Сайлов очиқ-ошкора, шаффоф тарзда ўтказилди.

Сайлов натижаларига кўра Каланов Ровшан Абдураимович 90% овоз олиб Бобур маҳалласи раиси этиб сайланди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa