Nurafshon shahar hokimligi
2.13K subscribers
36.4K photos
3.36K videos
47 files
10.7K links
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 октябрдаги “Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 866-сонли Қарорига асосан Нурафшон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, шаҳар Давлат солиқ инспекцияси раҳбари, шаҳар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғининг ўринбосари ҳамда бўлимнинг бош мутаҳассиси, шаҳар СЭЎ ва НССБ мутаҳассиси, шаҳар “Электртармоқлари” корҳонаси муҳандиси, шаҳар “Газтаъминоти корхонаси” чилангири иштирокида тузилган Ишчи гурухи томонидан давлат заҳирасидан ажратилган ун маҳсулотини қолипли нон ишлаб чиқаришда мақсадли фойдаланиш ҳолатини ўрганиш мақсадида шаҳарда фаолият юритаётган қолипли нон ишлаб чиқарувчи корхоналарда мониторинг ўрганиш ишлари ўтказилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Нурафшонда “Оталар уюшмаси” ташкил этилди.

➡️Батафсил

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Сайлов
#Билдириш

🔈Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия томонидан тасдиқланган режа асосида 2022 йил 20 май куни Нурафшон шаҳрида қуйидаги маҳаллаларда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтади:

✔️2-сектор. Муқимий МФЙ, 20 май, соат 15:00да
Манзил: Нурафшон шаҳар 4 умумтаълим мактаби биноси.
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 1010, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 121 нафар;
Ишчи гуруҳ раиси: Ш.Қаршибаева

✔️3-сектор. Юксалиш МФЙ, 20 май, соат 16:00да
Манзил: 57-сон умумтаълим мактаби биноси
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 814, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 98 нафар;
Ишчи гуруҳ раиси: М.Жураева

📢Ҳурматли Нурафшон шаҳар фуқаролари мазкур сайловда фаол иштирок этинг!

❗️Маҳалла хаётига бефарқ бўлманг.


Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Нурафшон шаҳар комиссияси
#номзодлар

2022 йил 20 май куни соат 15:00да Нурафшон шаҳар 2-сектор Муқимий маҳалласида ўтказиладиган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига номзодалар
#номзодлар

2022 йил 20 май куни соат 16:00да Нурафшон шаҳар 3-сектор Юксалиш маҳалласида ўтказиладиган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига номзодалар
#спорт


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Жорий йилнинг 2022 йил 20 май куни “Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар футбол аренасида Спортни ривожлантириш, Спорт мактаби, ИИБ хамкорлигида ходимлари орасида оммавий юриш ва бадантарбия машғулотлари ўтказилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Зулфияхоним_издоши📚

🥇Республика “Камалак юлдузлари” ғолиби Хуршида Махамаджонова Зулфияхоним издоши.

➡️Батафсил лавхада 👆👆👆

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Шаҳримизга меҳмон келди.

Аввал ҳабар берганимиздек, шаҳримиздаги фуқаролар Халикова Дилфуза Анваровна ва Мирзазизова Дилноза Муродовналар оилалари Меҳрибонлик уйидан 5 нафардан ўғил-қизларни ўз тарбиясига олиб, Оилавий болалар уйи фаолиятини йўлга қўйишган.

Бугун, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенатининг Хотин-қизлар ва гендер масалалари бўйича қўмита раиси М.Қодирхонова, Тошкент вилояти ИИББ ҲПБ бўлими бошлиғи Ш.Содикова, Нурафшон шаҳар Оила ва Хотин-қизлар бўлими бошлиғи К.Пардабаевалар шаҳримизда фаолият олиб браётган оилавий болалар уйига ташриф буюришди.

Ташриф чоғида оилавий болалар уйида тарбияланувчиларни ўқитиш, соғломлаштириш, ақлий, психологик ва жисмоний ривожлантириш ва муҳофаза қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратилганлигига эътибор қаратилди.

Мехмонлар томонидан хар бир болалар билан дилдан сухбатлашиб уларнинг қизиқишлари билан ўртоқлашишиб ўзларининг тавсияларини бериб тарбияланувчиларга келажакда яхши касб эгалари бўлиб етишига омадлар тилашди.

@Nurafshonpressa
#Сайлов

"Муқимий" МФЙ раиси сайланди
Бугун, Нурафшон шаҳар “Муқимий” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) га сайлов шаҳардаги 4-сонли умумтаълим мактаби биносида бўлиб ўтди.
Даставвал давлатимиз мадҳияси янгради. "Миқимий" маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)га номзодлар ўртасида бўлиб ўтаётган сайлов шаффоф ва ошкора тарзда ташкиллаштирилаётгани айтиб ўтилиб, сайловни очиқ деб эълон қилинди.
Сайлов аввалида "Муқимий" маҳалла фуқаролар йиғини раислиги учун 3 нафар номзодлар йиғилганларга ўзларининг дастурлари тўғрисида маълумот бериб ўтдилар. Фуқароларга сайлов бюллетенлари тақдим қилинди.
Овоз бериш жараёнлари якунига етгач, барчанинг кўз ўнгида сайлов қутиси очилди. Саноқ комиссияси томонидан номзодлар учун йиғилган овозлар сони санаб чиқилди.
Якуний натижаларга кўра энг кўп овоз тўплаган Шаймардонова Бўтакўз Сайдирасуловна "Муқимий" маҳалла фуқаролар йиғини раиси этиб сайланди.

Каналга уланиш 👉@Nurafshonpressa