Nurafshon shahar hokimligi
2.13K subscribers
36.4K photos
3.36K videos
47 files
10.7K links
Download Telegram
#Нурафшон_ёшлари

⛅️Бугун, Нурафшон шаҳар Ёшлар ишлари агентлигининг ташаббуси билан, маҳаллалардаги етакчилар ва фаол ёшлар Бўстонлиқ туманида жойлашган ёшлар оромгохи дам олиш максанига йўл олишмоқда.

🤾🏻‍♂️Бўстонлиқ туманида жойлашган ёшлар оромгохи дам олиш максанида ёшлар ўртасида турли хил қизиқарли ўйнлар, маънавий маърифий тадбирларни ташкил этишдаги ўз аро фикирлари билан алмашиб, турли спорт ўйинларида иштирок этишида.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нурафшон ёшлар бир кунлик оромгохга йўл олди, йўлдаги таъсуротлар лавҳада👆👆👆
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нурафшон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Кахрамон Алкаровнинг шаҳар аҳолисига мурожаати

instagram /facebook
#Сайлов
#Билдириш

🔈Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия томонидан тасдиқланган режа асосида 2022 йил 23 май куни Нурафшон шаҳрида қуйидаги маҳаллаларда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтади:

✔️1-сектор. Ёшлик МФЙ, 23 май, соат 10:00да
Манзил: "Тонг" маданият уйи
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 650, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 78 нафар.
Ишчи гуруҳ раиси: Мухамедова Мехринисо

✔️4-сектор. Обод МФЙ, 23 май, соат 16:00да
Манзил: Нурафшон шаҳар 62 умумтаълим мактаби биноси.
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 1350, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 162 нафар.
Ишчи гуруҳ раиси: Бекхужаева Муяссар

📢Ҳурматли Нурафшон шаҳар фуқаролари мазкур сайловда фаол иштирок этинг!

#Маҳалла_хаётига_бефарқ_бўлманг


Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Нурафшон шаҳар комиссияси
#номзодлар

2022 йил 23 май куни соат 10:00да Нурафшон шаҳар 1-сектор Ёшлик маҳалласида ўтказиладиган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига номзодалар.
#номзодлар

2022 йил 23 май куни соат 16:00да Нурафшон шаҳар 4-сектор Обод маҳалласида ўтказиладиган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига номзодалар.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азиз хамшаҳарлар! Юртимизда ўтказилаётган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловларида иштирок этинг. Маҳаллангиз ва оилангиз тақдирига бефарқ бўлманг!

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#тайинлов

⚡️⚡️⚡️Райимов Алишер Абдумаликович Ангрен шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

А.Райимов 1981 йил Бўстонлиқ туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2005 йил Тошкент давлат техника университетини, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Лавозимга тайинлангунга қадар, “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг “Табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими лойиҳасини жорий этиш дирекцияси” филиали директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
⚡️⚡️⚡️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

⛔️Нурафшон шаҳри - 4R 2 "Тошкент ш.-Тўйтепа ш.-A373 автомобиль йўли (55 км)" автомобиль йўлининг Нурафшон шаҳридан ўтган 28,5-35,2 км оралиғидаги Тошкент йўли кўчаси бўйлаб Нурафшон шаҳрига кириш қисми 28 км 5 пикетдан марказий ўйингоҳга қадар 29 км 5 пикетгача қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати жорий йилнинг 23 май куни соат 21:00 дан 25 май куни 15:00 га қадар транспорт ҳаракати чекланади.

Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари!

Ушбу ҳолатни инобатга олиб, ҳаракатланишда йўл ҳаракати қоидаларига ва ЙПХ инспекторларнинг қонуний талаблари ҳамда улар томонидан белгиланадиган йўналишлар бўйича харакатланишингизни сўраймиз.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Сайлов

Нурафшон шаҳрининг қатор маҳаллаларида маҳалла фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) сайловлари давом этмоқда.

Бугун, Нурафшон шаҳар “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) га сайлов шаҳардаги “Тонг” маданият саройида бўлиб ўтди.

"Ёшлик" маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)га номзодлар ўртасида бўлиб ўтаётган сайлов шаффоф ва ошкора тарзда ташкиллаштирилаётгани айтиб ўтилиб, сайловни очиқ деб эълон қилинди.

Сайлов аввалида "Ёшлик" маҳалла фуқаролар йиғини раислиги учун 2 нафар номзодлар йиғилганларга ўзларининг дастурлари тўғрисида маълумот бериб ўтдилар. Фуқароларга сайлов бюллетенлари тақдим қилинди.

Овоз бериш жараёнлари якунига етгач, барчанинг кўз ўнгида сайлов қутиси очилди. Саноқ комиссияси томонидан номзодлар учун йиғилган овозлар сони санаб чиқилди.

Якуний натижаларга кўра энг кўп овоз тўплаган Абдилхайиров Ойбек Уткурович "Ёшлик" маҳалла фуқаролар йиғини раиси этиб сайланди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa