Nurafshon shahar hokimligi
2.13K subscribers
36.4K photos
3.36K videos
47 files
10.7K links
Download Telegram
#Сайлов
#Билдириш

🔈Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия томонидан тасдиқланган режа асосида 2022 йил 24 май куни Нурафшон шаҳрида қуйидаги маҳаллаларда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтади:

✔️2-сектор. Қумариқ МФЙ, 24 май, соат 10:00да
Манзил: 32 умумтаълим мактаби биноси
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 1001, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 120 нафар.

✔️1-сектор. Деҳқонобод МФЙ, 24 май, соат 16:00да
Манзил: Деҳқонобод МФЙ биноси.
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 1150, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 138 нафар.

📢Ҳурматли Нурафшон шаҳар фуқаролари мазкур сайловда фаол иштирок этинг!

❗️Маҳалла хаётига бефарқ бўлманг.


Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Нурафшон шаҳар комиссияси
#номзодлар

2022 йил 24 май куни соат 10:00да Нурафшон шаҳар 2-сектор Қумариқ маҳалласида ўтказиладиган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига номзодалар
#номзодлар

2022 йил 24 май куни соат 16:00да Нурафшон шаҳар 1-сектор Деҳқонобод маҳалласида ўтказиладиган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига номзодалар
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида мамлакатда спорт соҳасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгиланди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
#Сайлов

Қумариқ маҳалла фуқаролар йиғини раиси сайланди.

Бугун, Нурафшон шаҳар “Қумариқ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) га сайлов шаҳардаги 32 умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.

"Қумариқ" маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)га номзодлар ўртасида бўлиб ўтаётган сайлов шаффоф ва ошкора тарзда ташкиллаштирилаётгани айтиб ўтилиб, сайловни очиқ деб эълон қилинди.

Сайлов жараёнида "Қумариқ" маҳалла фуқаролар йиғини раислиги учун номзодлар йиғилганларга ўзларининг дастурлари тўғрисида маълумот бериб ўтдилар. Фуқароларга сайлов бюллетенлари тақдим қилинди.

Овоз бериш жараёнлари якунига етгач, барчанинг кўз ўнгида сайлов қутиси очилди. Саноқ комиссияси томонидан номзодлар учун йиғилган овозлар сони санаб чиқилди.

Якуний натижаларга кўра энг кўп овоз тўплаган Пулатов Сардор Неъматжонович "Қумариқ" маҳалла фуқаролар йиғини раиси этиб сайланди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#таваллуд

Бугун Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ҳодимаси Умурзакова Мавлуда Жўраевнани таваллуд топган куни.

Ҳурматли Мавлуда Жўраевна, Сизга тан-сиҳатлик, бахт бутунлик, фарзандларингиз камолини кўриш, қутлуғ юз ёшнинг бўстонларини биргаликда сайр этишни тилаймиз!

Ватан ва эл манфаати йўлида қилаётган фидокорона меҳнатларингизга омад ва муваффақият тилаймиз!

Ҳурмат билан! Нурафшон шаҳар ҳокимлиги жамоаси

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Ёзги_таътилга_ҳам_оз_қолди

Шаҳримиз ўқувчилари интизор бўлиб кутаётган ёзги таътилга ҳам оз қолди.

Бугун Нурафшон шаҳридаги 32-умум таълим мактабида 2021-2022-ўқув йилларини аъло баҳоларга битираётган бошланғич синф ўқувчилари ҳамда наъмунали ва энг одобли ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқ ва ота-оналар ташаккурномалари билан тақдирландилар.

Бу рағбатлантиришдан болажонларимиз жуда қувончда.

Уларнинг йил давомида қилган меҳнатлари самараси эътиборсиз қолмади ва ўзларига бўлган ишончлари янада ошди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa